язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Туркманистон Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни жазо ўташни давом эттириш учун топшириш тўғрисида Шартнома (Тошкент, 2009 йил 25 февраль, ЎзР 17.12.2009 й. ЎРҚ-234-сон Қонуни билан ратификация қилинган, 2010 йил 18 апрелдан кучга кирган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон

ўртасида озодликдан маҳрум этишга ҳукм

қилинган шахсларни жазо ўташни давом

эттириш учун топшириш тўғрисида

ШАРТНОМА


Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,

давлат суверенитети, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро ҳурмат принципларидан келиб чиқиб,

халқаро ҳуқуқ нормаларига асосланган ҳолда ва жиноят ҳуқуқи соҳасида давлатлараро ҳамкорликни ривожлантиришни истаб,

озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ўзлари фуқароси бўлган давлатда ўташ имконияти ҳуқуқбузарларни тузатиш ва жамиятда нормал турмушга қайтариш мақсадларига яхшироқ эришишга ёрдам беради деб ҳисоблаб,

инсонпарварлик ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш принципларига амал қилган ҳолда,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Атамалар таърифи


1. Ушбу Шартнома мақсади учун қуйида кўрсатилган терминлар қуйидаги маъноларни англатади:


а) "ҳукм чиқариш давлати" - суди шахсни озодликдан маҳрум этиш тарзида жазолаш тўғрисида ҳукм чиқарган Аҳдлашувчи Томон;


б) "ҳукмни ижро этиш давлати" - озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс жазо ўташни давом эттириши учун топшириладиган Аҳдлашувчи Томон;


в) "маҳкум" - жиноят содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш тарзида Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг суди ҳукм этган шахс;


г) қин қариндошлар" - Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг қонунчилигига мувофиқ шундай бўлган шахслар;


д) "қонуний вакиллар" - Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг қонунчилигида белгиланган тартибда шундай деб эътироф этилган шахслар;


е) "марказий органлар":

- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;

- Туркманистон Бош прокуратураси;


ж) "ваколатли органлар" - Аҳдлашувчи Томонларнинг маҳкумни топшириш тўғрисидаги қарорни ижро этувчи органлари.


2. Ушбу Шартномани ижро этишнинг барча масалалари бўйича Аҳдлашувчи Томонларнинг марказий органлари бир-бирлари билан бевосита алоқада бўладилар.



2-модда. Ҳамкорликнинг умумий принциплари


1. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Шартнома шартларига биноан бир-бирининг илтимоси бўйича

...