язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Эрон Ислом Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида уларнинг божхона маъмуриятларига ўзаро ёрдамлашиш тўғрисида Битим (Тошкент, 1999 йил 12 июнь, ЎзР ВМ 30.06.1999 й. 319-сон Қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида

уларнинг божхона маъмуриятларига

ўзаро ёрдамлашиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар,

божхона қонунларининг бузилиши улар мамлакатларининг иқтисодий, молиявий ва тижорат манфаатларига зиён келтиришини ҳисобга олиб,

божхона божлари, солиқ ва бошқа тўловларнинг аниқ белгиланишини таъминлаш муҳим эканлигини тушуниб,

божхона қонунларини қўллаш ва уларга риоя қилиш соҳаларида халқаро ҳамкорлик зарурлигини тан олиб,

божхона қонунлари бузилишини бартараф этишга қаратилган ҳаракатлар улар Божхона маъмуриятларининг яқин ҳамкорлиги натижасида янада самаралироқ бўлишига ишониб,

1953 йил 5 декабрдаги Ўзаро маъмурий ҳамжиҳатлик бўйича Божхона ҳамкорлиги кенгаши (Бутунжаҳон божхона ташкилоти)нинг тавсияларини эътиборга олиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Ушбу Битимда:


1. "Божхона қонунлари" атамаси товарларни импорт, экспорт, транзит қилиш ва барча божхона процедураларини амалда қўллаш, жумладан тақиқлаш, чеклаш ва назорат қилиш бўйича Томонларнинг Божхона маъмуриятлари амал қиладиган қонунлар, қонун кучига эга бўлган ҳамда бошқа норматив ҳужжатларни англатади.


2. "Божхона ҳуқуқбузарлиги" атамаси божхона қонунларини ҳар қандай тарзда бузиш ёки бузишга уринишни англатади.


3. "Божхона божлари ва солиқлари" атамаси божхона божлари ва кўрсатилган хизматларнинг тахминий қийматига қадар чекланган йиғимлардан ташқари, товарларни импорт ёки экспорт қилишда ёхуд улар муносабати билан ундириладиган бошқа барча бож, солиқ ва йиғимларни англатади.


4.

...