язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Вьетнам Социалистик Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Вьетнам Социалистик Республикаси Ҳукумати ўртасида ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим (Тошкент, 2011 йил 3 октябрь, ЎзР Президентининг 11.01.2012 й. ПҚ-1682-сон қарори билан тасдиқланган, 2012 йил 18 мартдан кучга кирган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Вьетнам Социалистик Республикаси

Ҳукумати ўртасида ўсимликлар карантини

соҳасида ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Вьетнам Социалистик Республикаси Ҳукумати, кейинчалик Томонлар деб аталувчилар,

ўсимликларнинг карантини ва иккала Томон давлат ҳудудининг ўсимликлар карантинидаги организмларнинг олиб кирилишига қарши муҳофазасини яхшилаш ва улар келтирадиган зарарларни камайтириш соҳасидаги икки тарафлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадларида,

иккала мамлакат ўртасида савдо, уруғлар, экин маҳсулотлари ва фитосанитария назорати остига тушадиган бошқа маҳсулотларнинг алмашинувини енгиллаштиришни истаган ҳолда,

қуйидагилар ҳақида битимга келдилар:



1-модда. Атамалар


Мазкур Битимда қуйидаги атамалар қўлланилади:

"карантинли организмлар" - 1 ва 2-сонли иловаларга мувофиқ Рўйхатлар бўйича зараркунандалар, ўсимлик касалликларининг қўзғатувчилари ва бегона ўтлар;

"энтомофаглар" - ҳашаротларни ейдиган организмлар;

"феромонлар" - ҳашаротлар томонидан туркум ичида таровати билан таъсир қилиш учун ажратиладиган моддалар;

"биопрепаратлар" - зараркунанда ҳашаротлар билан курашиш учун яширин ҳолати ишлатиладиган касаллик туғдирувчи патоген микроорганизмлар таркибли препаратлар;

"карантин остидаги юклар" - карантин организмларининг (уруғлар, экин маҳсулотлари, ўсимликлар ва уларнинг қисмлари, ўсимликдан келиб чиқувчи бошқа маҳсулотлар) тарқалишини чақирувчи ёки уларнинг ёрдамида тарқалиши мумкин бўлган импорт, экспорт қилинувчи ёки Томонлар давлатлари ҳудуди орқали транзит ўтувчи ҳар қандай материаллар.



2-модда. Ҳамкорликни мустаҳкамлаш


Ўсимликлар карантини соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш мақсадларида Томонлар қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммаларига оладилар:

карантин остидаги материалларнинг импорти, экспорти ва транзити вақтида бир Томон давлатининг ҳудудидан бошқа Томон давлати ҳудудига карантин остидаги организмларнинг киришининг олдини олиш бўйича барча зарур чораларни кўриш;

Томонлар давлатларининг ҳудудларида карантин организмларининг пайдо бўлиши, тарқалиши ва карантиндаги организмларнинг миқдорини камайтириш мақсадида энтомофаглар, феромонлар, биологик ва бошқа омиллар ҳақида ёзма шаклдаги ахборот билан алмашиш;

карантин остидаги материалларнинг импорти, экспорти ва транзит қилишда тартибга солувчи, амалдаги фитосанитария қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилганлиги ҳақида хабар бериш;

карантинли организмларни аниқлаш, тўплаш ва йўқ қилиш бўйича тадбирларни амалга оширишда ўзаро илмий, техник ва маслаҳат ёрдамини кўрсатиш;

ўсимликларнинг карантини соҳасидаги муаммоларни таҳлил

...