Diqqat!

Hujjat o`z kuchini yo`qotgan.
Batafsil ma`lumotlar hujjat boshida.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 09.12.2011 й. 01/09-18/13-сон "Якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалигини юритиш) учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича очиқ аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 13.01.2012 й. 2314-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.01.2012 й.

N 2314




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

09.12.2011 й.

N 01/09-18/13


ҚАРОРИ


Якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалигини юритиш)

учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод

эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича очиқ

аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида


(2012 йил 23 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сон, 82-модда), Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, 11-12-сон), "Риэлторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 51-сон, 480-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 24 ноябрдаги ПФ-1009-сон "Ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси 1994 й., 11-12-сон, 301-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 ноябрдаги 575-сон "Ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги, 1995 йил 11 апрелдаги 126-сон "Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда ҳамда ер майдонларини мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилиш учун хусусий мулк сифатида сотиш тартиби тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1995 йил, 4-сон, 15-модда) қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалигини юритиш) учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича очиқ аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган "Фуқароларга мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш учун ер участкаларини аукционларда реализация қилиш тўғрисида"ги Вақтинчалик низом (рўйхат рақами 119, 1995 йил 26 январь) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Раис в.б.                                                                               А. Абдухакимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 2-сон, 25-модда































Время: 0.2169
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish