Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.07.2010 й. 131-сон "2010/2011 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига қабул тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.07.2010 й.

N 131


2010/2011 ЎҚУВ ЙИЛИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодиётнинг реал тармоқлари ва соҳаларида талаб қилинган йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олган кадрларни мақсадли ва сифатли тайёрлашни таъминлаш, умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини ўн икки йиллик таълим билан тўлиқ қамраб олиш, шунингдек касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқув-таълим жараёнини ташкил этиш тизимини мутахассисларнинг касб тайёргарлигига қўйиладиган замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 июлдаги 334-ф-сон фармойиши билан ташкил этилган Махсус республика комиссияси (Р.С. Азимов), Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар битирувчиларига бўлган амалдаги талабни танқидий ўрганиш асосида ишлаб чиқилган:

тажриба тариқасида 2010/2011 ўқув йилидан бошлаб ривожланган ўқув-методик ва моддий-техник базага, юқори малакали ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарига эга бўлган етакчи касб-ҳунар коллежлари негизида 1-иловадаги* рўйхатга мувофиқ олисдаги ихтисосли касб-ҳунар коллежларидан ташкил этиладиган филиаллари бўлган таянч касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш;

республика минтақалари бўйича 2-иловага* мувофиқ 20 та касб-ҳунар коллежини қайта ихтисослаштириш;

3-иловага* мувофиқ тиббиёт коллежларини республика олий тиббий таълим муассасалари ҳузуридаги академик лицейларга айлантириш;

4-иловага* мувофиқ тиббиёт коллежларини республиканинг олий тиббий таълим муассасаларига бириктириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган 2010/2011 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига қабул қилишнинг умумий параметрлари 5 ва 5.1 - 5.13-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (А.Н. Арипов) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда 2010/2011 ўқув йилида вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар бўйича ҳар бир касб-ҳунар коллежи ва академик лицейга умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини қабул қилиш параметрларини тасдиқласин.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига зарурият бўлганда, умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш мақсадида, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига қабул қилиш кўрсаткичларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2010/2011 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқишга қабул қилишнинг ушбу қарор билан тасдиқланган умумий параметрлари бажарилишини ҳамда 2010 йил 10 августгача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига қамраб олиш натижалари бўйича якуний ахборот тақдим этилишини таъминласинлар.


5. Таянч касб-ҳунар коллежларининг асосий фаолияти билан биргаликда қуйидагилар уларнинг муҳим вазифалари деб ҳисоблансин:

ўқув жараёни сифатини оширишга йўналтирилган ўқув-методик раҳбарлик қилиш ва филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш, замонавий таълим ва ахборот технологияларини, масофадан туриб ўқитиш тизимларини ва реал иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида талаб қилинган малакали мутахассисларни тайёрлашнинг бошқа илғор усулларини жорий этиш;

давлат таълим стандартлари талабларига қатъий мувофиқ равишда ўқув дастурлари ва методик қўлланмаларни, ўқитишнинг интерактив усулларини ишлаб чиқиш ва қўллашда филиалларга методик ва амалий ёрдам бериш;

филиалларда ўқув-педагогика ва тарбиявий ишларни олиб боришни ташкил этишга таянч коллежларнинг етакчи ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарини кенг жалб этиш, мутахассислар тайёрлаш бўйича юқори натижаларга эришишда иш тажрибасини алмашишни ташкил этиш;

таянч коллежларнинг моддий-техника ва ўқув-методик базасида филиалларнинг ўқувчилари учун ихтисосли мутахассисликлар бўйича маҳорат дарслари ва амалий машғулотлар ўтказилишини таъминлаш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда таянч касб-ҳунар коллежи ва унинг филиаллари тўғрисидаги низомни тасдиқласин.

6. 2010 йил 1 сентябрдан бошлаб:

таянч касб-ҳунар коллежларининг директорлари, директорнинг ўқув, маънавий-маърифий ишлар ва ишлаб чиқариш таълими бўйича ўринбосарлари, методистлари ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкасига филиаллар билан ишлаш бўйича қўшимча функцияларни бажарганлиги учун 20 фоиз миқдорида ойлик устама;

таянч касб-ҳунар коллежларининг ўқитувчилари томонидан филиалда ўқув-педагогик ишлар бажарилган тақдирда уларнинг базавий ставкаларига 20 фоиз миқдорида устама жорий этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда 2010 йил 1 сентябргача бўлган муддатда таянч коллежларнинг раҳбарлари, ўқитувчилари, методистлари ва ишлаб чиқариш таълими усталари томонидан филиалларда олиб бориладиган ишлар учун уларга устамалар жорий этиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази тегишли олий тиббий таълим муассасалари билан биргаликда:

2010/2011 ўқув йили бошлангунига қадар тиббиёт академик лицейлари ва тиббий олий таълим муассасаларига бириктирилган коллежларнинг ўқув-лаборатория базасини инвентаризациядан ўтказсинлар, ўқув дастурларини танқидий қайта кўриб чиқсинлар, уларни зарур ўқув ва методик адабиётлар ва қўлланмалар билан таъминласинлар, малакали педагог кадрлар билан, шу жумладан, олий таълим муассасаларининг профессор ва ўқитувчиларини фаол жалб этиш ҳисобига бутласинлар;

олий тиббий таълим муассасалари томонидан ўқув-таълим жараёни сифатини оширишда, республиканинг даволаш муассасалари базасида ўқувчиларнинг амалий машғулотларини ташкил этишда, шунингдек ўқитувчилар таркибининг малакасини оширишда тиббиёт академик лицейлари ва коллежларига тизимли асосда ҳар томонлама методик ва амалий ёрдам кўрсатилишини таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда 2010/2011 ўқув йили бошлангунига қадар таянч ва қайта ихтисослаштириладиган касб-ҳунар коллежларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланишини, зарур ўқув-лаборатория ускуналари, ўқув ва методик адабиётлар билан жиҳозланишини, шунингдек уларнинг малакали педагог кадрлар билан бутланишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда 2010/2011 ўқув йили якунлари бўйича, ўтказилган экспериментни таҳлил қилиш натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таянч касб-ҳунар коллежлари ва уларнинг филиаллари фаолиятини, шунингдек уларнинг ходимлари меҳнатини рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида таклифлар киритсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилишнинг 2010/2011 ўқув йили учун белгиланган умумий параметрларини ҳисобга олган ҳолда касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар таъминоти учун бюджетдан белгиланган тартибда зарур маблағлар ажратсин.


10. Умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олиш бўйича ушбу қарорда белгиланган топшириқлар бажарилиши ҳамда бунда пайдо бўладиган тезкор масалалар ўз вақтида ҳал этилиши учун тўлиқ жавобгарлик туман, шаҳар ва вилоят ҳокимликларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига юклансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



*) 1 - 5.13-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 26-27-сон, 212-модда.











































































Время: 0.1282
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск