ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Адлия органлари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2012 й. 227-сон "Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишининг ҳолатини ўрганиш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳ тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
23.07.2012 й.
N 227
ҲУҚУҚНИ МУҲОФАЗА ҚИЛУВЧИ ВА БОШҚА
ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН ИНСОН
ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИГА РИОЯ
ЭТИЛИШИНИНГ ҲОЛАТИНИ ЎРГАНИШ
БЎЙИЧА ИДОРАЛАРАРО ИШЧИ ГУРУҲ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ
ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини самарали мувофиқлаштириш ва уларнинг мазкур соҳада фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилишининг ҳолатини ўрганиш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Идоралараро ишчи гуруҳ деб юритилади) тўғрисидаги низом, шунингдек Идоралараро ишчи гуруҳ таркиби 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар Идоралараро ишчи гуруҳ фаолиятининг асосий йўналишлари ва вазифалари этиб белгилансин:
инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши билан боғлиқ масалаларни ўрганиш ва умумлаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилиши, шу жумладан, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз инсон қадр-қимматини камситувчи муомала турларини қўллашга доир мурожаатларининг кўриб чиқилиши ва ҳал этилишини мониторинг қилиш;
инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаш тўғрисида таклифлар киритиш;
инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш, шунингдек БМТнинг асосий Конвенцияларини миллий қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига имплементация қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикасининг тегишли даврий маърузаларини кўриб чиқиш натижаси бўйича БМТ конвенцион органларининг якуний тавсиялари ва эътирозларини кўриб чиқиш, шунингдек ушбу якуний тавсия ва эътирозларнинг ижроси бўйича Миллий ҳаракат режаларини тасдиқлаш ва мониторинг олиб бориш.
3. Идоралараро ишчи гуруҳ бир ой муддатда ўз Регламентини тасдиқласин.
4. Идоралараро ишчи гуруҳни ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 февралдаги 112-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Н. Йўлдошев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 30-сон, 350-модда