Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.05.2002 й. 155-сон "Нукус шаҳрининг 70 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.05.2002 й.

N 155



НУКУС ШАҲРИНИНГ 70 ЙИЛЛИГИНИ

НИШОНЛАШГА ТАЙЁРГАРЛИК

КЎРИШ ТЎҒРИСИДА


Нукус шахрининг Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ва маданий ҳаётидаги алоҳида аҳамиятини ҳисобга олиб ҳамда Нукус шаҳрининг ташкил топганига 70 йил тўлиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгашининг 2002 йилнинг ноябрь ойида Нукус шахрининг 70 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

Нукус шахрининг 70 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш Республика ташкилий қўмитаси таркиби ва тадбирлар режаси 1, 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзавтойўл" давлат концерни, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси 3-иловага мувофиқ тадбирларни ўз маблағлари ва 2002 йил учун ажратилган капитал қўйилмалар лимитлари ҳисобига амалга оширсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги 2002 йилда Қорақалпоғистоп Республикаси Вазирлар Кенгашига:

2002 йил учун тасдиқланган республика инвестиция дастурида "бошқа буюртмачилар" бўйича назарда тутилган лимитни тегишли равишда камайтириш ҳисобига санъат музейи қурилишини тугаллашга ва амфитеатр қурилишига 870 млн сўм миқдорида,

1-республика касалхонасини реконструкция қилишнинг биринчи навбатини амалга оширишга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг заҳира жамғармаси ҳисобига 350 млн сўм миқдорида капитал қўйилмаларнинг қўшимча лимитини ажратсинлар.


4. "Ўзтелерадио" компанияси. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлига ва оммавий ахборот воситалари Нукус шаҳрининг 70 йиллиги нишонланишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш кенг ёритилишини таъминласинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 8 майдаги

155- сон қарорига

1-ИЛОВА



Нукус шаҳрининг 70 йиллигини нишонлашга

тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш

Республика ташкилий қўмитаси

ТАРКИБИ

1.


Тўлаганов К.Н.


- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташкилий қўмита раиси


2.


Ерниязов М.Т.


- Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси,  ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


3.


Кароматов Ҳ.С.


- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


4.


Азимов Р.С.


- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


5.


Тожиев А.Т.


- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси


6.


Шодиев Б.А.


- Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплекси бош мутахассиси, масьул котиб


7.


Абдураҳимов Б.А.


- "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси бош директори


8.


Абдуллаев Ш.Ю.


- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари


9.


Азимбоев Т.А.


- "Ўзавтойўл" давлат концерни раисининг ўринбосари


10.


Жўраев Х.Р.


- Маданият ишлари вазири


11.


Зоҳидов Р.Қ.


- "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси раиси


12.


Йўлдошев Б.С.


- Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти


13.


Кўчимов А.


-  "Ўзтелерадио" компанияси раиси


14.


Орипов А.Н.


- Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директори


15.


Парпиев Б.Р.


- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари


16.


Рўзметов А.Ғ.


- "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директори


17.


Сайдаҳмедов Э.М


- "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси раиси


18.


Тўхтаев А.Р.


- Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси


19.


Хўжаев Б.Э.


- Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари


20.


Шоисматов Э.Р.


- "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси раиси


21.


Шоғуломов Р.Ш.


- Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси раиси


22.


Юсупбаев К.Ю.


- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги доимий вакили


23.


Қалмуратов И.Н.


- Нукус шаҳри ҳокими


24.


Қўзиев Т.К.


- Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


25.


Ҳазратқулов М.


- ЎзА бош директори


Ваэирлар Маҳкамасинияг

2002 йил 8 майдаги

155-сон қарорига

2-ИЛОВА



Нукус шаҳрининг 70 йиллигини нишонлашга

тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирлари

ДАСТУРИ

     

N

Тадбирлар номи


Бажариш

муддати


Бажариш учун масъуллар


I. БАДИИЙ ВА ИЛМИЙ ТАДБИРЛАР

1.


Нукус шаҳрининг 70 йиллигига бақишлаиган тантанали байрам тадбирларини ўтказиш


2002 йил

ноябрь


Маданият ишлари вазирлиги, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Нукус шаҳри ҳокимлиги


2.


Нукус шаҳрининг 70 йиллигига бағишланган  илмий-амалий конференция ўтказиш


2002 йил

ноябрь


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фан ва технологиялар маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон Республика бўлими, Нукус шаҳри ҳокимлиги


II. НОШИРЛИК ФАОЛИЯТИ

3.


Нукус шаҳрининг  70 йиллиги муносабати билан китоб-альбом нашр этиш


2002 йил

сентябрь


Ўзбекистон  Республикаси Фанлар академияси, Давлат матбуот қўмитаси, "Шарқ" компанияси


4.


Нукус шаҳрининг 70 йиллигига бағишлаб почта маркалари, хат жилдлар, буклетлар, таклифномалар, блокнот ва тақпимлар босиб чиқариш


2002 йил

июнь


Почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Давлат матбуот қўмитаси


5.


Нукус шаҳрининг тарихи, маданияти, иқтисодиёти ҳақида китоблар ва рисолалар нашр этиш


2002 йил

сентябрь


Давлат матбуот қўмитаси


6.


Нукус шаҳрининг 70 йиллигига бағишланган  илмий-амалий конференциянинг маърузалари тезисларини нашрга тайёрлаш


2002 йил

август


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон Республяка бўлими


III. ЭСДАЛИК БУЮМЛАРИ ТАЙЁРЛАШ

7.


Нукус шаҳрининг 70 йиллигига бағишлапган кўкрак нишонлари тайёрлаш


2002 йил

август


"Фонон" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси


8.


Нукус шаҳрининг 70 йиллигига бағишлаб  миллий эсдалик совғалари тайёрлаш


2002 йил

сентябрь


"Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси


IV. ОММАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР

9.


Оммавий ахборот воситаларида Нукус шаҳрининг 70 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ  кўрсатувлар туркуми, дастурлар ташкил этиш


2002 йил

давомида


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, "Ўзтелерадио" компанияси. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Жаҳон" ахборот агентлиги


10.


Нукус шаҳрининг 70 йиллиги муносабати билан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида хорижий оммавий ахборот воситаларини зарур маълумотлар билан таъминлаш


2002 йил

давомида


Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, "Жаҳон" ахборот агентлиги


V. ТАШКИЛИЙ МАСАЛАЛАР

11.


Нукус шаҳрининг 70 йиллиги нишонланиши муносабати билан  ташкилий  тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш


2002 йил

давомида


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон Республика бўлими, Қорақалпористон Республикаси Маданият ишлари ваэирлиги, Нукус шаҳри ҳокимлиги


12.


Нукус шаҳрининг 70 йиллиги рамзини тайёрлаш


2002 йил

май


Бадиий академия


13.


Нукус шаҳрининг 70 йиллигига бағишланган илмий-амалий конференция қатнашчиларига таклифномалар жўнатиш


2002 йил

июнь


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фанлар академиясинииг Қорақалпоғистон Республика бўлими, Нукус шаҳри ҳокимлиги


14.


Қуйидагиларни ташкилий қўмитанинг тасдиқлаши учун киритиш:

- конференцияга таклиф этиладигаи қатнашчилар рўйхати;

- қабул маросими иштирокчилари рўйхати;

- расмий делегация иштирокчилари рўйхати;

- оммавий ахборот воситалари вакиллари рўйхати;

- кутиб олиш ва кузатиш тартиби;

- конференция қатнашчиларининг Нукус шаҳрида бўлиши дастури;

- эсдалик совғалар рўйхати


2002 йил

август


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон Республика бўлими


15.


Конференция иштирокчиларини меҳмонхона билан таъминлаш, авиапочта, транспорт воситаларига буюртма бериш


2002 йил

сентябрь


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси


16.


