Диққат!

Ҳужжат ўз кучини йўқотган.
Батафсил маълумотлар ҳужжат бошида.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.1994 й. 514-сон "Германия Тараққиёт Банки - "KFW" билан ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисида"ги Қарори

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.10.1994 й.

N 514



ГЕРМАНИЯ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ - "KFW" БИЛАН

ҲАМКОРЛИКНИ КЕНГАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Германия Федератив Республикаси билан иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, илғор технологияларни жалб этиш ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг устувор тармоқларидаги экспорт қилишни кўпайтирувчи ва импортнинг ўрнини босувчи лойиҳаларни маблағ билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Германия Тараққиёт Банки - "KFW" нинг бу банкнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига кредит йўналишида берадиган лимитини 200 млн ФРГ маркасидан 400 млн ФРГ маркасигача кўпайтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (Р.Азимов) кўрсатиб ўтилган кредит битими белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С.Ҳамидовга кўрсатиб ўтилган кредит битими бўйича кафолат битимини Ўзбекистон Республикаси номидан имзолаш ваколати берилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов



































Время: 0.2019
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш