Умная подшивка

Моҳир тахлам / Нотариат /

Қариндошлар бўлмаганида мол-мулкнинг тақдирини белгилаш: васиятнома, рента, умрбод таъминлаш шарти билан турар жойни бошқа шахсга бериш (НМ, 9-сон, 2012 йил 28 февраль)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



АГАР ҚАРИНДОШЛАРИ БЎЛМАСА,

КИШИ ЎЗИНИНГ МОЛ-МУЛКИНИ

КИМГА ҚОЛДИРАДИ


Ўзининг мол-мулкини кимга қолдириш масаласи ҳар доим муҳим аҳамиятга эга бўлиб келган. Ҳозирги вақтда, ўзининг мол-мулкини киши вафотидан кейин васиятнома тузиш орқали қолдириш имконияти билан бир қаторда, мол-мулкни бошқа шахсга қолдиришнинг бошқа усуллари ҳам мавжуд. Уларнинг бирортасини танлашдан аввал мол-мулкни бошқаларга қолдириш турли усулларининг асосий хусусиятларини билиш, улар ҳар бирининг афзалликлари ва камчиликлардан бохабар бўлиш зарур.

Мен пенсионерман, бир ўзим яшайман. Ёнимда туғишганларим йўқ. Менга қарайдиган ва овқатимдан хабар оладиган киши керак. Вафотимдан кейин квартирамни унга бераман. У билан муносабатларни расмийлаштиришнинг қайси тури хавфсизроқ: унга васиятномани расмийлаштиришми ёки у билан шартнома тузишми? Қайси бири яхшироқ? Агар киши менга қарамаса, ундан воз кеча оламанми? Шунингдек, менинг қариндошларим вафотимдан кейин мол-мулкимга эга бўлмасликларини хоҳлайман.


Пенсионер.


ВАСИЯТНОМА


- Фуқароларнинг васиятномани танлашларини қуйидаги асосий сабаблар тақозо этади:

1) васиятнома - вафотидан кейин киши ўзининг мол-мулки тақдирини мустақил белгилайдиган бирдан-бир усул, зеро васиятнома бўлмаса, мол-мулк қонун бўйича меросхўрларга ўтади, уларнинг доираси амалдаги қонун ҳужжатлари билан белгиланади;

2) васиятнома тузиб, фуқаро ўз меросхўрлари доирасини белгилайди. Яъни меросни васиятнома бўйича нафақат мерос қолдирувчининг қариндошлари, балки васиятномада у кўрсатган ҳар қандай шахслар: фуқаролар, юридик шахслар, давлат ҳам олиши мумкин;

3) фуқаронинг ҳаётлигида васиятномада айтилган мол-мулк мерос қолдирувчининг мулкида қолади;

4) мерос қолдирувчи тузилган васиятномани у амалга оширилганидан кейин исталган пайтда бекор қилиш ва ўзгартиришга ҳақли, бунда у бекор қилиш ёки ўзгартириш сабабларини кўрсатишга мажбур эмас.

Фуқаролик кодексининг (бундан кейин - ФК) 1121-моддасига мувофиқ васият қилувчи мероснинг олиниши учун меросхўр хулқ-атворининг хусусиятини қонуний равишда шарт қилиб қўйишга ҳақли. Масалан, васиятномага бўлғуси меросхўр фақат мерос қолдирувчига лозим тарзда қараган тақдирдагина унга мол-мулк мерос бўлиб қолиши шартини киритиш мумкин.

Васият қилувчи васиятномада кўрсатилган меросхўр мерос очилгунга қадар вафот этиши, меросни қабул қилмаслиги ёхуд ундан воз кечиши ёки мерос қолдирувчининг шартларини бажармаслиги эҳтимолини назарда тутган ҳолда бошқа меросхўрни (ворисдан кейинги ворисни) тайинлаши мумкин (ФКнинг

...
Время: 0.0033
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish