ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 06.02.1992 й. 50-сон "1992 йилда давлатга қора ва рангли металл парчалари ҳамда чиқиндиларини етказиб бериш (тайёрлаш ва топшириш) бўйича Давлат буюртмасини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
06.02.1992 й.
N 50
1992 ЙИЛДА ДАВЛАТГА ҚОРА ВА РАНГЛИ
МЕТАЛЛ ПАРЧАЛАРИ ҲАМДА ЧИҚИНДИЛАРИНИ
ЕТКАЗИБ БЕРИШ (ТАЙЁРЛАШ ВА ТОПШИРИШ)
БЎЙИЧА ДАВЛАТ БУЮРТМАСИНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎFРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигида қора ва рангли металл парчалари ҳамда чиқиндиларидан фойдаланишнинг алоҳида аҳамиятга эга эканлигини назарда тутиб ҳамда ҳамдўстликдаги давлатлар билан металл маҳсулотлари айирбошлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 1992 йилда давлатга қора ва рангли металл парчалари ҳамда чиқиндиларини етказиб бериш (тайёрлаш ва топшириш) бўйича Давлат буюртмаси 1, 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари, давлат концернлари, корхона ва бирлашмалар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроқўмлари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси металл парчалари ва чиқиндиларини етказиб бериш юзасидан давлат буюртмасини ўз ташкилотлари бўйича тақсимлашни "Узкоопвтормет" республика кооператив бирлашмасига ўн кундан кечикмасдан топширсин.
3. "Узкоопвтормет" РКБ (ўртоқ М.F. Fозиев)га бир ой муддат ичида республика ташкилотлари билан 1992 йил учун шартномалар тузишни тугаллаш топширилсин.
4. "Узкоопвтормет" РКБ давлат буюртмаси бўйича металл парчалари топширганлар билан шу йилнинг ҳар чорагида келишилган нарх асосида, металл парчаларини буюртмадан ортиқча топширганлар билан эса, шартномавий нарх асосида ҳисоб-китоб қилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Моддий-техника таъминоти давлат кооператив қўмитаси (ўртоқ М.М. Мираюбов) ва Ўзбекистон металлургия заводи (ўртоқ А.М. Анохин) "Узкоопвтормет" РКБ билан қора ва рангли металлар парчалари ҳамда чиқиндилари топшириш юзасидан шартнома тузган истеъмолчилар билангина металл прокати етказиб бериш бўйича шартномалар тузишни таъминласинлар.
6. Бирлашма, корхона ва бошқа ташкилотлар томонидан металл чиқиндиларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсатисиз бошқа республикаларга бериш, айирбошлаш, сотиш, шунингдек экспорт қилиш тақиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Муталов