ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Ўзбекистондан чет элга чиқиши ва келиши /Ички ишлар вазирининг 01.05.2012 й. 71-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.05.2012 й. 2358-сон билан рўйхатга олинган)
Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q
Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
04.05.2012 й.
N 2358
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ
01.05.2012 й.
N 71
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий
прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани
тасдиқлаш ҳақида
(2012 йил 14 майдан кучга киради)
"Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 37-сон, 375-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 16-сон, 179-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир Б. Матлюбов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 19-сон, 210-модда