язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Португалия/ Ўзбекистон Республикаси билан Португалия Республикаси ўртасида иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш ва даромад солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенция (Тошкент, 2001 йил 11 сентябрь, ЎзР ВМ 20.02.2002 й. 59-сон Қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси билан Португалия

Республикаси ўртасида иккиёқлама солиқ

солишнинг олдини олиш ва даромад

солиқларини тўлашдан бош тортишни

бартараф қилиш тўғрисида

КОНВЕНЦИЯ


Ўзбекистон Республикаси билан Португалия Республикаси, иккиёқлама солиқ солишнинг олдини олиш ва даромад солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисида Конвенция тузишни истаб, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Татбиқ этиладиган шахслар


Бу Конвенция Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки ҳар иккаласининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.



2-модда. Татбиқ этиладиган солиқлар


1. Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимиятлари номидан ундирилаётган даромад солиқларига нисбатан, уларни ундириш услубидан қатъи назар, татбиқ этилади.


2. Умумий даромаддан ёки даромад ёхуд даромаднинг бир қисмидан, шу жумладан, кўчар ва кўчмас мулкни бегоналаштиришдан олинган даромадлардан ҳамда корхоналар томонидан тўланадиган иш ҳақи ёки мукофотларнинг умумий миқдоридан, шунингдек капитал қийматининг ўсишидан олинадиган барча солиқлар даромад солиғи деб ҳисобланади.


3. Ушбу Конвенция қўлланиладиган амалдаги солиқлар, жумладан қуйидагилардир:


а) Ўзбекистон Республикасига нисбатан:

i) юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи;

ii) фуқароларнинг даромадларидан олинадиган солиқ;

(бундан кейин "Ўзбекистон солиқлари" деб аталади);


b) Португалия Республикасига нисбатан:

i) шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ (Imposto sobre o Rendimento das Pessoas Singulares - IRS);

ii) корпоратив даромадлардан олинадиган солиқ (Imposto sobre o Rendimento das Pessoas Colectivas - IRS); ва

iii) корпаратив даромадлардан олинадиган солиқдан олинадиган қўшимча маҳаллий солиқ (Derrama);

(бундан кейин "Португалия солиқлари" деб аталади).


4. Ушбу Конвенция имзоланган санадан сўнг ундириладиган солиқларга қўшимча ёки мавжудлари ўрнига киритилган ҳар қандай бир хил ёки моҳияти бўйича ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам ушбу Конвенция қўлланилади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли идоралари ўзларининг тегишли солиқ қонунчилигига киритилган барча муҳим ўзгаришлар тўғрисида бир-бирларини хабардор қиладилар.



3-модда. Умумий таърифлар


1. Ушбу Конвенция мақсадлари учун, агар матн мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:


а) "Ўзбекистон" атамаси Ўзбекистон Республикаси ва географик нуқтаи назардан қўлланилганда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўз ичига қамраб олишини, шунингдек ҳудудий сувлари ҳамда тупроқ ости ва табиий ресурсларни тадқиқот қилиш ва қазиб олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ўз миллий қонунчилиги ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ суверен ҳуқуқлари ва юрисдикциясини амалга ошириши мумкин бўлган ҳар қандай ҳудудни англатади;


b) "Португалия" атамаси Европа минтақасида жойлашган Португалия Республикасини, Азор ва Мадейра архипелагини, Португалия Республикасининг халқаро ҳуқуққа ва Португалия қонунчилигига мувофиқ, денгиз ости табиий ресурсларини ва тупроқ ости ва туташ сувларини ишлаб чиқишга нисбатан ўз юрисдикция ва суверен ҳуқуқларни амалга оширишга эга бўлган ҳудудий денгизни ва ҳудудий денгиздан ташқари бўлган ҳар қандай ҳудудни англатади;


с) ҳдлашувчи Давлат" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлат" атамалари матнга боғлиқ равишда Ўзбекистон ва Португалияни англатади;


d) "шахс" атамаси жисмоний шахсни, компания ва шахсларнинг ҳар қандай бошқа бирлашмасини ўз ичига олади;


е) "компания" атамаси солиққа тортиш мақсадларида корпоратив бирлашма сифатида қараладиган ҳар қандай корпоратив бирлашмани ёки бошқа ҳар қандай ташкилотни англатади;


f) "Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси" ва "бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси" атамалари тегишлича бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида иш юритаётган корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бошқаруви остида иш юритаётган корхонани англатади;


g) "халқаро ташиш" атамаси бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган корхона томонидан фойдаланиладиган денгиз, ҳаво кемаларида ёки йўл транспорти воситаларида ҳар қандай ташишни англатади, қачонки, денгиз, ҳаво кемалари ёки йўл транспорти воситаларининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат пунктлари ўртасида алоҳида фойдаланилиши бундан мустаснодир;


h) "ваколатли идора" атамаси:

i) Ўзбекистон Республикасига нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Раиси ёки унинг ваколатли вакилини англатади;

ii) Португалияга нисбатан - Молия вазирини, Солиққа тортиш Бош директори ёки унинг ваколатли вакилини англатади;


i) "миллий шахс" атамаси:

i) Аҳдлашувчи Давлатнинг фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни англатади;

ii) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунлари бўйича ўз мақомини олган ҳар қандай юридик шахсни, ширкат, ассоциацияни ёки бошқа бирлашмани англатади.


2. Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлат томонидан ҳар қандай вақтда қўлланилганда, унда белгиланмаган ҳар қандай атама, агар матн мазмунидан бошқа маъно келиб чиқмаса, у ушбу Давлат қонунчилиги бўйича, ўша пайтда ушбу Конвенция татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан шундай маънога эга бўлади, бунда ўша Давлатнинг татбиқ этиладиган солиқ қонунларига мувофиқ ҳар қандай маъно ўша Давлатнинг бошқа қонунларига мувофиқ ушбу атаманинг маъносидан устунлик қилади.



4-модда. Резидент


1. Ушбу Конвенция мақсадлари учун "Аҳдлашувчи Давлат резиденти" атамаси ушбу Давлатнинг қонунчилиги бўйича ўзининг турар жойи, доимий бўлиш жойи, юридик шахс сифатида ташкил этилган жойи, бошқарув жойи ёки бошқа ҳар қандай шунга ўхшаш мезонларга асосан ушбу Давлатда солиқ тўловчи ҳ

...