Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш /

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича функциялари (ЎзР ВМ 24.08.2011 й. 242-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 24 августдаги

242-сон қарорига

4-ИЛОВА



Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аҳоли

ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан

муҳофаза қилиш бўйича

ФУНКЦИЯЛАРИ


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ФВДТ ҳудудий қуйи тизимларини ташкил этиш, бошқариш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш.


ФВДТ хизматларининг умумий ва махсус вазифалари ҳудудий тузилмаларини, йиғма механизациялаштирилган отрядларни, йиғма қутқарув командаларини, автосанитария отрядларини ташкил этиш ва бошқаришга раҳбарлик қилиш.


Фавқулодда вазиятлар зоналаридаги объектлар ва аҳолини электр энергияси, газ, ёқилғи ва ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


Табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш.


Аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича ахборотларни тўплаш ва айирбошлаш, шунингдек фавқулодда вазиятлар хавфидан ёки юзага келишидан аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш ва хабар бериш.


Гидрометеорологик ва геологик ҳодисалар билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятлар мониторингини юритиш.


Аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар масъул мансабдор шахслар мавжуд эмаслиги туфайли чекланган ҳудудларда фавқулодда вазиятлар пайдо бўлишининг олдини олиш.


Ҳалокат зоналаридаги зарар кўрган аҳоли ҳамда улар жойлаштирилган туманларда эвакуация қилинган аҳолини таъминлаш учун тегишли ҳудуднинг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобига озиқ-овқат ва энг зарур товарлар етказиб берилишини ташкил этиш; ошхоналарда (овқатланиш шохобчаларида) тузилмаларнинг шахсий таркиби ва зарар кўрган аҳоли учун овқат тайёрлаш учун сув билан таъминлаш.


Дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари, озиқ-овқат ва бошқа товарларни сақлаш, технологик қайта ишлаш, ташиш ва реализация қилишда уларни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш; ФВДТнинг функционал қуйи тизимлари ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда озиқ-овқат ва сувнинг радиоактив моддалар, оғир металлар, нитратлар ва пестицидлар билан белгиланган чекланган йўл қўйиладиган концентрациялардан ортиқ ифлосланишини назорат қилиш.


Фавқулодда вазиятларни тугатиш бўйича штаб фаолиятига раҳбарлик қилиш.


Аҳоли пунктлари ва иқтисодиёт объектлари фаолиятини тиклаш ишларини ташкил этиш.


Фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган аҳоли ҳаёт фаолиятини тиклаш.


Қуйидаги ФВДТ ҳудудий қуйи тизимлари фаолиятига раҳбарлик қилиш:

вилоят ФВДТ хизматлари ва тузилмалари;

вилоят, шаҳарлар (туманлар) ҳамда иқтисодиёт объектларининг умумий ва махсус вазифалар юкланган ҳудудий тузилмалари.


Маҳаллий шароитларга, фавқулодда вазиятларнинг хусусиятига ва вилоятлар (шаҳарлар ва туманлар)нинг моддий-техника базасига қараб фуқаро муҳофазаси бошлиғи ўз ваколатлари доирасида ФВДТнинг ҳудудий ва объектлар бўйича қуйидаги хизматларини ташкил этиши мумкин:

автойўл хизмати - фавқулодда вазиятларни тугатишда йўл-кўприк таъминотини ташкил этиш ва амалга ошириш, йўллар ва кўприкларни таъмирлаш ва тиклаш;

автотранспорт хизмати - темирйўл ва ҳаво транспорти органлари билан биргаликда аҳолини жойлаштириш ва фавқулодда вазиятлар зоналаридан эвакуация қилиш тадбирларини амалга ошириш, фавқулодда вазиятларни тугатиш учун куч ва воситаларни етказиб бериш, ишчи сменаларини олиб келиш (олиб кетиш), моддий ва тарихий-маданий бойликлар, ноёб асбоб-ускуналар, озиқ-овқат, қурилиш материалларини ва бошқа моддий воситаларни эвакуация туманига олиб чиқиб кетиш;

газ таъминоти хизмати - газ таъминоти иншоотлари ва тармоқларида авария-тиклаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш;

сув таъминоти хизмати - сув таъминоти иншоотлари ва тармоқларида авария-тиклаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш, сув манбаларининг радиоактив, кимёвий ва заҳарли моддалар ҳамда бактерияли воситалар ва оғир металлар билан ифлосланиш (зарарланиш)дан муҳофаза қилинишини таъминлаш. Ичимлик суви сифати ва оқова сувларни тозалаш устидан назоратни таъминлаш;

ветеринария назорати ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш хизмати - ҳайвонларда юқумли касалликларнинг кенг тарқалиши (эпизоотиялар)нинг олдини олиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш, шунингдек фавқулодда вазиятлар ҳудудларида санитария-ветеринария ва эпизоотияларга қарши тадбирларни амалга ошириш. Эпизоотияларни тугатиш. Итларни тутадиган алоҳида гуруҳлар тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш. Итларни тутиш гуруҳлари ходимларини зарур махсус ускуналар билан таъминлаш. Раҳбариятга фавқулодда вазиятлар зонасидаги санитария-ветеринария ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этиш;

шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимлари - итларни тутадиган алоҳида гуруҳлар тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш. Итларни тутиш гуруҳлари ходимларини зарур махсус ускуналар билан таъминлаш. Кўчаларда ва бошқа жойларда қаровсиз қолган, шу жумладан эгасиз итлар, мушуклар ва йиртқич ҳайвонларни тутишни ташкил этиш, шунингдек уларни вақтинча сақлаш учун махсус жойлар барпо этиш, одамлар ва ҳайвонларга жароҳат етказган ёхуд ножўя ҳаракат қилинмаганда уларга ҳужум қилган ҳайвонларни кейинчалик уларни карантинда сақлаш учун ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига олиб келиш. Ҳайвонлар қутурган тақдирда тегишли ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари билан биргаликда иш олиб боришни ташкил этиш, шунингдек ўлган ҳайвонларни ветеринария-санитария қоидаларига риоя этган ҳолда зарарсизлантириш;

ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё назорати хизмати - эпифитотийларнинг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши кураш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш. Ўсимликларни ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш йўли билан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барқарор ишлашини таъминлаш. Фитопатологик қидирув ишларини, қишлоқ хўжалиги ерларининг радиоактив ва заҳарли моддалар билан ифлосланиши устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш. Экинзорлар, яйловлар ҳамда чорвачилик ва деҳқончилик маҳсулотларини зарарсизлантириш. Эпифитотийларни тугатиш;

сув хўжалиги хизмати - сув омборлари, дарёлар ва каналлардаги гидротехника иншоотларининг барқарор ишлашини ва улардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш, уларда авариялар ва ҳалокатлар юз бериши мумкинлигини прогнозлаштириш. Сув хўжалиги объектларининг иш режимини ёки улардан бундан кейин фойдаланиш режимини ўзгартириш зарурлигини белгилаш, сув омборларидан сувни авария юзасидан чиқариб ташлаш. Сув омборларида олдиндан хабар бериш тизимларини яратиш. Тошқинлар, сув босишлари, сел оқимларидан огоҳлантириш ва уларнинг ҳалокатли оқибатларини камайтириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган комплекс чора-тадбирларни ташкил этиш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда тошқин сувлари ва сел оқимларини авариясиз ўтказиб юборишни таъминлаш;

муҳандислик хизмати - тинч даврда ҳимоя иншоотлари фонди тўпланиши ва мавжуд бўлиши устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш, бошланғич ҳудудларда зарарланган жойлар томонга ҳаракат қилинганда, ҳалокатли сув босиши зоналарида ва ишлар олиб бориладиган объектларда, йирик ёнғинларни ўчиришда, табиий офатлар, йирик авариялар ва ҳалокатлар оқибатларини тугатишда ФВДТнинг кучлари ҳаракатларини муҳандислик жиҳатдан таъминлаш учун фавқулодда вазиятларни тугатиш ишларига жалб этиладиган тегишли тузилмаларни тайёрлаш ва уларнинг ҳаракат қилишини ташкил этиш;

коммунал-техника хизмати - коммунал хўжалиги иншоотлари ва тармоқлари ишларининг барқарорлигини ошириш бўйича тадбирларни амалга ошириш, улардаги аварияларни тугатиш, ҳалок бўлганларга махсус ишлов бериш, ташиш ва оммавий кўмиш шохобчаларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш;

моддий-техника таъминоти хизмати - эвакуация қилинадиган аҳолини энг зарур буюмлар ва анжомлар (кийим-бош, пойабзал ва шу кабилар) билан таъминлашни ташкил этиш, тузилмаларнинг шахсий таркибини анжомлар ва махсус кийим-бош, шунингдек иқтисодиёт объектларини уларнинг барқарор фаолият кўрсатиши ва бузилган ишлаб чиқаришни тиклаш учун зарур бўлган моддий-техника воситалари ва қурилиш материаллари билан таъминлаш;

тиббий хизмат - аҳоли ва тегишли тузилмаларнинг шахсий таркиби соғлиғини сақлашга, зарарланганлар ва беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам беришга йўналтирилган даволаш-эвакуация, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш;

санитария жиҳатидан ишлов бериш ва зарарсизлантириш хизмати - зарарланиш жойларидан чиққан одамларга санитария жиҳатидан ишлов бериш, уларнинг кийим-бошлари ва якка тартибдаги ҳимояланиш воситаларини зарарсизлантиришни ташкил этиш ва амалга ошириш;

алоқа, хабар бериш ва ахборотлаштириш хизмати - бошқарув органларини барқарор ва узлуксиз алоқа билан таъминлаш, алоқа ва хабар беришнинг турғун воситаларига фойдаланиш-техник жиҳатдан хизмат кўрсатишни ташкил этиш ва уларнинг назорат қилиш, шунингдек уларни доимий тайёр ҳолатда сақлаш, фавқулодда вазиятлар бўйича ҳудудий бошқармаларнинг кўрсатмаларига биноан хабар бериш сигналларини узатиш ва қабул қилишни техник жиҳатдан таъминлаш;

жамоат тартибини сақлаш хизмати - шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида, иқтисодиёт объектларида, зарарланиш жойларида, одамлар тўпланадиган жойларда ва транспортда, аҳолини эвакуация қилиш йўналишларида жамоат тартибини сақлаш, шунингдек моддий ва тарихий-маданий бойликларни муҳофаза қилиш;

ёнғин хавфсизлиги хизмати - шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари ва иқтисодиёт объектларининг ёнғинга қарши хавфсизликни оширишга йўналтирилган муҳандислик-техник, ташкилий ва ёнғиннинг олдини олиш тадбирлари ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш, ёнғин жойларида, табиий офат ҳудудларида, шунингдек йирик авариялар ва ҳалокатлар юз берганда ёнғинларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ва уларни ўчириш;

ёнилғи-мойлаш материаллари таъминоти хизмати - фавқулодда вазиятларни тугатишга жалб этиладиган автотранспорт воситалари ва бошқа техник воситаларни ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлашни ташкил этиш, ушбу мақсадлар учун турғун ва кўчма автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларидан фойдаланиш;

техник хизматлар - техникани техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш ва фавқулодда вазиятларни тугатиш учун жалб этиладиган автотранспорт воситаларини техник таъмирлаш, шикастланган ва носоз техникани қутқариш ишлари йўналишлари ва участкаларидан шикастланган машиналарнинг йиғма пунктларига ва таъмирлаш корхоналарига эвакуация қилиш, таъмирлаш корхоналари ва тузилмаларини эҳтиёт қисмлар ва анжомлар билан таъминлаш ҳамда шакллантириш;

савдо ва овқатланиш хизмати - озиқ-овқат захираларини муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш, фавқулодда вазиятлар захирасининг махсус омборларида озиқ-овқат захираси ғамланишини ташкил этиш. Тузилмаларни ва аҳолини бир кеча-кундузлик таъминот нормалари бўйича озиқ-овқат, иссиқ овқат билан таъминлаш;

бошпаналар ва бекиниш жойлари хизмати - ташкилотларнинг муҳофаза иншоотлари фондини ҳисобга олиш, муҳофаза иншоотларининг бекинадиган одамларни қабул қилишга доимий тайёрлигини назорат қилиш, муҳофаза иншоотлари иморатларининг тўғри сақланиши, муҳофаза конструкциялари, қурилмалари ва муҳандислик-техник асбоб-ускуналари сақланиши, улардан иқтисодиёт эҳтиёжлари ва аҳолига хизмат кўрсатиш учун фойдаланилишини тизимли назорат қилиш. Қурилиши тугалланган муҳофаза иншоотларини қабул қилишда қатнашиш. Муҳофаза иншоотлари фондини жамлаш режаларини ишлаб чиқиш ва уларга тузатиш киритиш, бошпана ва бекиниш жойларига хизмат кўрсатиш бўлинмаларини ташкил этиш ва тайёрлаш;

энергетика хизмати - фавқулодда вазиятлар шароитларида энергия объектларида барқарор ишлашни таъминлаш ва улардаги аварияларни бартараф этиш. Зарарланиш жойларида қутқарув ишларини олиб боришда иштирок этиш.


Зарурат бўлганда ва тегишли кучлар мавжуд бўлганда ФВДТнинг бошқа хизматлари: авария-техник, радиациявий ва кимёвий ҳимоя, ниқобланиш, ахборот билан таъминлаш хизматлари ва шу кабилар ҳам ташкил этилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 34-35-сон, 350-модда





























Время: 0.1924
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск