ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Туркманистон Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни жазо ўташни давом эттириш учун топшириш тўғрисида Шартнома (Тошкент, 2009 йил 25 февраль, ЎзР 17.12.2009 й. ЎРҚ-234-сон Қонуни билан ратификация қилинган, 2010 йил 18 апрелдан кучга кирган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон

ўртасида озодликдан маҳрум этишга ҳукм

қилинган шахсларни жазо ўташни давом

эттириш учун топшириш тўғрисида

ШАРТНОМА


Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,

давлат суверенитети, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро ҳурмат принципларидан келиб чиқиб,

халқаро ҳуқуқ нормаларига асосланган ҳолда ва жиноят ҳуқуқи соҳасида давлатлараро ҳамкорликни ривожлантиришни истаб,

озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ўзлари фуқароси бўлган давлатда ўташ имконияти ҳуқуқбузарларни тузатиш ва жамиятда нормал турмушга қайтариш мақсадларига яхшироқ эришишга ёрдам беради деб ҳисоблаб,

инсонпарварлик ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш принципларига амал қилган ҳолда,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Атамалар таърифи


1. Ушбу Шартнома мақсади учун қуйида кўрсатилган терминлар қуйидаги маъноларни англатади:


а) "ҳукм чиқариш давлати" - суди шахсни озодликдан маҳрум этиш тарзида жазолаш тўғрисида ҳукм чиқарган Аҳдлашувчи Томон;


б) "ҳукмни ижро этиш давлати" - озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс жазо ўташни давом эттириши учун топшириладиган Аҳдлашувчи Томон;


в) "маҳкум" - жиноят содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш тарзида Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг суди ҳукм этган шахс;


г) қин қариндошлар" - Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг қонунчилигига мувофиқ шундай бўлган шахслар;


д) "қонуний вакиллар" - Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг қонунчилигида белгиланган тартибда шундай деб эътироф этилган шахслар;


е) "марказий органлар":

- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;

- Туркманистон Бош прокуратураси;


ж) "ваколатли органлар" - Аҳдлашувчи Томонларнинг маҳкумни топшириш тўғрисидаги қарорни ижро этувчи органлари.


2. Ушбу Шартномани ижро этишнинг барча масалалари бўйича Аҳдлашувчи Томонларнинг марказий органлари бир-бирлари билан бевосита алоқада бўладилар.



2-модда. Ҳамкорликнинг умумий принциплари


1. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Шартнома шартларига биноан бир-бирининг илтимоси бўйича

...
Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск