Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Кишлок хужаликнинг бошка сохалари /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.1991 й. 299-сон "Колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан қоракўл ва жунни сотиш масалалари" Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.11.1991 й.

N 299



КОЛХОЗЛАР, СОВХОЗЛАР ВА БОШҚА ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИ ТОМОНИДАН

ҚОРАКЎЛ ВА ЖУННИ СОТИШ МАСАЛАЛАРИ


Колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг қоракўл ва жун етиштиришни кўпайтириш ва сифатини яхшилашдан манфаатдорлигини ошириш, бозор муносабатларига ўтиш учун шароит яратиш ҳақида бу маҳсулотларни сотишнинг мавжуд тартибини қисман ўзгартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки, қоракўл ва жуннинг 1991 йил ва ундан кейинги йиллар учун белгиланган топшириқлардан 5 фоизи ҳамда ушбу маҳсулотларнинг белгиланган топшириқлардан ортиқча олинган жами ҳажми мамлакат ичкарисида ҳам, унинг ташқарисида ҳам колхозлар, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ихтиёрий равишда сотилади.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, ноҳия ижроия қўмиталари, маҳсулотларнинг кўрсатилган турларини тайёрлаш ва сотишга дахлдор бўлган республика вазирликлари ва идоралари мазкур қарорнинг оғишмай бажарилишини таъминласинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов




































Время: 0.1249
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск