ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа оид бўлмаган тўловлар / Бошқа солиққа оид бўлмаган тўловлар /

Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 21.02.2012 й. 2329-сон билан рўйхатга олинган 01.02.2012 й. Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги 2-ю-сон, Молия вазирлигининг 7-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2012 йил 21 февралда 2329-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон алоқа ва

ахборотлаштириш агентлиги

ва Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлигининг

2012 йил 1 февралдаги

2-ю, 7-сон қарорига

ИЛОВА



Мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи

юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари)

томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик

учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 52-сон, 561-модда) мувофиқ, мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ 2012 йил 1 январдан мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловни (бундан буён матнда тўлов деб юритилади) мазкур Низомда белгиланган тартибда тўлайдилар.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


абонент рақами - абонентга мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартноманинг амал қилиш даврида уяли алоқа компанияси томонидан ажратиладиган рақам;


мобиль алоқа абоненти - уяли алоқа компанияси билан мобиль алоқа хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномани тузган жисмоний ёки юридик шахс;


мобиль алоқа хизматлари - мобиль алоқа тармоқлари орқали сигналларни ва ахборотнинг бошқа турларини қабул қилиш, узатиш, уларга ишлов бериш бўйича мобиль алоқа оператори фаолиятининг маҳсулоти;


энергоресурсларни назорат қилиш ва ҳисобга олиш тизимида фойдаланиладиган рақамлар - Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан белгиланадиган энергоресурсларни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасидаги электр энергия, табиий газ ва бошқа коммунал хизматларни ҳисобга олиш асбобларини улашни таъминлаш учун уяли алоқа компаниялари томонидан ажратилган рақамлар.


II. ТЎЛОВЧИ ВА ТЎЛОВ ОБЪЕКТИ


3. Тўловларни тўловчилар мобиль алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) ҳисобланади.


4. Тўловнинг объекти бўлиб, уяли алоқа компаниялари томонидан мобиль алоқа абонентларига ажратилган абонент рақамлари ҳисобланади. Энергоресурсларни назорат қилиш ва ҳисобга олиш тизимида фойдаланиладиган рақамлар тўлов объекти ҳисобланмайди.


III. ТЎЛОВ МИҚДОРИ ВА УНИ ҲИСОБЛАШ


5. Тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади.


6. Тўлов ҳар бир абонент рақами учун амалга оширилади. Абонент рақамларининг сони тўлов амалга ошириладиган ойдаги ўртача абонентлар сонига (кунлик абонентлар сонининг йиғиндиси/ой кунлари) асосан аниқланади.

7. Абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов суммаси фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган фойдани аниқлашда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 305-моддасига мувофиқ чегириб ташланади.


IV. ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ

ВА ТЎЛОВНИ АМАЛГА ОШИРИШ МУДДАТЛАРИ


8. Ҳисобот даври бўлиб бир ой ҳисобланади.


9. Тўловнинг ҳисоб-китоби (бундан кейин матнда Ҳисоб-китоб деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига ҳар ойда (ўсиб бормайдиган якун бўйича) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасидан кечиктирмай тўловчи (компаниянинг бош ташкилоти) томонидан тақдим этилади.

10. Тўловни амалга ошириш тўловчи (компаниянинг бош ташкилоти) томонидан Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.


11. Тўлов суммаси Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланган нормативлар бўйича тақсимланади.

11-1. Ҳисобот ойи учун тўлов суммаси Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига келиб тушади ҳамда белгиланган тартибда тақсимланади.

12. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасига тўловдан келиб тушган маблағлардан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини ҳамда ахборотлаштириш ва телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш дастурларини молиялаштириш учун қатъий фойдаланилади.

12-1. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармасига тўловдан келиб тушган маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июндаги 350-сон "Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорида белгиланган йўналишлар бўйича қатъий фойдаланади.

12-2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармасига тўловдан келиб тушадиган маблағлардан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилади.

13. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловнинг ҳисобланган ва тўланган суммалари тўғрисидаги йиғма ахборотни ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмай мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.


V. ТЎЛОВНИ ТЎҒРИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚИШ ВА ТЎЛАШ

УЧУН ЖАВОБГАРЛИК ҲАМДА УНИНГ НАЗОРАТИ


14. Тўловчилар тўловнинг тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва тўланиши учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.


15. Тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлик учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан пеня ҳисобланади ҳамда тўлиқ миқдорда Давлат бюджетига ундирилади.

16. Давлат солиқ хизмати органлари солиқ текширувларини ўтказиш давомида абонент рақамларининг миқдорини камайтириш ҳолатлари аниқланганда уларнинг ҳақиқий миқдоридан келиб чиққан ҳолда қўшимча тўлов ва пеня ҳисоблашга ҳақли.



VI. ЯКУНИЙ ҚОИДА


17. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА


           



(юридик шахснинг номи)


      

20___ йил _________ ойи учун абонент

рақамидан фойдаланганлик учун

ТЎЛОВ ҲИСОБ-КИТОБИ

        

Рўйхатдан ўтказилган жой (манзил)

бўйича абонент рақамларининг

сони (бирл.)*


Белгиланган тўлов

миқдори (сўм)


Тўлов суммаси

(минг сўм)


Жами

шу жумладан:

Қорақалпоғистон Республикаси

Андижон вилояти

Бухоро вилояти

Жиззах вилояти

Қашқадарё вилояти

Навоий вилояти

Наманган вилояти

Самарқанд вилояти

Сурхондарё вилояти

Сирдарё вилояти

Тошкент вилояти

Фарғона вилояти

Хоразм вилояти

Тошкент шаҳар




           

*) Абонент рақамларининг сони тўлов амалга ошириладиган ойдаги ўртача абонентлар сонига (кунлик абонентлар сонининг йиғиндиси/ой кунлари) асосан аниқланади.

Раҳбар




(имзо)


Бош бухгалтер




(имзо)


       

                    М.Ў.






Низомга

2-ИЛОВА



20___ йил ____________ ойи учун абонент

рақамидан фойдаланганлик учун тўловнинг

ҳисобланган ва тўланган суммалари тўғрисида

ЙИҒМА АХБОРОТ

Т/р

Регионлар номи


Юридик шахснинг номи


Юридик шахснинг номи

абонент

рақамлари-нинг сони

(бирл.)


тўлов суммаси

(минг сўм.)


абонент

рақамлари-

нинг сони

(бирл.)


тўлов суммаси

(минг сўм.)


ҳисоб-

ланган

ҳақи-

қатан

тўланган


ҳисоб-

ланган


ҳақи-

қатан

тўланган



Жами









шу жумладан:









Қорақалпоғистон Республикаси









Андижон вилояти









Бухоро вилояти









Жиззах вилояти









Қашқадарё вилояти









Навоий вилояти









Наманган вилояти









Самарқанд вилояти









Сурхондарё вилояти









Сирдарё вилояти









Тошкент вилояти









Фарғона вилояти









Хоразм вилояти








Раҳбар




(имзо)


       

                    М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 8-9-сон, 89-модда









































Время: 0.1958
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск