Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2010 й. 41-сон "2010 йилда халқаро аҳамиятга ва давлат аҳамиятига эга бўлган умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини таъмирлаш дастурлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.03.2010 й.

N 41



2010 ЙИЛДА ХАЛҚАРО АҲАМИЯТГА

ВА ДАВЛАТ АҲАМИЯТИГА ЭГА БЎЛГАН

УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН АВТОМОБИЛЬ

ЙЎЛЛАРИНИ ТАЪМИРЛАШ ДАСТУРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2007-2010 йилларда умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қурилишини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2006 йил 20 декабрдаги ПҚ-535-сон қарорига мувофиқ, шунингдек юқори халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган автомобиль йўллари тармоғини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, халқаро аҳамиятга ва давлат аҳамиятига эга бўлган умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини халқаро транспорт йўлакларига кенг интеграциялашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2010 йилда халқаро аҳамиятга эга бўлган умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини мукаммал ва ўртача таъмирлаш дастури 1-иловага* мувофиқ;

2010 йилда давлат аҳамиятига эга бўлган умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини мукаммал ва ўртача таъмирлаш дастури 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор билан тасдиқланган дастурларга (кейинги ўринларда дастурлар деб аталади) киритилган объектларни мукаммал ва ўртача таъмирлашни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари:

тасдиқланган дастурларга киритилган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари бир ой муддатда ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилишини, шунингдек уларнинг белгиланган тартибда тармоқ ва давлат экспертизасидан ўтказилишини;

2010 йил 1 майгача 1 ва 2-иловаларга* киритилган янгидан бошланадиган объектлар бўйича танлов савдолари ўтказилишини ва белгиланган тартибда пудрат шартномалари тузилишини;

"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси ва пудрат йўл-қурилиш ташкилотлари билан биргаликда, зарурат бўлганда ишларни 2-3 сменада ташкил этишни назарда тутган ҳолда, малакали меҳнат ресурслари жамланишини;

тасдиқланган дастурларни амалга ошириш доирасида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши, бажарилаётган йўл-таъмирлаш ишлари, фойдаланилаётган хом ашё ва материалларнинг сифати, шунингдек қурилиш-техник меъёрлар ва қоидаларга риоя қилиниши юзасидан қатъий назоратни таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси, "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси:

пудрат йўл-қурилиш ташкилотлари билан биргаликда 1 ва 2-иловаларга* киритилган объектлар бўйича ишларни бажаришнинг календарь жадвалларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг Техник кенгаши ва "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компаниясининг кенгайтирилган қўшма мажлисларида пудрат ташкилотлари раҳбарларининг тасдиқланган дастурларда назарда тутилган топшириқлар ва вазифалар бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиб борсинлар;

ҳар бир чорак якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига халқаро аҳамиятга ва давлат аҳамиятига эга бўлган умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини мукаммал ва ўртача таъмирлаш дастурлари амалга оширилиши тўғрисидаги йиғма ахборотни тақдим этсинлар.


5. “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ва "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси билан келишилган, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган жадвалларга мувофиқ йўлбоп суюқ нефть-битумнинг белгиланган тартибда ўз вақтида сотилишини таъминласин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари зиммасига:

йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари билан биргаликда йўл-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган участкаларда автотранспорт оқимлари ҳаракати зарур даражада ташкил этилиши;

қурилиши тугалланган объектларни, мукаммал ва ўртача таъмирланган умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари топшириш ва уларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича тегишли объектларни қабул қилиш комиссиялари ишида ўз вакилларининг қатнашиши;

тасдиқланган дастурларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш учун йўл-қурилиш техникаси ва меҳнат ресурсларининг дастурларда назарда тутилмаган ишларга жалб этилишини тақиқлаган ҳолда пудрат йўл-таъмирлаш ташкилотларига қулай маиший ва бошқа зарур шарт-шароитлар яратилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 10-11-сон, 75-модда.










































Время: 0.1235
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск