язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Покистон Ислом Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим (Исломобод, 2006 йил 2 май)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати

ўртасида ўсимликлар карантини соҳасида

ҳамкорлик қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати, кейинчалик Томонлар деб аталувчилар, икки мамлакат ўртасида мавжуд дўстона муносабатларни тасдиқлаб, ўсимликлар карантини соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва давлат карантин тадбирларини мувофиқлаштириш, ўсимликлар карантини соҳасида икки томонлама ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва ўсимликлар карантини хизмати назорати остидаги уруғлик, кўчат ва бошқа ўсимлик маҳсулотлари билан савдо қилиш ҳамда айирбошлашни амалга оширишда карантин объектларининг давлатлар ҳудудларига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишни такомиллаштириш мақсадида,

қуйидагилар тўғрисида келишдилар:



1-модда


Ушбу Битим қоидаларини амалга оширишда қуйидагилар Томонларнинг ваколатли органлари этиб тайинланадилар:

Ўзбекистон Республикаси томонидан: Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги Ўсимликлар карантини Бош давлат инспекцияси;

Покистон Ислом Республикаси томонидан: Озиқ-овқ

...