ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Адлия вазирлигининг давлат реестридан чиқариш тўғрисидаги буйруқлари / 2002 й. /

Адлия вазирининг 08.04.2002 й. 46-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикаси банк тизимида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан амалга ошириладиган операциялар ва уларнинг ҳисобини юритиш тартибини давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

08.04.2002 й.

N 46-мҳ




Ўзбекистон Республикаси банк тизимида

қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар

билан амалга ошириладиган операциялар ва

уларнинг ҳисобини юритиш тартибини давлат

реестридан чиқариш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат реестридан чиқариш учун тақдим этилган норматив-х,уқуқий ҳужжатни ҳуқуқий экспертиза қилиш натижаси бўйича 2002 йил 8 апрелдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўррисида"ги ва 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатлар.иш қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорларига асосан


БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 11 ноябрда 528-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси банк тизимида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан амалга ошириладиган операциялар ва уларнинг ҳисобини юритиш тартиби давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахсларга етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатпдан ўтказиш бошқармасч: (М.М.Икромов) ушбу хужжат давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида чоп этилиши ҳамда манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (А.Ж.Тошқулов) норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси" - "Бюллетень нормативньтх актов министерств, государственнмх комитетов и ведомств Республики Узбекистан"да нашр этишни таъминласин.


5. Мазкур буйруқни бажарИлишини назорат қилиш Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи Х.Ж. Содиқов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                   А.А. Полвон-зода



























Время: 0.2168
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш