ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.1997 й. 265-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмасини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 25 мартдаги 142-сон ва "Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмасини ташкил этиш масалалари"га оид 1992 йил 16 июндаги 291-сон қарорлари ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
27.05.1997 й.
N 265
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚАРО
МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ АЛОҚАЛАР МИЛЛИЙ
УЮШМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"
1992 ЙИЛ 25 МАРТДАГИ 142-СОН ВА "ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚАРО МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ
АЛОҚАЛАР МИЛЛИЙ УЮШМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
МАСАЛАЛАРИ"ГА ОИД 1992 ЙИЛ 16 ИЮНДАГИ
291-СОН ҚАРОРЛАРИ ҲАҚИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари Кенгашини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 26 майдаги Фармонига биноан ҳамда Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари Кенгашининг тузилганлигини эътироф этиб, Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмасининг фаолияти тугатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмасини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 25 мартдаги 142-сон ва "Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмасини ташкил этиш масалалари"га оид 1992 йил 16 июндаги 291-сон қарорлари бекор қилинсин.
2. Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифат алоқалар миллий уюшмасининг илгари қабул қилган мажбуриятлари, тузган шартномалари ва контрактлари ҳамда унга тегишли мол-мулк ва маблағларнинг ҳуқуқий вориси ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов