ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоғи олий ўқув юртлари /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 11.04.1992 й. 185-сон "Ўрта Осиё ирригация илмий-тадқиқот институтининг илмий ишлаб-чиқариш бирлашмаси ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.04.1992 й.

N 185




ЎРТА ОСИЁ ИРРИГАЦИЯ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ

ИНСТИТУТИНИНГ ИЛМИЙ-ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган, иттифоқ тасарруфида бўлган давлат корхоналарини, муассасаларини ва ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси юрисдикциясига ўтказиш тўғрисида" 1991 йил 22 июлдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўрта Осиё ирригация илмий-тадқиқот институтининг илмий ишлаб-чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги тизимига киритилсин.


2. Белгилансинки, Ўрта Осиё ирригация илмий-тадқиқот институтининг илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси қуйидагиларни амалга оширади:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат сув хўжалиги қурилиши қўмитаси билан яқин ҳамкорликда қурғоқчил зонадаги суғориладиган ерларда қишлоқ хўжалиги экинларидан программалаштирилган кафолатли ҳосил олинишини таъминловчи ер устидан механизациялаштирилган суғориш конструкцияларини, уларни қуриш ва ишлатиш технологияларини ишлаб чиқиш, тажриба участкаларида синовдан ўтказиш, ишлаб чиқариш шароитларида жорий этиш;

қурғоқчил зонада мелиоратив тизимларни қуриш ва ишлатиш учун янги техника яратиш ва уни кўплаб ишлаб чиқариш;

дренажларни, тупроқ орасидан ва томчилаб суғориш тизимлари учун Янги конструкцияларни ва буюмларни тайёрлаш;

Орол денгизи ҳавзаси сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс тадбирларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда Оролбўйи муаммоларини ҳал этишда қатнашиш;

янги технологик жараёнларни яратиш ва уларни қурилишига кенг жорий этиш, гидромелиоратив тизимларни қайта қуриш ва ишлатиш.


3. Ўзбекистон Республикасининг Тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Молия вазирлиги белгиланган тартибда Ўрта Осиё ирригация илмий-тадқиқот институтининг илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасига сувни тежаш, ерлар мелиорацияси, Оролбўйи муаммолари бўйича давлат дастурларини амалга оширишда қатнашиш учун зарур капитал маблағларни ва илм-фанга бюджетдан маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.


4. Ўзбекистон Республикасининг Тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, "Ўзшартномасавдо" ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа таъминот-сотиш ташкилотлари, белгиланган тартибга мувофиқ, 1992 йилдан бошлаб Ўрта Осиё ирригация илмий-тадқиқот институтининг илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасига ҳукуматлараро битимлар ва шартномаларнинг иловаларига киритилган биркитилган номенклатура бўйича моддий ресурслар ажратишни назарда тутсинлар.

Ҳукуматлараро битимлар ва шартномаларнинг, иловаларига кирмаган маҳсулотлар бўйича "Ўзшартномасавдо", Ўзбекистон Республикасининг бошқа таъминот-сотиш ташкилотлари Ўрта Осиё ирригация илмий-тадқиқот институтининг илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасига маҳсулот етказиб берувчилар билан хўжалик алоқаларини ўрнатиш борасида кўмаклашсинлар.


5. Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги вазирлик тизимига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар рўйхатига ўзгартиришлар, зарурат бўлганда вазирлик тўғрисидаги Низомга аниқликлар киритсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Муталов



































Время: 0.1172
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск