ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газни қазиб олиш ва қайта ишлаш. Нефть ва газ қувурлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2012 й. 168-сон "Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикасининг Жануби-Ғарбий Ҳисор минтақасидаги Одамтош, Гумбулоқ ва Жарқудуқ-Янги Қизилча газ конденсати конларини ўзлаштириш объектлари қурилишининг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.06.2012 й.

N 168



МАҲСУЛОТНИ ТАҚСИМЛАШ

ТЎҒРИСИДАГИ БИТИМНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ДОИРАСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ЖАНУБИ-ҒАРБИЙ      ҲИСОР      МИНТАҚАСИДАГИ

ОДАМТОШ,    ГУМБУЛОҚ    ВА    ЖАРҚУДУҚ-ЯНГИ

ҚИЗИЛЧА     ГАЗ     КОНДЕНСАТИ     КОНЛАРИНИ

ЎЗЛАШТИРИШ ОБЪЕКТЛАРИ ҚУРИЛИШИНИНГ

ЛОЙИҲА   ҲУЖЖАТЛАРИНИ   ИШЛАБ ЧИҚИШ,

КЕЛИШИШ     ВА     ТАСДИҚЛАШ     ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Газни қайта ишлаш жойини ўзгартиришни назарда тутувчи уланишга ҳамда инвестицияларнинг ўз вақтида тушиши учун зарур ташкилий тадбирларни амалга оширишга доир техник шартларнинг ўзгариши муносабати билан Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикасининг Жануби-Ғарбий Ҳисор минтақасидаги Одамтош, Гумбулоқ ва Жарқудуқ-Янги Қизилча газ конденсати конларини ўзлаштириш ишларини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 6 ноябрдаги 292-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикасининг Жануби-Ғарбий Ҳисор минтақасидаги Одамтош, Гумбулоқ ва Жарқудуқ-Янги Қизилча газ конденсати конларини ўзлаштириш объектлари қурилишининг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 12 июндаги

168-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 6 ноябрдаги 292-сон

қарори билан тасдиқланган Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги

битимни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикасининг

Жануби-Ғарбий Ҳисор минтақасидаги Одамтош, Гумбулоқ

ва  Жарқудуқ-Янги  Қизилча  газ  конденсати  конларини

ўзлаштириш     объектлари     қурилишининг     лойиҳа

ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 3 ва 10-бандлардаги "пудратчисини" сўзи "пудратчисини (пудратчиларини)" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Иш лойиҳасининг тасдиқланадиган қисми тасдиқлангунга қадар буюртмачи иш ҳужжатларини ишлаб чиқишга, асосий технологик асбоб-ускуналарни етказиб бериш юзасидан буюртмаларни жойлаштиришга киришади, танлов асосида қурилиш пудратчиси (пудратчилари) танловини амалга оширади. Иш лойиҳасининг тасдиқланган тасдиқланадиган қисми ўзлаштириш объектларини қуриш юзасидан контрактлар тузиш учун асос ҳисобланади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 23-24-сон, 262-модда















































Время: 0.1423
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish