ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Ҳукуматлараро битимларни тасдиқлаш ҳақидаги қарорлар / 2012 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.09.2012 й. ПҚ-1820-сон "Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.09.2012 й.

N ПҚ-1820



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



1. Тошкент шаҳрида 2012 йил 5 апрель куни имзоланганлар:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Кипр Республикаси Ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Кипр Республикаси Ҳукумати ўртасида соғлиқни сақлаш ва тиббиёт фани соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Кипр Республикаси Ҳукумати ўртасида туризм соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартномаларнинг кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўлласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 38-сон, 435-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2012 йил, 9/2-сон, 265-модда
































Время: 0.0043
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish