язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Покистон Ислом Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида кичик ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим (Исломобод, 2006 йил 2 май)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Покистон Ислом Республикаси

Ҳукумати ўртасида кичик ва хусусий

тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

соҳасида ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,

икки томонлама муносабатлар битимлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси билан Покистон Ислом Республикаси ўртасида давлатлараро муносабатлар ва ҳамкорлик принциплари тўғрисида 1992 йил 27 июнда имзоланган Шартномага амал қилиб,

кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш орқали келгусида иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга интилиб,

тенглик ва ўзаро манфаат принципларини эътироф этиб,

ушбу ҳамкорлик ҳам саноат ривожланиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан Покистон Ислом Республикаси ўртасидаги алоқаларни кучайтириш соҳасида кенг имкониятлар яратишига ишониб,

кичик бизнес корхоналарининг икки мамлакатнинг иқтисодиётида ижтимоий ва иқтисодий ролининг муҳимлигини англаб,

икки мамлакатда корхоналарни ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш мисолларига асосланган кичик ҳамда хусусий тадбиркорлик

...