Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Тадбиркорлик фаолияти субъектлари. Корхоналар шакллари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2012 й. 269-сон "Оилавий корхона томонидан фойдаланишга йўл қўйилмайдиган моддалар, материаллар ва асбоб-ускуналар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.09.2012 й.

N 269


ОИЛАВИЙ КОРХОНА ТОМОНИДАН

ФОЙДАЛАНИШГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИГАН

МОДДАЛАР, МАТЕРИАЛЛАР ВА АСБОБ-УСКУНАЛАР

РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Оилавий тадбиркорлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Оилавий корхона томонидан фойдаланишга йўл қўйилмайдиган моддалар, материаллар ва асбоб-ускуналар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2012 йил 1 ноябрдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ушбу қарор билан тасдиқланган Рўйхатнинг оилавий корхоналарга етказилишини ва улар томонидан унга қатъий риоя этилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, бошқа ваколатли давлат органлари оилавий корхоналарга фаолиятнинг айрим турларига лицензияларни, шунингдек ишларнинг баъзи турларига рухсатномаларни расмийлаштиришда ушбу қарор билан тасдиқланган Рўйхатга қатъий амал қилсинлар.

4. "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар, шунингдек "Маҳалла" фонди билан биргаликда, оилавий корхоналар фаолияти таҳлилини ҳисобга олган ҳолда, зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасига ушбу қарор билан тасдиқланган Рўйхатни кенгайтириш ёки ундан моддалар, материаллар ва асбоб-ускуналарни чиқариш юзасидан таклифлар киритсинлар.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 37-сон, 430-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 9-сон, 67-модда






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 13 сентябрдаги

269-сон қарорига

ИЛОВА


Оилавий корхона томонидан фойдаланишга

йўл қўйилмайдиган моддалар, материаллар

ва асбоб-ускуналар

РЎЙХАТИ



1. Заҳарли моддалар


1. Азот

...
Время: 0.0111
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск