Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / қққ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.2010 й. 47-сон "Фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш якунлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.03.2010 й.

N 47



ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ

ТАСАРРУФИДАГИ ЕР УЧАСТКАЛАРИ

МАЙДОНЛАРИНИ МАҚБУЛЛАШТИРИШ

ЯКУНЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ташкил этишнинг асосий шакли сифатида фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, шунингдек ер, сув ва бошқа моддий-техника ресурсларидан оқилона фойдаланилишини таъминлаш, хўжаликларнинг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер участкалари майдонларини янада мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 22 октябрдаги Ф-3287-сон Фармойишини бажариш юзасидан Махсус комиссия томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда:

республика вилоятлари ва туманлари бўйича фермер хўжаликларининг ер участкалари майдонларини илгари ўтказилган мақбуллаштириш ва улар фаолиятининг иқтисодий самарадорлиги натижаларини таҳлил қилиш;

фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер участкалари майдонларини хатловдан ўтказиш, улардан фойдаланишнинг самарадорлигини, шунингдек фермерларга ер участкалари беришнинг асосланганлигини, холислигини ва ошкоралигини ўрганиш;

фермер хўжаликларининг молиявий аҳволини, моддий-техникавий базаси, меҳнат ресурслари ва айланма маблағларининг мавжудлигини, шунингдек улардан оқилона ва самарали фойдаланилишини ўрганиш ишлари амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш масалалари бўйича Махсус комиссия томонидан ишлаб чиқилган:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича фермер хўжаликлари ер участкалари майдонларини мақбуллаштиришнинг йиғма якунлари 1-1д-иловаларга мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар бўйича фермер хўжаликлари ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш якунларига кўра ер участкаларининг сони ва ўртача майдонлари 2-15-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда - 2010 йил 25 мартгача бўлган муддатда йириклаштирилган фермер хўжаликлари билан ер участкаларини ижарага олиш, давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси ва бошоқли экинлар дони сотиш, шунингдек моддий-техника ресурслари сотиб олиш ҳамда хизмат кўрсатувчи тармоқлар корхоналари билан хизматлар кўрсатиш юзасидан шартномаларни қайтадан тузиш ишларини тугаллаш чора-тадбирларини кўрсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда тугатилган фермер хўжаликларини юридик шахсларнинг давлат реестридан белгиланган тартибда чиқариш чора-тадбирларини кўрсинлар;

фермер хўжаликларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа моддий ресурслар сарфланишини тўлақонли ҳисобга олиш жорий этилиши ташкил қилинишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда фермерлар малакасини оширишнинг мамлакатимиз минтақаларидаги тегишли олий таълим муассасаларида уларнинг бизнесни бошқариш ва юритиш асосларига тизимли ўқитишни назарда тутувчи дастурини бир ой муддатда тайёрласин ва тасдиқласин;

2010 йил 1 ноябргача 2011 - 2015 йилларда қишлоқ хўжалиги экинлари ўстиришнинг намунавий истиқболли технологик хариталарини минтақаларнинг тупроққлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқсин ва фермер хўжаликларига етказсин.


5. "Ўзагромашсервис" уюшмаси, "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси ва "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда фермер хўжаликларига тегишли равишда минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш материаллари етказиб бериш ҳамда сервис хизматлари кўрсатиш ҳажмларини аниқлашда технологик хариталар бўйича моддий-техника ресурслари сарфлашнинг белгиланган нормативларига қатъий амал қилсинлар.

"Ўзпахтасаноат" уюшмаси, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси ўзларига қарашли ташкилотлар томонидан тузилган шартномаларга қатъий мувофиқ равишда фермер хўжаликлари билан пахта хом ашёси ва бошоқли экинлар дони учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиниши юзасидан назоратни таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фермер хўжаликлари қонуний манфаатларининг ҳуқуқий жиҳатдан самарали ҳимоя қилинишини таъминласинлар, давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан уларнинг хўжалик фаолиятига ноқонуний аралашишга уринишларга қатъий барҳам берсинлар.

7. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги телевидениеда ҳамда оммавий ахборот воситаларида фермер хўжаликларининг ривожланиши ва фаолияти, қишлоқда ишлаб чиқариш инфратузилмаси такомиллаштирилиши жараёнларини ёритиш бўйича махсус кўрсатувлар ва рукнлар ташкил этсинлар.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 10-11-сон, 77-модда.


































Время: 0.1076
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск