ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.08.2010 й. 192-сон "Андижон давлат университетида кадрлар тайёрлаш тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.08.2010 й.
N 192
АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА
КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТУЗИЛМАСИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Андижон вилоятида юқори малакали мутахассислар - хорижий тиллар ўқитувчилари тайёрлашни ташкил этишни такомиллаштириш ва сифатини ошириш, бунинг учун замонавий талабларга жавоб берадиган зарур ўқув ва моддий-техник базани ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Андижон давлат тиллар педагогика институтини тугатиш ва унинг негизида Андижон давлат университетининг хорижий тиллар факультетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Белгилансинки:
тугатилаётган Андижон давлат тиллар педагогика институтининг 1-иловага мувофиқ бинолари ва иншоотлари, шунингдек бошқа мол-мулки ва активлари Андижон давлат университети балансига берилади;
тугатилаётган Андижон давлат тиллар педагогика институтининг ўқиётган талабалари контингенти Андижон давлат университетининг хорижий тиллар факультети таркибига ўтказилади.
3. Андижон давлат тиллар педагогика институтини тугатиш ва унинг негизида Андижон давлат университетининг хорижий тиллар факультетини ташкил этиш бўйича 2-иловага* мувофиқ таркибда Комиссия ташкил этилсин (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади).
Комиссия (У.Н. Ташкенбоев) бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Андижон давлат тиллар педагогика институтини тугатиш билан боғлиқ чора-тадбирлар комплексини амалга оширсин;
ўқув, лаборатория ва ёрдамчи бўлинмаларнинг таркиби ва тузилмасини қайта кўриб чиқсин, университет фаолиятида, шу жумладан, унинг бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш масалаларида бир-бирини такрорлаш ва параллелизмни бартараф этишни назарда тутсин;
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда тугатилаётган Андижон давлат тиллар педагогика институтининг бинолари, иншоотлари, мол-мулки ва активлари белгиланган тартибда Андижон давлат университети балансига берилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ой муддатда:
Андижон давлат университетининг ташкилий тузилмаси ва уставига зарур ўзгартиришлар киритсин;
Андижон давлат университетининг бошқарув, хизмат кўрсатувчи, техник ва ўқув-ёрдамчи ходимлари сони ва таркибини қонун ҳужжатларида белгиланган нормаларга мувофиқлаштирсин;
Андижон давлат университетининг янгидан ташкил этилаётган хорижий тиллар факультети учун энг малакали, шу жумладан, тугатилаётган Андижон давлат тиллар педагогика институтининг профессор-ўқитувчилари таркибидан педагог кадрларни танлов асосида сифатли танлаб олсин.
Андижон давлат тиллар педагогика институти ҳузуридаги 1 ва 2-академик лицейлар Андижон давлат университети ҳузуридаги 4 ва 5-академик лицейлар деб қайта номласин;
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда Андижон давлат тиллар педагогика институти тугатилиши муносабати билан бўшаб қоладиган ходимларни белгиланган тартибда ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ой муддатда Андижон давлат университетини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқсин ҳамда Таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий муҳофаза, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси билан келишган ҳолда тасдиқласин. Дастурда қуйидагилар назарда тутилсин:
университетда ўқув-тарбия жараёни сифатини таъминлаш, шу жумладан, илғор ахборот ва педагогика технологияларини жорий этиш, масофадан туриб ўқитиш шакллари элементларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар (техник, дастурий, методик шарт-шароитлар) яратиш, шу жумладан, мамлакатимиз ва хорижнинг етакчи олий таълим муассасаларининг ўқитувчилари маъруза ўқиши йўли билан таъминлаш;
университетда ҳар томонлама камол топган шахсни тарбиялашни, юқори профессионализмни, ижтимоий ва шахсий фаолликни таъминлайдиган маънавий-ахлоқий ишларни ташкил этиш;
замонавий ўқув-методик комплексларни тайёрлаш ва нашр этиш, ахборот-ресурс маркази фондини янги ўқув, илмий, касбга доир даврий адабиётлар билан мунтазам янгилаш;
ёш педагог кадрларни тарбиялашнинг амалий механизмларини жорий этиш, республиканинг етакчи илмий ва таълим муассасаларида мунтазам стажировкаларни ташкил этиш йўли билан профессор-ўқитувчилар таркиби малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш;
университетда илмий-тадқиқот ишлари натижадорлигини ошириш, қўшма инновация ва амалий илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича кадрларнинг буюртмачилари билан ҳамкорликни ривожлантириш;
ўқув аудиториялари, лабораторияларни замонавий лаборатория, компьютер техникаси билан жиҳозлашни давом эттириш, талаба ёшларга муносиб яшаш шароитлари яратиш, уларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун университетнинг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2010 йил учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бюджети параметрларига ушбу қарордан келиб чиқадиган тегишли ўзгартиришларни киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Андижон давлат университетининг хорижий тиллар факультетига кейинги йилларда таълимнинг аниқ йўналишлари бўйича қабул квотасини белгилашда ушбу ихтисослик мутахассисларига бўлган реал талабдан келиб чиқсинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2010 йил 30 августдаги
192-сон қарорига
1-ИЛОВА
Андижон давлат тиллар педагогика институти
балансидан Андижон давлат университети
балансига бепул берилаётган
бинолар ва иншоотлар
РЎЙХАТИ
Объект номи |
Жойлашган жойи |
1-ўқув корпуси |
Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 5-уй |
2-ўқув корпуси |
Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 5-уй |
3-ўқув корпуси |
Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 5-уй |
Ўқув корпуси, спорт комплекси ва ахборот-ресурс маркази билан |
Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 5-уй |
Ошхона |
Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 5-уй |
1 ва 2-талабалар турар жойи |
Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 20-уй |
Профилакторий |
Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 20-уй |
Дам олиш зонаси |
Хонобод шаҳри, "Кампиробод" ҚФЙ |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 35-36-сон, 304-модда.