ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хорижий кредитлар ва қарзлар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.06.2002 й. 201-сон "Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кичик бизнесни тўлиқ кўламда ривожлантириш бўйича дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
06.06.2002 й.
N 201
ЕВРОПА ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ
БАНКИНИНГ КИЧИК БИЗНЕСНИ ТЎЛИҚ
КЎЛАМДА РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА
ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Тижорат банкларининг Хусусий тадбиркорликка, микрофирмаларга, деҳқон ва фермер хўжаликларига, бошқа кичик бизнес субъектларига кредит бериш бўйича имкониятларини кенгайтириш, шунингдек кичик бизнесни тўлиқ кўламда ривожлантириш Япония - Ўзбекистон дастури доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки кредит линиясидан ўз вақтида ва самарали фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кичик бизнесни тўлиқ кўламда ривожлантириш Япония - Ўзбекистон дастурини амалга ошириш учун икки босқичда 20 млн АҚШ долларидан - жами 40 млн АҚШ доллари миқдорида кредит линияси бериши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
кредитлар битта қарз олувчига 100 минг АҚШ долларигача миқдорда ёки шунга тенг миқдорда Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида берилади;
микрокредитлар 10 минг АҚШ долларигача миқдорда ёки шунга тенг миқдорда миллий валютада берилади. Бунда нақд пул шаклида берилган кредитлар нақд пул шаклида қайтарилади;
кўрсатиб ўтилган Дастур доирасида кредитлар олиш юзасидан буюртманомаларни танлаб олишда маҳаллий хом ашё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича микро ва кичик ишлаб чиқаришларни, хизматлар кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш, шунингдек республика аҳолисининг иш билан банд бўлмаган қисми учун касаначилик меҳнати ташкил этиш кредит беришнинг устивор йўналишлари ҳисобланади.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири мазкур кредит линияси доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан танлаб олинган субқарз бўйича тижорат банкларининг кредит битимлари юзасидан Европа тикланиш ва тараққиёт банкига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан белгиланган тартибда кафолат беришга вакил қилинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги биргаликда икки ҳафта муддатда идоравий норматив ҳужжатларга ушбу қарордан келиб чиқадиган тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов