Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инсонпарварлик ва техник ёрдам /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.2012 й. 75-сон "2012 йилда Ўзбекистон Республикасига донор мамлакатлар, халқаро, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларнинг беғараз техник кўмагини (грантларини) жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.03.2012 й.

N 75



2012 ЙИЛДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА

ДОНОР МАМЛАКАТЛАР, ХАЛҚАРО, ХОРИЖИЙ

ҲУКУМАТ  ТАШКИЛОТЛАРИ  ВА  ҲУКУМАТГА

ҚАРАШЛИ   БЎЛМАГАН   ТАШКИЛОТЛАРНИНГ

БЕҒАРАЗ ТЕХНИК КЎМАГИНИ (ГРАНТЛАРИНИ)

ЖАЛБ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор лойиҳаларини амалга ошириш учун 2012 йилда Ўзбекистон Республикасига донор мамлакатлар, халқаро, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотларнинг беғараз техник кўмагини (грантларини) жалб этиш ишларини тизимли ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Кейинги йилларда республикада иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикасига беғараз техник кўмакни (грантларни) жалб этиш масалаларини ишлаб чиқишни ташкил этиш ва уларни жалб этиш, шунингдек ажратилаётган грант маблағларини ҳисобга олиш ҳамда улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилишнинг яхлит тизими яратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Донор мамлакатлар, халқаро, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар билан олдиндан келишилган 2012 йилда беғараз техник кўмакни (грантларни) жалб этиш лойиҳалари рўйхати 1-иловага* мувофиқ;

Донор мамлакатлар, халқаро, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар билан ишлаб чиқилаётган кейинги йиллар учун беғараз техник кўмак (грантлар) лойиҳалари рўйхати 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, халқаро молия институтларидаги Ўзбекистон Республикасидан бошқарувчилар манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу қарорга 1-иловага* киритилган лойиҳаларга доир ҳужжатларни узил-кесил келишиш, маъқуллаш ва расмийлаштириш бўйича зарур тартиб-қоидалар амалга оширилишини таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ушбу қарорнинг 2-иловасига* киритилган лойиҳаларнинг ташаббускорлари бўлган вазирликлар ва идоралар тегишли лойиҳаларни молиялаштириш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этиш бўйича донор мамлакатлар, халқаро, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар билан ишларни фаоллаштирсинлар.


5. Ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларига* киритилган вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари зиммасига лойиҳа таклифларининг ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилишини, лойиҳаларни амалга оширишнинг бошланишини таъминлаш бўйича зарур тайёргарлик тадбирлари бажарилиши, шунингдек уларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларига* киритилган беғараз техник кўмак (грантлар) лойиҳалари ишлаб чиқилиши ва уларни амалга оширишнинг самарали мувофиқлаштирилишини;

грант маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши белгиланган тартибда мунтазам равишда текширилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишган ҳолда, зарурият бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларига* киритилган лойиҳалар рўйхати ҳамда параметрларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



*) 1 - 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 12-сон, 133-модда




















































Время: 0.1466
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск