ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Халқаро ноҳукумат ташкилотлар /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 05.10.1992 й. 458-сон "Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.10.1992 й.

N 458




ЎЗБЕКИСТОН ҚИЗИЛ ЯРИМ

ОЙ ЖАМИЯТИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти тўғрисида"ги 1992 йил 28 майдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ноябрь ойининг иккинчи ўн кунлиги Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида Қизил Ярим ой жамияти Жамғармасига хайрия тўплаш ўн кунлиги деб эълон қилинсин.

Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг Жамғармасига маблағ тўплаш ўн кунлигини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти корхоналари ва ташкилотлари жамиятнинг устав фаолиятини амалга оширишга йўналтириладиган валюта ажратмаларини ўтказишдан озод этилсин.


3. Республика фуқароларини нафақа билан таъминлаш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилингунга қадар Қизил Ярим ой жамиятининг меҳр-шафқат ҳамширалари иш ҳақи фондидан етти фоиз миқдорда ижтимоий суғуртага ажратма ўтказиш белгилансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятини иқтисодий алоқалар иштирокчиси сифатида белгиланган тартибда рўйхатга олсин ҳамда имтиёзли шартлар асосида унинг ташқи иқтисодий фаолиятига ҳар томонлама ёрдам кўрсатсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси Қизил Ярим ой жамиятига халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой миллий жамиятлари Халқаро Федерациясига ҳар йилги бадални тўлаш ва унинг халқаро фаолиятини амалга ошириш учун валюта маблағларини ажратишни назарда тутсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти ҳамда унинг корхоналари ва ташкилотлари томонидан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда имтиёзли шартларда халқаро ҳисоб-китоблар хизматларини кўрсатсин.


7. "Ўзшартномасавдо" Жамиятга зарур моддий техника ресурсларини сотиб олишда ҳар йили ёрдам кўрсатсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Қизил Ярим ой жамиятининг халқаро фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларни биринчи навбатда расмийлаштиришни таъминласинлар.


9. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, Ўрта Осиё темир йўли бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги, Алоқа вазирлиги, Республика божхона қўмитаси табиий офатлар ва шу каби бошқа экстремал вазиятлар рўй берган пайтларда Жамият юкларини ва унинг вакилларини биринчи навбатда ташилишини таъминласинлар.


10. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясига Ўрта Осиё темир йўли бошқармасига, Чет эл туризми Тошкент ва вилоятлар бўлимларига Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой жамиятлари халқаро ташкилотларининг вакилларига Ўзбекистон меҳмонxоналарида яшаганлик авиа ва темир йўл билетларини сотиб олганлик учун сўмларда ҳақ тўлашга рухсат берилсин.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, Ўзбекистон Республикаси вилоятлари ва ноҳиялари ҳокимликлари:

икки ой муддат ичида Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти органлари ва муассасаларини тегишли равишда хизмат хоналари билан таъминлаш масаласини ҳал этсинлар.

Қизил Ярим ой жамияти патронажида бўлган кекса ёшдаги фуқароларнинг бошқа жойга кўчиши ёки вафоти туфайли бўшайдиган уй-жой фондини жамият хомийлигида бўлганларга бериш масаласи кўриб чиқилсин.


12. Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти зиммасига Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги Ўзбекистон Республикаси болалари - фуқароларига васийлик қилиш, уларни фарзандликка олиш ва тарбиясини ташкил этишни назорат қилиш вазифаси юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                     А. Муталов







































Время: 0.1232
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск