ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш / Назорат остида етказиб бериш ва ташишлар /Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-14-сон "Махсус юклар таснифини тасдиқлаш тўғрисида"ги 07.02.2013 й. Қарори (АВ томонидан 20.02.2013 й. 2429-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
20.02.2013 й.
N 2429
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР, ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО ВАЗИРЛИГИНИНГ 07.02.2013 й. N 2 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ 07.02.2013 й. N 01-02/12-14 |
ҚАРОРИ
Махсус юклар таснифини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 сентябрдаги ПҚ-1816-сонли "Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солишга доир чора-тадбирларни давом эттириш тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 38-сон, 434-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 21 февралдаги 62-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 3-4-сон, 34-модда) 8-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали фақат махсус рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда транзит олиб ўтиладиган хавфли юкларнинг рўйхати ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали фақат махсус рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда транзит қилинадиган қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулк рўйхати 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 23 октябрдаги ЭГ-01/10-6804 ва 01-02/12-56-сонли "Махсус юклар таснифини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1873, 2008 йил 2 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 49-сон, 482-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири
|
Э. Ғаниев |
Давлат божхона қўмитаси раиси |
З. Дусанов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2013 йил 25 февраль, 8-сон, 110-модда