Нукус шаҳрида ўтадиган тантанали тадбирлар дастури ва сценарийсини ишлаб чиқиш


2002 йил

июнь


Корақалпоқистон Республикаси Вазирлар Кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Маданият ишлари вазирлиги, Нукус шаҳри ҳокимлиги


Ваэирлар Маҳкамасинияг

2002 йил 8 майдаги

155-сон қарорига

3-ИЛОВА



Нукус шаҳрининг 70 йиллиги муносабати

билан қурилиш, ободонлаштириш ва

кўкаламзорлаштириш тадбирлари

     

N


Бажариладиган ишлар тури


Харажатлар

(млн сўм)


Бажариш

муддати


Бажариш учуи масъуллар (буюртмачилар

ва маблағ билал таъминлаш манбалари)


1


Санъат музейи қурилишини тугаллаш


820,0


2002 йил

сентябрь


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши капитал қурилиш бошқармаси -бюджет маблағлари ҳисобига 620 млн сўм) -ҳомийлик маблағлари ҳисобига (200 млн сўм)


2


Бердақ номидаги театрни реконструкция қилиш


100,0


2002 йил

август


"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси (компаиия маблағлари ҳисобига)


3


1-республика касалхонасини  реконструкция қилишиинг биринчи навбати


350


2002 йил

октябрь


Нукус шаҳри ҳокимлигининг коммунал қурилиш бош бошқармаси (бюджет маблағлари ҳисобига)


4


Нукус аэропортини реконструкция қилиш


360,0


2002 йил

сентябрь


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси (авиакомпания маблағлари ҳисобига)


5


Мустақиллик майдонини реконструкция қилиш


127,0


2002 йил

сентябрь


Нукус шаҳри ҳокимлиги (шаҳар ташкилотлари маблағлари ҳисобига)


6


"Халқлар дўстлиги" майдонини реконструкция қилиш


287,0


2002 йил

сентябрь


Нукус шаҳри ҳокимлиги (шаҳар ташкилотлари маблағлари ҳисобига)


7


А Навоий хиёбонини қуриш


47,0


2002 йил

сеитябрь


Нукус шаҳри ҳокимлиги (шаҳар ташкилотлари маблағлари ҳисобига)


8


Мирзо Улуғбек майдонини кенгайтириш


76,0


2002 йил

сеитябрь


Нукус шаҳри ҳокимлиги (шаҳар ташкилотлари маблағлари ҳисобига)


9


Н. Жапақов ва П.Сеитов хиёбонларини қуриш


90,0


2002 йил

сеитябрь


Нукус шаҳри ҳокимлиги (шаҳар ташкилотлари маблағлари ҳисобига)

10.


Амфитеатр қуриш


550,0


2002 йил

август


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши  капитал қурилиш бошқармаси ,-шаҳар ташкилотлари маблағлари ҳисобига (300 млн сўм) -бюджет маблағлари ҳисобига (250 млн сўм)


11.


20 квартирали турар жой биноси қуриш (уй-жойлари бузилган фуқаролар учун)


200,0


2002 йил

сентябрь


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (вазирлик маблағлари ҳисобига)


12.


Юқори вольтли. кабелли электр узатиш линиялари ва кичик станцияларни қуриш ва реконструкция қилиш


300,0


2002 йил

сентябрь


"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси (компания маблағлари ҳисобига)


13.


20 квартирали турар жой биноси қуриш (уй-жойлари бузилган фуқаролар учун)


228,0


2002 йил

июнь


"Ўзпахтасаноат" уюшмаси (уюшма маблағлари ҳисобига)


14.


32 квартирали турар жой биноси қуриш (уй-жойлари бузилган фуқаролар учун)


350,0


2002 йил

август


"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси (компания маблағлари ҳисобига)


15.


Автомобиль йўлларини реконструкция қилиш


50,0


2002 йил

сентябрь


"Ўзавтойул" давлат концерни (концерн маблағлари ҳисобига)


16.


Ижтимоий инфратузилма объектлари қуриш ва уларни реконструкция қилиш


1200,0


2002 йил сентябрь


"Бозор Буюк ипак йўли" акциядорлик жамияти. "Марказий бозор" акциядорлик жамияти, "Қорақалпоқсавдо" акциядорлик жамияти (банкларнинг кредитлари ҳисобига)



Жами:


5135,0




              

































Время: 0.1407
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск