Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек дорихона муассасалари томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисида Низом (АВ томонидан 29.06.2010 й. 2118-сон билан рўйхатга олинган Соғлиқни сақлаш вазирининг 18.06.2010 й. 191-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 29 июнда 2118-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2010 йил 18 июндаги

191-сон буйруғига

ИЛОВА



Даволаш-профилактика муассасаларида

дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг

дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш

тартиби, шунингдек дорихоналар томонидан аҳолига

дори воситаларини рецепт асосида бериш тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги ва "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ барча даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш, шунингдек дорихоналар томонидан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бериш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом талаблари таркибида гиёҳванд воситалар, психотроп ва заҳарли моддалар бўлган дори воситаларини тайинлаш, қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тартиби, шунингдек уларни дорихоналар томонидан аҳолига рецепт асосида беришга татбиқ этилмайди.

2. Мазкур Низомнинг дори воситаларини рецепт асосида беришга оид қоидалари шахсларнинг айрим тоифаларига дори воситаларини имтиёзли бериш учун рецептлар бўйича дори воситаларини беришга қўлланилмайди.

3. Даволаш-профилактика муассасаларида сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тақиқланади.

4. Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларининг тайинланиши ҳамда беморнинг дори воситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.



II. ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ТАЙИНЛАШ


5. Даволаш-профилактика муассасаларида беморларга дори воситаларини тайинлаш ташхис ва даволаш стандартлари асосида бир марталик, кунлик ва курс дозаларини аниқлаш орқали касалликнинг тури, оғирлиги ва хусусиятига ҳамда беморнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда даволовчи шифокор томонидан амалга оширилади.


6. Беморга тайинланган дори воситалари (дори воситаларининг номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) унинг тиббий ҳужжатлари (касаллик тарихи, амбулатория картаси, боланинг ривожланиш тарихи ва бошқалар)да қайд қилинади ва бевосита даволовчи шифокор томонидан имзоланади.


7. Қуйидаги ҳолларда беморга тайинланган дори воситаларининг асослилиги даволаш-профилактика муассасасининг бўлим мудири ёки навбатчи шифокори ёхуд клиник фармакологи билан келишилиши лозим:

беморга бир вақтнинг ўзида беш ва ундан ортиқ дори воситалари тайинланганда;

асосий касалликнинг асоратлари ёки ҳамроҳ касалликлари мавжуд бўлганда;

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ Дори воситаларининг хавфли комбинациялари рўйхатида кўрсатилган дори воситаларининг хавфли комбинациялари мавжуд бўлганда.

Ушбу ҳолларда тайинланган дори воситаларининг асослилиги беморнинг тиббий ҳужжатларида қайд этилиши ва ушбу тиббий ҳужжатлар бевосита даволовчи шифокор ҳамда мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган шахслар томонидан ҳам имзоланиши лозим.

8. Даволовчи шифокор даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда даволанаётган беморга ушбу муассасада мавжуд бўлмаган дори воситаларини тайинлаши мумкин.


9. Даволаш-профилактика муассасасининг даволовчи шифокори томонидан дори воситалари рецепт асосида тайинланганда, рецептда шифокорнинг фармацевт ходимга дори воситасининг таркиби, шакли, уни тайёрлаш ва бериш ҳақидаги ёзма кўрсатмаси лотин тилида, дори воситаларини қўллаш усули эса ўзбек ёки рус тилида кўрсатилиши шарт.


10. Рецепт беморга унинг ёши, дори воситасининг халқаро патентланмаган ёки кимёвий номи, мураккаб таркибли дори воситалари учун савдо номи, дори воситаси экстемпорал усулида тайёрланганида унинг таркибига кирувчи дори воситаларининг номлари, шунингдек уларнинг дозаси, даврийлиги, қабул қилиш вақти ва давомийлиги, озиқ-овқат билан ўзаро таъсирлашувчи дори воситалари (овқатдан олдин, овқатланиш вақтида, овқатдан кейин) кўрсатилган ҳолда мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги рецепт бланкига мувофиқ берилади.

Бунда рецептда тайинланган дори воситалари (дори воситаларининг номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) рецептнинг йиртма корешогида ҳам бир-биридан фарқланмайдиган ҳолатда кўрсатилиши шарт.

Даволовчи шифокор томонидан даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитда даволанаётган беморга рецептда озиқ-овқатлар билан ўзаро таъсирлашувчи дори воситалари (овқатланишдан олдин, овқатланиш вақтида, овқатланишдан кейин) қўлланилиши бўйича маълумотлар кўрсатилиши шарт эмас.

11. Рецепт ёзишда ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган Асосий рецептура қисқартмаларидан фойдаланиш мумкин.


12. Рецептда айнан қандай дори воситаси ёзилганлигини аниқлашда адаштирувчи ингредиентларнинг номига яқин қисқартмаларни ёзишга йўл қўйилмайди.


13. Ҳар бир даволаш-профилактика муассасасидаги даволовчи шифокорларга рецепт бланклари ушбу муассаса раҳбарининг буйруғи билан тайинланадиган жавобгар шахс томонидан, дам олиш ва байрам кунлари ҳамда тунги вақтларда эса даволаш-профилактика муассасасининг масъул навбатчи шифокори томонидан берилади.

Шифокорларга бериладиган рецепт бланкларининг ҳисоби ушбу Низомнинг 4-иловасида келтирилган Даволаш-профилактика муассасаларида рецепт бланкларини беришни қайд қилиш журналига мувофиқ юритилади.


14. Рецепт Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан берилганда уларнинг юқори қисми чап бурчагида даволаш-профилактика муассасасининг номи ва манзили тегишли штамп қўйилган ҳолда кўрсатилиши, хусусий даволаш-профилактика муассасалари томонидан берилганда эса қўшимча равишда рецептнинг юқори қисми ўнг бурчагида ушбу муассасанинг фаолият кўрсатиши бўйича берилган лицензиянинг тартиб рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати ҳам кўрсатилиши лозим.


15. Рецептда "Ичиш учун", "Маълум", "Қоида тариқасида" ва бошқа шу каби белгилардан фойдаланиш ман этилади.


16. Рецептда суюқ дори воситаларининг миқдори миллилитр ва томчиларда, қолган моддалар эса граммларда ёзилади.

17. Рецепт бланкида кўрсатилган катаклар аниқ ва тушунарли тарзда тўлдирилиши, унда ўчириш ва тузатишларга йўл қўйилмаслиги лозим.

Рецепт даволовчи шифокорнинг имзоси ва шахсий муҳри билан тасдиқланиши лозим. Бунда даволовчи шифокор шахсий муҳрининг ташқи айлана диаметри 20 мм, кичик айлана диаметри 10 мм, айланалар орасидаги масофа 3 мм ва кичик айлана ичидаги чизиқ узунлиги 8 мм бўлиши ҳамда катта айлана ичида даволовчи шифокорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, кичик айлана ичидаги чизиқда "шифокор" сўзи ёзилади.


18. Рецепт уни берган даволовчи шифокорнинг имзоси билан тасдиқланган кундан бошлаб бир ой мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.

Касаллиги сурункали бўлган беморлар учун амбулатория шароитида тайёр дори воситаларига ва экстемпорал усулида тайёрланадиган дори воситаларига рецепт берилганда, даволовчи шифокор томонидан истисно тариқасида уни амал қилиш муддати бир йилгача белгиланишига рухсат этилади, миқдорий буюм ҳисобида турувчи анаболик фаолликка эга бўлган ҳамда таркибида спирт сақловчи экстемпорал усулида тайёрланувчи дори воситалари бундан мустасно.


19. Касаллиги сурункали бўлган беморларга амал қилиш муддати бир йилгача бўлган рецептлар берилганда, даволовчи шифокор томонидан унинг амал қилиш муддати ва дорихонадан дори воситаларини бериш даврийлиги (ҳар ҳафта, ҳар ой ва бошқалар) кўрсатилиши шарт.

20. Стационар даволаш-профилактика муассасасида даволанган беморга амбулатория шароитида даволанишни давом эттириш зарур бўлган ҳолларда рецепт амбулатория-поликлиника муассасасининг шифокори томонидан беморнинг тиббий ҳужжатларидан олинган кўчирмасидаги даволовчи шифокорнинг амбулатория шароитида дори воситасининг қўлланилиши ҳақидаги тавсиясига асосан берилади.


21. Рецепт ёзиб бериш тақиқланади:

наркоз воситаси сифатида ишлатиладиган дори воситаларига;

мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Бир-бирига номутаносиб дори воситалари рўйхатида кўрсатилган дори воситаларига.



III. ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАЛАРИДА

БЕМОРНИНГ ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ,

САҚЛАШ ВА ҚЎЛЛАШ


1-§. Даволаш профилактика муассасаларида

беморнинг дори воситаларини қабул қилиш


22. Даволаш-профилактика муассасалари томонидан стационар шароитида даволанаётган бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар)нинг дори воситалари ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳолатдагина қабул қилиниши мумкин.


23. Даволаш-профилактика муассасасининг даволовчи шифокори томонидан беморнинг дори воситалари қабул қилиб олинаётганда ушбу дори воситалари рецептнинг йиртма корешогида кўрсатилган дори воситалари билан ўзаро мувофиқлиги, шу жумладан, дори воситасининг кўрсатилган яроқлилик муддати, бирламчи ва иккиламчи ўрамнинг бутунлиги ва ташқи кўриниши текширилади ҳамда текшириш натижаларига кўра ушбу дори воситаларини қўллаш мумкинлиги ҳақидаги хулосага келинса, текширилган дори воситаларининг қайд этиб ўтилган барча хусусиятлари беморнинг тиббий ҳужжатларида қайд этилади ва рецептнинг йиртма корешоги беморнинг тиббий ҳужжатига тикилади.


24. Бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан даволовчи шифокорга дори воситалари билан биргаликда рецептнинг йиртма корешоги тақдим этилмаса ёки унда ушбу Низомнинг 34-бандида кўрсатилган маълумотлар қайд этилмаган бўлса, даволаш-профилактика муассасасининг даволовчи шифокори томонидан дори воситаларини қабул қилиш тақиқланади.


25. Рецептнинг йиртма корешоги бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда, бемор дори воситалари олинган дорихонага мурожаат этиб, уларда сақланаётган рецептдан ўз ҳисобидан кўчирма нусхасини олишга ҳақли.

Бунда дори воситаларини берган дорихона ўзида сақланаётган рецептнинг нусхасини ўз муҳри билан тасдиқлаб беради ва ушбу рецепт нусхаси рецептнинг йиртма корешоги кучига эга бўлади.


2-§. Даволаш-профилактика муассасаларида

беморнинг дори воситаларини сақлаш


26. Даволаш-профилактика муассасаларида амбулатор шароитида даволанаётган беморлар (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан олиб келинган дори воситалари уларнинг ўзларида сақланади.


27. Даволаш-профилактика муассасаларида стационар шароитида даволанаётган беморлар (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан олиб келинган ва алоҳида сақлаш шароитларини талаб этмайдиган дори воситалари улар жойлаштирилган хонада, алоҳида сақлаш шароитларини талаб этадиган дори воситалари эса ушбу муассасанинг муолажа хонасида сақланади.



3-§. Даволаш-профилактика муассасаларида

беморнинг дори воситаларини қўллаш


28. Даволаш-профилактика муассасалари томонидан бевосита бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан олиб келинган дори воситалари ушбу Низомнинг 23-бандида белгиланган тартибда қабул қилиб олинганидан сўнг қўлланилади.


29. Даволаш-профилактика муассасасида даволанувчи беморга дори воситалари даволовчи шифокор томонидан тайинланган усулда ҳар бир дори воситаси учун белгиланган тиббиёт амалиётида қўлланиш йўриқномасига асосан ушбу муассасанинг ҳамшираси томонидан қўлланилади.



IV. ДОРИХОНАЛАР ТОМОНИДАН АҲОЛИГА

ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ РЕЦЕПТ

АСОСИДА БЕРИШ

30. Дорихоналардан дори воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги даволаш-профилактика муассасаларининг даволовчи шифокорлари томонидан ушбу Низомда белгиланган тартибда ёзилган рецептларга кўра берилади, шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситалари бундан мустасно.

31. Бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар) томонидан дорихоналардан қайта олинадиган дори воситалари учун янги рецепт тақдим этилиши шарт.

32. Дорихонадан бериладиган дори воситалари рецептда ёзилган дори воситаларининг миқдори ва дозасига мос келиши лозим.

Рецептда кўрсатилган дори воситалари дорихоналар томонидан уларнинг халқаро патентланмаган номига асосан берилади.

Бунда, маҳаллий дори воситалари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, дорихоналар томонидан, биринчи навбатда, маҳаллий дори воситаларини таклиф этиш тавсия этилади.

33. Дорихоналар томонидан рецепт асосида дори воситалари берилганда, рецепт ушбу муассасанинг фармацевт ходими томонидан олиб қолинади, экстемпорал усулда тайёрлаб берилган дори воситалари эса қўшимча равишда мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги Дорихонада рецептларни қайд этиш журналига киритилади.

34. Дорихонанинг фармацевт ходими томонидан рецепт олиб қолинганда, унинг йиртма корешогига берилган дори воситаларининг номи ва серия рақамлари киритилади ва унинг фамилияси, исми, отасининг исми ёзилиб, имзоси ҳамда дорихонанинг штампи қўйилган ҳолда бемор (беморнинг қариндошлари ёки ишончли вакиллари)га даволовчи шифокорга тақдим қилиш учун берилади.

Дорихона томонидан дори воситалари "стикер" ёки дори воситаси ҳақида тўлиқ маълумот (дорихонанинг номи, дори воситасининг номи ва серия рақами)га эга бўлган товар чеки билан берилганда, рецептнинг йиртма корешогини тўлдириш талаб этилмайди.

35. Дорихона томонидан амал қилиш муддати бир йилгача бўлган рецептлар асосида дори воситалари берилганида, рецептнинг орқа қисмида дори воситасининг миқдори ва берилган санаси кўрсатилади, рецептнинг йиртма корешогида эса дори воситаларининг номи, серия рақамларини кўрсатган ҳолда дорихонанинг штампи қўйилади ва бу ҳақда Дорихонада рецептларни қайд этиш журналига қайд қилинади.

Бунда бемор (беморнинг қариндошлари ёки унинг соғлиғидан хабар олувчи бошқа шахслар)нинг дорихонага навбатдаги мурожаатида олдинги олинган дори воситалари тўғрисидаги ёзувни эътиборга олган ҳолда навбатдаги дори воситаларининг ўз муддатида берилишига алоҳида эътибор қаратилиши шарт.

36. Бир йилгача амал қиладиган рецептларнинг муддати тугаганида рецепт асосида охирги дори воситасини берган дорихона томонидан "Рецепт ҳақиқий эмас" штампи босилади ва ушбу дорихонада олиб қолинади. Бунда рецептнинг йиртма корешогига ушбу Низомнинг 34-бандида кўрсатилган маълумотлар киритилган ҳолда бемор (беморнинг қариндошлари ёки ишончли вакиллари)га даволовчи шифокорга тақдим қилиш учун қайтариб берилади.

37. Рецептда ушбу Низомга зид равишда расмийлаштирилган ёки бир-бирига номутаносиб дори воситалари кўрсатилган бўлса, дорихона томонидан унга "Рецепт ҳақиқий эмас" штампи босилади ва бекор қилинади. Бунда бекор қилинган рецепт ҳақидаги маълумотлар ушбу Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги Нотўғри ёзиб берилган рецептларни дорихонада ҳисобга олиш журналида қайд этилади ва рецептни берган даволаш-профилактика муассасасининг раҳбарига нотўғри ёзилган рецептлар тўғрисида хабар берилади.

38. Рецепт бланкларини сақлаш ва йўқ қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.


V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


39. Ушбу Низомнинг талабларини бузган айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.


40. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва "Дори-дармон" АК билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Дори воситаларининг хавфли комбинациялари

РЎЙХАТИ


I. Дори воситаларининг ҳаёт учун хавфли комбинациялари:


1. Рух-кортикотропин + вакциналар.


2. Кортикостероидлар + вакциналар.


3. Транквилизаторлар + депрессияга қарши моноаминооксидаза ингибиторлари (ниаламид).


4. Фенамин ва унинг ҳосилалари + депрессияга қарши моноаминооксидаза ингибиторлари.


5. Антибиотиклар-аминогликозидлар + миорелаксантлар.


6. Депрессияга қарши моноаминооксидаза ингибиторлари ва тиамин билан бойитилган маҳсулотлар (пишлоқ) + адреномиметик воситалар (адреналин).


7. Фуросемид + ангишвонагул препаратлари.


8. Фуросемид + мушак релаксантлари.



II. Дори воситаларининг заҳарли комбинациялари:


1. Урегит + оғиз орқали қабул қилинувчи контрацептивлар.


2. Урегит, фуросемид + антибиотиклар-аминогликозидлар (стрептомицин сульфат).


3. Аминазин + атропин, платифиллин ва унинг ҳосилалари.


4. Аминазин + юрак гликозидлари (тромбоэмболик асоратлар).


5. Ангишвонагул препаратлари + мушак релаксантлари.


6. Индометацин + вакциналар.


7. Барбитуратлар + L-допа.


8. Олеандомицин фосфат + оғиз орқали қабул қилинувчи контрацептив воситалар.


9. Пенициллин + допегит.


10. Хинидин + ангишвонагул препаратлари.


11. Хинидин + резерпин.


12. Преднизолон + ацетилсалицил кислотаси.


13. Цианокоболаминни узоқ муддатли парентерал юбориш.






Низомга

2-ИЛОВА


Рецепт бланки

            

Изоҳ:

Рецепт бланкининг ўлчами - 105 х 148 мм.

Рецептнинг йиртма корешоги ўлчами - 70 х 148 мм.



(рецепт қисмининг орқа томони)


ЭСЛАТМА


Даволаш-профилактика муассасасининг реквизитлари босма усулда ёзилади ёки штамп қўйилади.

Рецептда шифокорнинг фармацевт ходимига дори воситасининг таркиби, шакли, уни тайёрлаш ва бериш ҳақидаги ёзма кўрсатмаси лотин тилида, дори воситаларини қўллаш усули эса ўзбек ёки рус тилида кўрсатилади.

Рецептда битта дори воситаси ёзилади.

Рухсат этилган асосий рецептура қисқартмаларидан фойдаланиш мумкин.

Рецепт даволаниш учун керакли миқдорда берилади.

Қаттиқ ва сочилувчи дори воситалар граммларда (0,001, 0,5, 1,0), суюқ дори воситалари эса миллилитр ва томчиларда белгиланади.

"Ичиш учун", "Маълум" ва ҳ. к., - иборалар билан чегараланиш ман этилади.

Шифокор имзоси унинг шахсий муҳри билан тасдиқланади.

Дори воситалари берилгандан кейин рецепт дорихонада қолдирилади, рецепт йиртма корешоглари расмийлаштириб берилади.

Рецептда тайинланган дори воситаси бўйича тушунмовчилик келиб чиққан ҳолларда, рецептда кўрсатилган шифокорнинг телефон рақами орқали шифокор билан боғланиб аниқлик киритилиш мумкин.

Экстемпорал усулида тайёрланган

дори воситалар N ___


Дорихона штампи


Қабул қилган

дорихона фармацевт

ходимининг Ф.И.О.


Тайёрлаган

дорихона фармацевт

ходимининг Ф.И.О.


Текширган

дорихона фармацевт

ходимининг Ф.И.О.


Берган

дорихона фармацевт

ходимининг Ф.И.О.




(рецепт йиртма корешогининг орқа томони)


БЕМОР УЧУН ЭСЛАТМА


Рецептнинг йиртма корешоги (стикер, дори воситаси ҳақида тўлиқ маълумот берувчи товар чеки) дори воситаси билан даволаниш якунига еткунига қадар сақланиши лозим.






Низомга

3-ИЛОВА



Асосий рецептура қисқартмалари

       

Қисқартмалар


Тўлиқ ёзилган ҳолати


Ўзбек тилидаги таржимаси


аа


аnа

тенг миқдорда

ас. асid


асidum

кислота

аmр.


аmpulla

ампула

aq.


аquа

сув

аq. рur.


аquа рurificata

тозаланган сув

but.


butyrum

мой (қаттиқ мой)

соmр., срs.


соmpositus (а, um)

мураккаб

D.


Dа (Dеtur, Dеntur)

бер (бер, берилсин)

D.S.


Dа, Signа

бер, белгила


Detur, Signetur


берилсин, белгилансин

D.t.d.


Dа (Dеntur) tales doses

бер (берилсин) ушбу дозада

dil.


dilutus

суюлтирилган

div.in p.аеq


divide in partes aequales

тенг миқдорга бўлинг (қисмларга ажрат)


ехtr.


ехtractum

экстракт

f.


fiat (fiant)

ҳосил бўлсин

gtt.


gutta, guttaе

томчи, томчилар

inf.


infusum

дамлама

in amp.


in ampullis

ампулаларда

in tabl.


in tab(u)lettes

таблеткаларда

lin.


linimentum

линимент

liq


liquor

суюқлик

М.рil.


massa pilularum

пилюля массаси

М.


Мisсе, Мisсеаtur

аралаштир (аралаштирилган бўлсин)

N.


numero

рақам билан

ol.


оleum

мой (суюқ)

pаst.


раstа

паста

рil.


рilula

хаб дори

р.аеq.


pаrtes аеquales

тенг миқдорда

pрt., рrаес.


рrаесipitatus

чўкма

рulv.


рulvis

кукун

q.s.


quantum satis

қанча талаб қилса, керагича

r., rаd.


radix

илдиз

Rр.


Recipе

ол

Rер.


Rереtе, Rереtatur

қайтар, (қайтарилсин)

rhiz.


rhizoma

илдизпоя

S.


Signa, Signetur

белгила, (белгилансин)

sem.


semen

уруғ

simpl.


simplех

оддий

sir.


sirupus

сироп (шарбат)

sol.


solutio

эритма

suрр.


suрроsitorium

шамча (суппозиторий)

tabl.


tab(u)letta

таблетка

t-rа, tinct.


tinctura

тиндирма

ung.


unguentum

суртма

vitr.


vitrum

шиша идиш

      





Низомга

4-ИЛОВА



Даволаш-профилактика муассасаларида рецепт

бланкларини беришни қайд қилиш

ЖУРНАЛИ

                       

Т/р


Рецепт

бланклари

сони


Даволаш-

профилактика

муассасасининг

бўлими


Рецепт бланкини

берган ходимнинг

фамилияси, исми

ва отасининг исми


Имзо


Рецепт бланкини

олган ходимнинг

фамилияси, исми

ва отасининг исми


Имзо


Сана









          





Низомга

5-ИЛОВА



Бир-бирига номутаносиб дори воситалари

РЎЙХАТИ

              

Фармако терепевтик

гуруҳ ва унга кирувчи

дори воситалари


Дори воситалари


Ўзаро таъсири натижалари


          

Марказий нерв тизимига таъсир қилувчи воситалар:

          

Антидепрессантлар:




Трициклик антидепрессантлар

+Дизопипамид

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши


+Прокаинамид

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши


+Пропафенон

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши


+Хинидин

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши


+Фенотиазинлар

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши


Моноаминооксидаза ингибиторлари


+Фенилпропанол-амин


Гипертензив криз

+Эфедрин


Гипертензив криз

Серотаниннинг қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари


+Астемизол


Аритмия хавфининг ошиши

+Карбамазепин

Антагонизм (тиришиш бўсағасининг пасайиши)


Марказий таъсирга эга миорелаксантлар:




Баклофен


+Дилтиазем

Дилтиазем бир вақтда вена ичига юборилганда аритмиянинг рўй бериш хавфи


+Ибупрофен

Баклофеннинг чиқарилишининг камайиши (заҳарлилик хавфининг ошиши)


Нейролептиклар

+Дизопипамид

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши


Фенотиазинлар

+Прокаинамид

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши



+Хинидин

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши



+Леводопа

Антагонизм


Бенперидол ёки галоперидол


+Амиодарон

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши



+Карбамазепин

Антагонизм (тиришиш бўсағасининг пасайиши)


Дроперидол ёки клозапин

+Фенитоин

Клозапин метаболизмининг тезлашиши (унинг плазмадаги концентрациясини камайтиради)



+Карбамазепин

Антагонизм (тиришиш бўсағасининг пасайиши)


Хлорпромазин

+β-адреноблокаторлар

Хлорпромазиннинг юқори дозалари β-адреноблокаторларнинг гипотензив таъсирига антагонизм намоён қилади


Тутқаноққа қарши воситалар


+Галоперидол

Тиришишга қарши таъсири билан антагонизм (тиришиш бўсағасининг пасайиши)


Барбитуратлар

+Трициклик антидепрессантлар


Тиришишга қарши таъсири билан антагонизм (тиришиш бўсағасининг пасайиши)


Наркоз воситалари

+Трициклик антидепрессантлар


Аритмиянинг хавфи ва юқори гипотензив таъсир


Литий тузлари

+Верапамил

Нейротоксиклик литийнинг плазмадаги концентрацияси ошмасдан юзага келиши мумкин



+Метоклопрамид

Нейротоксиклик хавфининг ошиши



+Карбамазепин

Нейротоксиклик литийнинг плазмадаги концентрацияси ошмасдан юзага келиши мумкин


Периферик нерв тизимига таъсир қилувчи воситалар:

Маҳаллий анестетиклар

+Трициклик антидепрессантлар


Аритмия ва гипотензия хавфининг ошиши


Адреномиметиклар




Фенилэфрин


+Моноаминооксидаза ингибиторлари


Гипертензив криз хавфи


Дофамин

+Моноаминооксидаза ингибиторлари


Гипертензив криз хавфи

Сальбутамол

+Теофиллин


Сальбутамолнинг юқори дозалари билан буюрилганда гипогликемия хавфининг ошиши


Симпатомомиметиклар:

Фенилпропаноламин


+Моноаминооксидаза ингибиторлари


Гипертензив криз хавфи


М-холиномиметиклар:

Пилокарпин


+β-адреноблокаторлар


Аритмиянинг хавфи ошиши мумкин


Периферик таъсирга эга миорелаксантлар




Векурония бромид


+Дигоксин


Аритмиянинг рўй бериши


Юрак қон томир воситалари:

Антигипертензив воситалар:

Гидралазин

(β-адреноблокаторлар


Гипотензив таъсир билан антагонизм



+НЯҚВ


Гипотензив таъсир билан антагонизм


(β-адреноблокаторлар

+Амиодарон


Брадикардия ва АV-блокада хавфининг ошиши



+Верапамил

Яққол гипотензия ва юрак етишмовчилиги юз бериши мумкин



+Дилтиазем

Брадикардия ва АV-блокада хавфининг ошиши



+Нифедипин

Яққол гипотензия ва юрак етишмовчилиги юз бериши мумкин


Аритмияга қарши воситалар:

Соталол

+Амиодарон


Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши



+Фенотиазинлар

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши



+Прокаиномид

Прокаинамид билан бирга қўлланилганда самарасининг жамланиши (Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши)



+Астемизол

Астемизол билан бирга қўлланилганда юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши



+Ко-тримоксазол

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши



+Хлорохин

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши



+Верапамил

Брадикардия, кардиодепрессив таъсир ва АV-блокада хавфининг ошиши



+Галоперидол

Галоперидол билан бирга қўлланилганда юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши


Прокаинамид

+Амиодарон

Прокаинамиднинг плазмадаги концентрациясининг ошиши. Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши. Миокардга сусайтирувчи таъсирнинг кучайиши



+Соталол

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши



+Астемизол

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши



+ Трициклик антидепрессантлар


Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши



+Каптоприл

Заҳарлилигининг ошиши


Пропафенон


+Астемизол


Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши



+Терфенадин

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши


Хинидин

+Амиодарон

Хинидиннинг плазмадаги концентрациясининг ошиши. Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши



+Соталол

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши



+Астемизол

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши


Кальций каналларининг блокаторлари

+Дизопирамид

Кардиодепрессив таъсир ва асистолия хавфининг ошиши



+Дигоксин

Дигоксиннинг плазмадаги концентрациясининг ошиши


Дилтиазем

(β-адреноблокаторлар


Брадикардия ва АV-блокада хавфининг ошиши


Нифедипин

(β-адреноблокаторлар


Яққол гипотензия ва юрак етишмовчилиги юз бериши мумкин


Ангиотензивни ўзгартирувчи фермент ингибиторлари


+Кеторолак

Антогонизм, гипотензив таъсир ва буйрак етишмовчилиги хавфининг ошиши


Каптоприл


+Прокаинамид


Прокаинамид заҳарлилик хавфини, айниқса буйрак етишмовчилигида оширади


Нитратлар




Нитроглицерин


+Атропин


Нитроглицериннинг сублингвал шакллари таъсирининг сусайиши


Юрак гликозидлари

+(β-адреноблокаторлар


Брадикардия ва АV-блокада хавфининг ошиши



+НЯҚВ

Юрак етишмовчилигининг зўрайиши



+Амфотерицин

Гипокалиемия юз берганида токсикликнинг ошиши


Дигитоксин

+Верапамил

Дигоксиннинг плазмадаги концентрациясининг ошиши. АV-блокада хавфининг ошиши


Диуретиклар

+Соталол

Гипотензив таъсирнинг кучайиши

Гипокалиемия юрак қоринчаси аритмиясининг хавфини оширади



+Амиодарон

Агарда гипокалиемия юз берса, амиодароннинг юракка заҳарли таъсири ошади



+Астемизол

Гипокалиемияда юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши



+Эстрогенлар

Диуретик таъсир билан антагонизм



+Индометацин

Диуретик таъсир билан антагонизм



+Кеторолак

Диуретик таъсир билан антагонизм



+Цисплатин

Цисплатиннинг нефротоксик ва ототоксик хавфининг ошиши


Калий сақловчилар

+Индометацин

Гиперкалиемия хавфининг ошиши


Қонга таъсир қилувчи воситалар:

Антикоагулянтлар:

Гепарин


+Дипиридамол


Антикоагулянт таъсирнинг ошиши



+Ацетилсалицил кислотаси


Антикоагулянт таъсирнинг ошиши


Кумаринлар:


+Дипиридамол


Антикоагулянт таъсирнинг ошиши (қон кетиш хавфи)



+Амиодарон

Антикоагулянт таъсирнинг ошиши



+Пропафенон

Антикоагулянт таъсирнинг ошиши



+Эритромицин

Антикоагулянт таъсирнинг ошиши



+Ацетилсалицил кислотаси


Антикоагулянт таъсирнинг ошиши (қон кетиш хавфи)



+Диклофенак

Диклофенакни парентерал юборилиши билан бирга қабул қилинганда қон кетиш хавфининг ошиши



+Ибупрофен

Ибупрофен билан антикоагулянт таъсир сезиларли даражада ошади



+Пироксикам

Пироксикам билан антикоагулянт таъсир сезиларли даражада ошади



+Фенилбутазон

Фенилбутазон билан антикоагулянт таъсир сезиларли даражада ошади



+Сульфанилмочевиналар ва унинг ҳосилалари


Сульфанилмочевина ҳосилаларининг гипогликемик таъсири ошиши мумкин


Антиагрегантлар:

Ацетилсалицил кислотаси


+Анальгетиклар

Ножўя таъсирларнинг ошиши



+Антикоагулянтлар

Қон кетиш хавфининг ошиши



+Глюкокортикоидлар


Меъда-ичакдан қон кетиши ва ульцероген таъсир хавфининг ошиши


Иммун тизимига таъсир қилувчи воситалар:

Антигистаминлар:

Астемизол


+Соталол


Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши



+Амиодарон

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши



+Дизопирамид

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши



+Прокаинамид

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши



+Трициклик антидепрессантлар


Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши



+Эритромицин

Хавфли аритмия ҳисобига Астемизол метаболизмининг сусайиши



+Клотримазол

Астемизол метаболизми сусайиши мумкин, юракка заҳарли таъсири таърифланган


Терфенадин

+Кетоконазол

Терфенадиннинг метаболизми сусайиши мумкин, юракка заҳарли таъсири таърифланган


Иммунодепрессантлар

+Доксорубицин

Нефротоксиклик хавфининг ошиши


Циклоспорин

+Доксициклин

Циклоспориннинг плазмадаги концентрациясининг ошиши



+Сульфадимезин

Нефротоксиклик хавфининг ошиши



+Триметоприм

Нефротоксиклик хавфининг ошиши


Меъда-ичак тизимига таъсир қилувчи воситалар:

Н2-гистамин антагонистлари:

Ранитидин ёки фамотидин ёки циметидин

+Эритромицин

Эритромициннинг плазмадаги концентрациясининг ошиши (заҳарлиликнинг ошиши хавфи, шу жумладан, карлик)


Протон насос ингибиторлари:

Омепразол

+Диазепам

Омепразол диазепамнинг метаболизмини ингибирлайди (таъсир кучи ошиши мумкин)


Диабетга қарши воситалар

+β-адреноблокаторлар


Гипогликемик таъсирнинг ошиши (симптомлар, масалан тремор ниқобланади)


Ўсмага қарши воситалар:


Алкалоидлар:

Винкристин

+Итраконазол

Винкристин метаболизмининг сусайиши (заҳарлилигининг ошиши)


Доксорубицин

+Циклоспорин

Нефротоксиклик хавфининг ошиши


Мелфалан

+Циклоспорин

Нефротоксиклик хавфининг ошиши


Цисплатин

+Аминогликозидлар

Аминогликозидларнинг нефротоксиклик ва ототоксиклик хавфининг ошиши



+Капреомицин

Аминогликозидларнинг нефротоксиклик ва ототоксиклик хавфининг ошиши


Меркаптопурин

+Аллопуринол

Меркаптопурин таъсирининг кучайиши (унинг заҳарлилиги ошади, дозасини камайтириш керак)


Метотрексат

+Пенициллинлар

Метотрексат экскрециясининг пасайиши (заҳарлилигининг ошиши)



+Циклоспорин


Заҳарлилигининг ошиши



+Ацетилсалицил кислота


Метотрексат экскрециясининг пасайиши (заҳарлилик хавфи)



+НЯҚВ

Метотрексат экскрециясининг пасайиши (заҳарлилик хавфи)


Анальгетиклар ва антипиретиклар:

Анальгетиклар

+Ацетилсалицил кислота


Ножўя таъсирларнинг кучайиши



+Адреналин (норадреналин)


Анестезия давомийлигининг ошиши


Парацетамол

+Метоклопрамид

Парацетамол сўрилишининг кучайиши (таъсирининг кучайиши)


Пирозолон анальгетиклар


+Клозапин

Номутаносиблик


НЯҚВ (ностероид яллиғланишга қарши воситалар)


+Глюкокартикоидлар

Меъда-ичакдан қон кетиши ва яра ҳосил бўлиш хавфининг ошиши



+Циклоспорин

Нефротоксиклик хавфининг ошиши



+Ангиотензивни ўзгартирувчи фермент ингибиторлари


Гипотензив таъсири билан антагонизм ва буйрак етишмовчилиги хавфининг ошиши



+НЯҚВ

Ножўя таъсирларнинг кучайиши



+Юрак гликозидлари


Нестероид яллиғланишга қарши воситалар юрак етишмовчилигини зўрайтириши мумкин


Ацетилсалицил кислотаси


+Глюкокартикоидлар


Меъда-ичакдан қон кетиши ва ульцероген таъсир хавфининг ошиши



+Анальгетиклар


Ножўя таъсирларнинг кучайиши



+Метотрексат

Метотрексат экскрециясининг пасайиши (заҳарлилик хавфи)


Диклофенак

+Фениндион

Антикоагулянт таъсир кучайиши мумкин



+Гепарин

Диклофенакни барча антикоагулянтлар билан бирга парентерал юборилганда (шу жумладан, кичик дозалар ҳам) қон кетиш хавфининг ошиши



+Циклоспорин

Нефротоксиклик хавфи, диклофенакнинг плазмадаги концентрациясининг ошиши


Ибупрофен

+Фениндион

Антикоагулянт таъсир кучайиши мумкин


Индометацин

+Амикацин

Янги туғилган чақалоқларда амикациннинг плазмадаги концентрацияси ошиши мумкин


Напроксен

+Литий

Литийнинг экскрециясининг пасайиши (заҳарлилик хавфи)


Пироксикам

+Фениндион

Антикоагулянт таъсирнинг ошиши



+Ритонавир

Пироксикамнинг плазмадаги концентрациясининг ошиши (заҳарлилик хавфи)


Фенилбутазон

+Фениндион

Фениндионнинг антикоагулянт таъсири фенинбутазон таъсирида кучаяди



+Мизопростол

Марказий нерв тизимига заҳарли таъсир хавфининг ошиши



+Сульфанилмочевиналар ва унинг ҳосилалари


Сульфанилмочевина таъсирининг ошиши


Микробларга қарши воситалар:

Антибиотиклар:

Ванкомицин

+Аминогликозидлар

Ванкомициннинг нефротоксиклик ва ототоксиклик хавфининг ошиши



+Петляли диуретиклар


Ванкомициннинг ототоксиклик хавфининг ошиши



+Капреомицин

Ванкомициннинг нефротоксиклик ва ототоксиклик хавфининг ошиши


Аминогликозидлар

+Ванкомицин

Ванкомициннинг нефротоксиклик ва ототоксиклик хавфининг ошиши



+Петляли диуретиклар


Аминогликозидлар ототоксиклигининг ошиши



+Циклоспорин

Нефротоксикликнинг ошиши



+Амфотерицин

Нефротоксикликнинг ошиши



+Цисплатин

Нефротоксикликнинг ошиши


Гентамицин

+Ацетилсалицил кислотаси


Ацетилсалицил кислотаси антикоагулянт таъсирни кучайтиради



+Диклофенак

Диклофенакнинг парентерал юборилганда қон кетиш хавфининг ошиши



+Индометацин

Янги туғилган чақалоқларда гентамициннинг плазмадаги концентрациясининг ошиши



+Кеторолак

Қон кетиш хавфининг ошиши


Эритромицин

+Теофиллин

Теофиллин метоболизмининг сусайиши (унинг плазмадаги концентрациясининг ошиши)



+Амиодарон

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши



+Кумаринлар

Антикоагулянт таъсирнинг ошиши



+Циметидин

Эритромициннинг плазмадаги концентрациясининг ошиши (заҳарлилик хавфининг ошиши, шу жумладан, карлик)




Нефротоксик таъсир хавфининг ошиши



+Полимиксин-В

Нерв-мушак блокадаларининг ва нефротоксик таъсир хавфининг ошиши



+Фуросемид

Нефротоксиклик ва ототоксиклик



Наркоз учун воситалар, наркотик анальгетиклар


Нерв-мушак блокадаларининг кучайиши, нафаснинг сусайиши ва тўхташ хавфининг ошиши


Пенициллинлар

+Антикоагулянтлар

Қон кетиш хавфининг ошиши



+НЯҚВ

Қон кетиш хавфининг ошиши



+Тромболитик воситалар


Қон кетиш хавфининг ошиши



+Ангиотензивни ўзгартирувчи фермент ингибиторлари


Гиперкалиемия (бензилпенициллиннинг калийли тузи ишлатилганда)



+Калий препаратлари


Гиперкалиемия (бензилпенициллиннинг калийли тузи ишлатилганда)



+Сульфаниламидлар


Пенициллин таъсирининг сусайиши



+Метотрексат

Метотрексат экскрециясининг пасайиши (заҳарлилик хавфи)


Тетрациклинлар

+Кумаринлар

Антикоагулянт таъсири кучайиши мумкин


Хинолинлар фторхинолинлар


+Амиодарон

Аритмиялар хавфининг ошиши


+Прокаиномид

Аритмиялар хавфининг ошиши



+Хинидин

Аритмиялар хавфининг ошиши



+Циклоспорин

Нефротоксик таъсир хавфининг ошиши



+НЯҚВ

Тиришишларнинг хавфи ошиши мумкин. Марказий нерв тизимини қўзғалиши ёки тиришишларнинг ривожланиш хавфи ошади


Цефалоспоринлар

+НЯҚВ

Қон кетиш хавфининг ошиши



+Антикоагулянтлар

Қон кетиш хавфининг ошиши



+Аминогликозидлар

Нефротоксик таъсир хавфининг ошиши



+Кумаринлар

Антикоагулянт таъсирнинг кучайиши


Нитромидазоллар:

Метронидазол

+Фторурацил

Фторурацил метаболизмининг сусайиши (унинг заҳарлилиги ошиши)


Ко-тримоксазол ва сульфаниламидлар:

Ко-тримаксазол

+Амиодарон

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши


Триметоприм

+Циклоспорин

Нефротоксиклик хавфининг ошиши


Сульфадиазин

+Циклоспорин

Нефротоксиклик хавфининг ошиши

Циклоспорин вена ичига юборилганда плазмадаги концентрациясининг пасайиши


Сульфадимизин

+Циклоспорин

Нефротоксиклик хавфининг ошиши



+Метотрексат

Метотрексатнинг заҳарли таъсирининг ошиши


Протойзойларга қарши:

Гидроксихлорохин

+Антиаритмик

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши



+Циклоспорин

Циклоспорин плазма концентрациясининг ошиши (заҳарлилик хавфи)


Примахин

+Мепакрин

Примахиннинг плазмадаги концентрациясининг ошиши (заҳарлилик хавфи)


Хинин

+Амиодарон

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши



+Астемизол

Юрак қоринчаси аритмияси хавфининг ошиши


Силга қарши воситалар

Изониазид

+Циклосерин

Марказий нерв тизимига заҳарли таъсир хавфининг ошиши



+Карбамазепин

Карбамазепин метаболизмининг сусайиши (унинг таъсирининг кучайиши), изониазид гепатотоксик таъсирининг ошиши



+Изофлуран

Гепатотоксиклик, изофлуран билан потенцирланиш эҳтимоли



+НЯҚВ

Ўткир гепатит



+Метилдопа + диклофенак


Сурункали гепатит


Капреомицин

+Ванкомицин

Капреомицин нефротоксиклиги ва ототоксиклигининг ўсиш хавфи



+Цисплатин

Капреомицин нефротоксиклиги ва ототоксиклигининг ўсиш хавфи


Циклосерин

+Изониазид

Марказий нерв тизимига заҳарли таъсир хавфининг ошиши



+Фенитоин

Фенитоин плазмадаги концентрациясининг ошиши (заҳарлилик хавфи)


Замбуруғларга қарши воситалар:

Амфотерицин


+Циклоспорин


Нефротоксиклик хавфининг ошиши



+Юрак гликозидлари

Гипокалиемия юз берганда заҳарлилик хавфининг ошиши


Кетоконазол

+Астемизол

Астемизол метаболизмининг сусайиши, юракка заҳарли таъсири кўрсатилган


Клотримазол

+Астемизол

Астемизол метаболизмининг сусайиши, юракка заҳарли таъсири кўрсатилган


Триазоллар

+Астемизол

Астемизол метаболизмининг сусайиши, юракка заҳарли таъсири кўрсатилган


Итраконазол

+Винкристин

Винкристин метаболизмининг сусайиши (нейротоксиклик хавфининг ошиши)


Гормонлар ва унинг аналоглари:

Глюкокортикоидлар



Нандролон

+НЯҚВ

Меъда-ичакдан қон кетиши ва ульцероген таъсир хавфининг ошиши



+Иммунодепрессантлар


Иммунитетнинг кескин пасайиши


Гипоталамус ва гипофиз гармонлари




Окситоцин

+Адреномиметиклар

Томирларни торайтирувчи адреномиметиклар вазопрессор таъсирининг кучайиши



+Простагландинлар

Бачадонга рағбатлантирувчи таъсирнинг кучайиши



+Наркоз воситалари

Окситоцин таъсирининг сусайиши (гипотензив таъсир ва аритмия хавфининг ошиши)


Интермедиантлар:

Аденозинергиклар




Аминофиллин

+Пропафенон

Теофиллин плазмадаги концентрациясининг ошиши


Теофиллин

+Изониазид

Теофиллин плазмадаги концентрациясининг ошиши (тиришишлар хавфининг ошиши)



+Галотан

Галотан буюрилганда аритмия хавфининг ошиши


Дофаминомиметиклар (паркинсонизмга қарши воситалар):

Бромкриптин

+Эритромицин

Бромкриптиннинг плазмадаги концентрациясининг ошиши ва заҳарлилик хавфининг ошиши



+Фенилпропанол-амин


Бромкриптин заҳарлилик хавфининг ошиши


Леводопа

+Моклобемид


Моноаминооксидаза ингибиторлари (шу жумладан, моклобемид) билан бирга қўлланганда гипертензив криз юз беради


Пентоксифиллин

+Кеторолак

Кеторолак томонидан чақирилган қон кетиш хавфининг ошиши


Витаминлар, микро ва макроэлементлар:

Витаминлар




Никотин кислотаси


+Статинлар

Миопатия хавфининг ошиши

Ретиноидлар

+Метотрексат

Метотрексатнинг плазмадаги концентрацияси ошиши (заҳарлилик хавфи)


Тиамин

+Цианокобаламин

Тиаминнинг аллергик реакцияларининг ошиши


Макро ва микроэлементлар




Темир препаратлари

+Рух препаратлари

Перорал темирнинг сўрилиши ва рух препаратлари сўрилишининг сусайиши


Кальций тузлари

+Юрак гликозидлари


Юқори дозада кальций вена ичига юборилганда аритмияларни қўзғатиши мумкин


Магний тузлари

+Антиполярловчи миорелексантлар


Магнийнинг парентерал тузлари таъсирида антидеполяр миорелаксантлар таъсирининг кучайиши


Бошқа турдаги дори воситалари:

Подаграга қарши воситалар:

Аллопуринол

+Азиотропин

Азиотропин таъсири заҳарлилиги билан бирга ошиши



+Циклоспорин

Циклоспориннинг плазмадаги концентрацияси ошади (нефротоксиклик хавфининг ошиши)



+Каптоприл

Каптоприл билан бирга қўлланганда заҳарлилик хавфининг ошиши, айниқса буйрак етишмовчилигида



+Меркаптопурин

Меркаптопурин таъсирининг, унинг заҳарлилиги ошиши билан кучайиши (унинг дозасини пасайтириш керак)


Колхицин

+Циклоспорин

Нефротоксиклик хавфининг ошиши (Циклоспориннинг плазмадаги концентрацияси ошади)


Алкоголизмга қарши воситалар:

Дисульфирам

+Теофиллин

Метоболизмнинг сусайиши (заҳарлилик хавфи)



+Темазепам

Бензодиазеплар седатив таъсирининг ошиши билан метоболизми сусаяди (темазепамнинг заҳарлилик таъсири кўрсатилган)



+Метронидазол

Психотик реакциялар



+Фенитоин

Фенитоин метоболизмининг сусайиши (заҳарлилигининг ошиши)


           





Низомга

6-ИЛОВА


Дорихонада рецептларни қайд этиш

ЖУРНАЛИ

Дорихона номи


Т/р


Сана


Беморнинг

Ф.И.О.


Рецептни

берган даволаш-

профилактика

муассасасининг

номи ҳамда

даволовчи

шифокорнинг

Ф.И.О.


Дори

воситаси-

нинг номи,

миқдори ва

дозаси


Дори

воситаси-

нинг шакли


Дори

воситаси-

нинг нархи


Беморнинг

манзили,

телефон

рақами


Изоҳ









            





Низомга

7-ИЛОВА


Нотўғри ёзиб берилган рецептларни

дорихонада ҳисобга олиш

ЖУРНАЛИ

                

Т/р

Сана

Рецептдаги хатоликлар

(дозаси нотўғри кўрсатилган

дори воситалари кўчирилади

ёки ундаги ёзувларнинг

ноаниқлиги кўрсатилади)


Нотўғри рецепт

берган шифокорнинг

Ф.И.О.


Шифокор

ишлайдиган

даволаш-

профилактика

муассасасининг

номи


Даволаш-

профилактика

муассасасининг

раҳбарига хабар

берилганлиги ҳақида

маълумот






                     

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 26-27-сон, 219-модда.












































Время: 0.2609
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск