Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.03.2010 й. 44-сон "2010 йилда қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилишининг асосий параметрлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.03.2010 й.

N 44



2010 ЙИЛДА ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА ЯККА

ТАРТИБДА УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИНИНГ

АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилиши кўламларини янада кенгайтириш, тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурилиши массивларини комплекс тарзда қуриш орқали қишлоқ аҳолисининг уй-жой шароитлари сифатини яхшилаш, қишлоқлар ҳудудларининг бош режаларини ҳамда уларни архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан қишлоқлар қиёфасини тубдан яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2010 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш шартларида, "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банкининг имтиёзли ипотека кредитларини жалб этиб, уйларни 2010 йилнинг III чорагида фойдаланишга топширган ҳолда, якка тартибда уй-жой қурилишининг асосий параметрлари 1-иловага* мувофиқ;

2010 йилда қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилиши массивларида ташқи муҳандислик ва транспорт коммуникациялари объектлари қуришнинг манзилли рўйхатлари 2-иловага* мувофиқ;

2010 йилда қишлоқ жойларда ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектлари қурилишининг асосий параметрлари ва уларнинг манзилли рўйхати 3 ва 3а-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

4-иловага* мувофиқ яшовчилар сони 10 минг кишидан ортиқ бўлган қишлоқ аҳоли пунктлари ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари;

яшовчилар сони 5 минг кишидан 10 минг кишигача бўлган қишлоқ аҳоли пунктлари ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари схемаларини қурилишнинг биринчи навбатини ажратиб кўрсатиб биргаликда ишлаб чиққан ҳолда 5-иловага* мувофиқ қишлоқ фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини 2010 йилда ишлаб чиқишнинг манзилли дастури тасдиқлансин.


3. "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки ҳамда "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компаниясининг 2010 йилда "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компаниясининг 6-иловага* мувофиқ қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:

"Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки билан биргаликда 2010 йилда қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилишининг асосий параметрларида назарда тутилган ҳар бир уй-жой бўйича якка тартибда уй-жой қурувчиларнинг дастлабки бадалларини йиғишни икки ҳафта муддатда тугалласинлар;

сув таъминоти тармоқлари, мавзега кириш ва мавзе ичидаги автомобиль йўллари, шунингдек 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ асосий параметрларга биноан қишлоқ қурилиш массивларида ижтимоий инфратузилма объектлари молиялаштирилишини ва қурилишини таъминласинлар.


5. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси ҳамда "Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси 2-иловага* мувофиқ қишлоқ қурилиш массивларида электр таъминоти ва газ таъминоти тармоқлари қурилишини ўз маблағлари ҳисобига таъминласинлар.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасининг 2009-2010 йилларда қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилиши асосий параметрларининг бажарилиши якунларига кўра, қишлоқ аҳоли пунктини энг яхши қуриш бўйича "Энг яхши қишлоқ" танлови натижаларини 2010 йилнинг ноябрь ойида чиқариш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда қишлоқ аҳоли пунктлари қурилиши тўғрисидаги қонунчилик нормаларига риоя этилиши юзасидан назоратни кучайтирсин.


8. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Нукус, Андижон, Қарши, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида "Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ лойиҳалаш-қидирув институтининг минтақавий филиалларини ташкил этиш чора-тадбирларини кўрсинлар, қуйидагиларни уларнинг асосий вазифалари этиб белгиласинлар:

яшовчилар сони 5 минг кишидан кам бўлган қишлоқ фуқаролар йиғинлари ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратиладиган ер массивларини, қишлоқ уй-жойларининг ҳамда ижтимоий-маданий ва маиший объектларнинг тасдиқланган намунавий лойиҳаларини қўллаган ҳолда комплекс қуриш лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

ҳудудларни архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш ва жорий қуриш лойиҳаларини амалга оширишда муаллифлик назоратининг сифатли олиб борилишини таъминлаш.


9. Белгилаб қўйилсинки, "Қишлоққурилишлойиҳа" МЧЖ лойиҳалаш-қидирув институтининг минтақавий филиаллари томонидан ишлаб чиқилган қишлоқ фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш, қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ҳамда якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратиладиган ер массивларини комплекс ривожлантириш лойиҳалари "Қишлоққурилиш-лойиҳа" МЧЖ лойиҳалаш-қидирув институтининг илмий-техника кенгаши томонидан экспертизадан ўтказилиши ва тасдиқланиши керак.


10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда, ўтказилган танлов савдолари натижаларига ва алоҳида қурилишлар ҳамда ижтимоий ва бозор инфратузилмаси, ташқи муҳандислик ва транспорт коммуникациялари объектлари қурилиши учун маблағларнинг амалда ўзлаштирилишига кўра, тасдиқланган лимитлар доирасида 2010 йилги қурилишнинг манзилли рўйхатларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А.Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 10-11-сон, 76-модда.





































Время: 0.1238
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск