ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Транспорт алоқалар, йўловчилар ва юклар ташиш / Ҳаво транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида тузилган уларнинг ҳудудлариаро ва ташқарисида ҳаво қатновини ўрнатиш тўғрисидаги Битим (1994 йил 6 июнь)

Функцияни амалга оширишнинг имкони йўқ

Мазкур функциядан фақат мижозлар (фойдаланувчилар) фойдаланишлари мумкин

Ҳужжатнинг тўлиқ матни пуллик версияда мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Корея Республикаси Ҳукумати ўртасида

тузилган уларнинг ҳудудлариаро ва

ташқарисида ҳаво қатновини

ўрнатиш тўғрисидаги

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукумати, (бундан буён матнда "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар),

1944 йилнинг еттинчи декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг аъзолари бўлгани ҳолда, ва

ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасида ва ҳудудларидан ташқарида ҳаво қатновини йўлга қўйиш мақсадида Битим тузиш истагида,

қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Атамалар


1. Агар матнда бошқа мазмун кўзда тутилмаган бўлса, ушбу Битимнинг мақсадлари йўлида:


а) "Конвенция" атамаси 1944 йилнинг еттинчи декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни англатади ва унга ушбу Конвенциянинг 90-моддасига мувофиқ киритилган ҳар қандай иловани ҳамда ҳар иккала Аҳдлашувчи Томонлар учун қай даражада кучга эга эканлигига қараб, Конвенциянинг 90 ва 94-моддаларига мувофиқ Иловаларга ва Конвенцияга киритилган ҳар қандай тузатишни ўз ичига олади;


b) "авиация маъмурлари" атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан Фуқаро Авиацияси Бош директорини, Корея Республикасига нисбатан эса - Транспорт вазирини ёки ҳар иккала Томонга нисбатан юқорида уқтириб ўтилган маъмурлар бажарадиган ишларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади;


с) "тайинланган авиакорхона" атамаси ушбу Битимнинг Иловасида кўрсатилган шартлашилган ҳаво йўлларидан фойдаланиш учун бир Аҳдлашувчи Томоннинг иккинчи бир Аҳдлашувчи Томонга ёзма равишда тайинлаган ва ушбу Битимнинг 3-моддасига мувофиқ иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг парвозга доир рухсатномаси берилган авиация корхонасини англатади;


d) "ҳудуд" атамаси Давлатга нисбатан Конвенциянинг 2-моддасида кўрсатиб ўтилган мазмунни англатади;


e) "ҳаво қатнови", " халқаро ҳаво қатнови", " авиакорхона" ва "нотижорий мақсадларда тўхташ" атамалари Конвенциянинг 96-моддасида тегишли равишда уқтириб ўтилган мазмунни англатади;


f) "ҳажм" атамаси ҳаво кемасига нисбатан шу ҳаво кемасининг йўналишда ёки йўналишнинг бир қисмидаги юк олиш қобилиятини англатади;


g) "ҳажм" атамаси шартлашилган йўлларга нисбатан ишлатилганда ҳаво кемасининг шундай йўлларда фойдаланиладиган ҳажми шу ҳаво кемаси парвозларининг берилган маълум бир вақт мобайнида кўп марталаб парвозлари ва йўналиш ёки йўналишнинг маълум бир қисмига бўлган нисбатини англатади;


h) "йўловчиларни ташиш" атамаси йўловчилар, юк ва почтани ташишни англатади; ва


i) "Илова" атамаси ушбу Битим Иловасини ёки ушбу Битим 17-моддаси қоидаларига мувофиқ киритилган тузатишни англатади. Илова ушбу Битимнинг таркибий қисмини ташкил қилади ва ушбу Битимга асос сифатида мурожаат этилган барча ҳолларда Илова ҳам назарда тутилади.



2-модда. Ҳуқуқлар бериш


1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга унинг тайинланган авиакорхонаси Иловада кўрсатилган йўналишлар бўйича халқаро ҳаво қатновини ўрнатиш ва парвозларни амалга ошириш учун ушбу Битимда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқларни беради. Бундай қатновлар ва йўналишлар бундан буён матнда "шартлашилган йўллар" ва "белгиланган йўналишлар" деб аталади.


2. Ушбу Битимнинг қоидаларига мувофиқ ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси белгиланган йўналишлар бўйича шартлашилган йўллардан фойдаланиш чоғида:


а) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан қўнмаган ҳолда учиб ўтиш;


b) бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида тижоратга тааллуқли бўлмаган мақсадда қўниш;


с) Иловада кўрсатиб ўтилган қоидаларга мувофиқ белгиланган йўналишдаги ҳар қандай манзилда бориш ёки ундан келиш учун мўлжалланган йўловчилар, юк ва

...
Время: 0.0051
АВда рўйхатга олинган рақами бўйича қатъий мувофиқлик
  • Барчаси
  • амалдаги
  • кучини йўқотган
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • исталган сана
  • аниқ сана
  • давр
  • -

Қидирувни пастга тушириш