Diqqat!

Hujjat o`z kuchini yo`qotgan.
Batafsil ma`lumotlar hujjat boshida.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Давлат солиқ қўмитасининг 10.10.2012 й. 2012-29-сон "Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномалар қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисида низомнинг 3-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 09.11.2012 й. 1500-2-сон билан рўйхатга олинган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.11.2012 й.

N 1500-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

10.10.2012 й.

N 2012-29


ҚАРОРИ



Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик

субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий

тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича

ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномалар қабул

қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги низомнинг

3-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида


(2012 йил 19 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 232-модда) 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 3 октябрдаги ПФ-4473-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 40-сон, 466-модда) мувофиқ, Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2005 йил 10 июлдаги 2005-42-сон қарори (рўйхат рақами 1500, 2005 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 238-модда) билан тасдиқланган Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектларидан молиявий ҳисобот, солиқлар, мажбурий тўловлар ва даромадлар тўғрисидаги декларациялар бўйича ҳисоб-китоблар, ёзма аризалар ва билдиришномаларни қабул қилиб олиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 3-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бунда микрофирма ва кичик корхоналар томонидан бухгалтерия балансидан иборат молиявий ҳисобот - 1-шакл ҳамда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот - 2-шакл ҳар ҳисобот йили бўйича ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечикмасдан давлат солиқ хизмати органларига топширилади.".


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Раис                                                                                                 Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 45-сон, 520-модда















































Время: 0.2037
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish