язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Вьетнам Социалистик Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Вьетнам Социалистик Республикаси Ҳукумати ўртасида терроризм, трансмиллий уюшган жиноятчилик ва жиноятнинг бошқа турларига қарши курашда ва уларнинг олдини олишда ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим (Тошкент, 2010 йил 10 сентябрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Вьетнам Социалистик Республикаси Ҳукумати

ўртасида терроризм, трансмиллий уюшган

жиноятчилик ва жиноятнинг бошқа турларига

қарши курашда ва уларнинг олдини олишда

ҳамкорлик қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Вьетнам Социалистик Республикаси Ҳукумати (бундан кейин Томонлар деб аталувчилар);

икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш ва мавжуд дўстона муносабатларни мустаҳкамлашни истаб;

ўз фуқароларининг ҳаёти, мулки, фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш зарурлигини англаб;

терроризм, трансмиллий уюшган жиноятчилик ва жиноятнинг бошқа турларига қарши курашиш соҳасидаги халқаро шартномаларни инобатга олиб;

суверенитет, мустақиллик, ҳудудий дахлсизлик, ички ишларига аралашмаслик, тенглик ва ўзаро манфаатдорлик принципларини тан олиб;

терроризм, трансмиллий уюшган жиноятчилик ва жиноятнинг бошқа турлари томонидан таҳдиднинг ошиб бораётганлигидан жиддий ташвишланиб;

трансмиллий уюшган жиноятчилик ва жиноятнинг бошқа турларидан тушадиган маблағ терроризмни молиялаштиришнинг асосий манбаларидан бири эканлигини англаб;

терроризм, трансмиллий уюшган жиноятчилик ва жиноятнинг бошқа турларига самарали қарши курашда ва уларнинг олдини олишда халқаро ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этишини англаб;

терроризм ва трансмиллий уюшган жиноятчилик ҳамда жиноятнинг бошқа турларига қарши курашда ва уларнинг олдини олишда кучларини бирлаштиришни мақсад қилиб;

ўз давлатларининг мавжуд қонун ҳужжатларига асосланиб;

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Битимнинг мақсади


Томонлар ушбу Битим ва ўз давлатларининг қонун ҳужжатлари доирасида маълумотлар ва тажрибалар алмашиш орқали жиноятчиликнинг олдини олиш, фош қилиш ва унга қарши курашишда ҳамкорлик ўрнатадилар.



2-модда. Ҳамкорлик соҳалари


Томонлар ушбу Битим ва ўз давлатларининг қонун ҳужжатлари

...