Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Эркин индустриал-иқтисодий зоналар. Махсус индустриал зоналар /

"Жиззах" махсус индустриал зонаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.05.2013 й. 130-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 15 майдаги

130-сон қарорига

1-ИЛОВА


"Жиззах" махсус индустриал зонаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Жиззах" махсус индустриал зонаси фаолият кўрсатишининг ҳуқуқий асосларини белгилайди.


2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


"Жиззах" махсус индустриал зонаси (кейинги ўринларда "Жиззах" МИЗ деб аталади) - Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жиззах" махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида" 2013 йил 18 мартдаги ПФ-4516-сон Фармонига 1-иловага мувофиқ ва "Жиззах" МИЗ Маъмурий кенгашининг қарорларига биноан чегаралар билан Ўзбекистон Республикаси Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳудудининг бир қисми;


"Жиззах" МИЗнинг Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан "Жиззах" МИЗ фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат томонидан бошқариш функциясини амалга оширадиган, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари вакилларидан тузиладиган коллегиал орган;


"Жиззах" МИЗ дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) - "Жиззах" МИЗ фаолиятини тезкор бошқариш учун ташкил этиладиган давлат унитар корхонаси шаклидаги юридик шахс;


инвестор - белгиланган тартибда танловдан ўтган ҳамда "Жиззах" МИЗ ҳудудида инвестициялашни амалга оширадиган инвестиция фаолияти субъекти;


"Жиззах" МИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисидаги битим (кейинги ўринларда инвестициялаш тўғрисидаги битим деб аталади) - Дирекция билан инвестор (инвесторлар) ўртасида тузиладиган, уларнинг ҳуқуқлари, мажбурияти ва жавобгарлигини белгилайдиган битим;


"Жиззах" МИЗ хўжалик фаолияти қатнашчиси (кейинги ўринларда "Жиззах" МИЗ қатнашчиси деб аталади) - белгиланган тартибда "Жиззах" МИЗ ҳудудида рўйхатдан ўтказилган ва Дирекция томонидан "Жиззах" МИЗ қатнашчилари реестрига киритилган хўжалик юритувчи субъект;


ер участкасидан фойдаланиш тўғрисидаги шартнома - Жиззах ва (ёки) Сирдарё вилояти ҳокимликлари билан "Жиззах" МИЗ қатнашчиси ўртасида тузиладиган "Жиззах" МИЗ ҳудудида ер участкасидан муддатли фойдаланиш тўғрисидаги шартнома;


"Жиззах" МИЗ ҳудудидаги фаолият - "Жиззах" МИЗ қатнашчисининг "Жиззах" МИЗ ҳудуди доирасида инвестициялаш тўғрисидаги битимда назарда тутилган товарлар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш, шунингдек уларни сотиш бўйича хўжалик фаолияти.


3. "Жиззах" МИЗ ҳудудида давлат органларининг фаолияти ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг қўлланилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жиззах" махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида" 2013 йил 18 мартдаги ПФ-4516-сон Фармонида ва уни ижро этиш мақсадида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, инвестициялаш тўғрисидаги халқаро шартномалар ва битимларда, шунингдек ушбу Низомда назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.


4. "Жиззах" МИЗ ҳудудида архитектура ва шаҳарсозлик фаолияти қуришнинг дастлабки режасига ёки "Жиззах" МИЗни ривожлантириш бош режасига мувофиқ амалга оширилади. Лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилади.


5. "Жиззах" МИЗ ҳудудидаги ер участкалари тўғридан-тўғри Жиззах ва Сирдарё вилояти ҳокимликларининг тасарруфида бўлади ва улар томонидан қатнашчиларга Маъмурий кенгашнинг қарорига кўра, белгиланган тартибда берилади.


6. "Жиззах" МИЗнинг фаолият кўрсатиш муддати 30 йилни ташкил этади. Ушбу муддат Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан узайтирилиши мумкин.



II. "ЖИЗЗАХ" МИЗнинг АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


7. Қуйидагилар "Жиззах" махсус индустриал зонасининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:

ички ва жаҳон бозорларида рақобатбардошли бўлган, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича замонавий, юқори технологияли инновацион ишлаб чиқаришларни барпо этиш ва уларнинг самарали фаолият юритиши учун инвестициялар, энг аввало, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш;

махсус индустриал зонага кирувчи минтақанинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш, минерал-хом ашё ресурсларини ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини янада чуқур қайта ишлаш бўйича янги ишлаб чиқаришларни барпо этиш;

махсус индустриал зона ва умуман республика ташкилотлари ўртасида мустаҳкам кооперация алоқалари ўрнатиш ҳамда саноат кооперациясини ривожлантириш асосида маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида юқори технологияли маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;

"Жиззах" МИЗ ҳудудида транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантиришни ҳамда улардан самарали фойдаланишни таъминлаш.



III. "ЖИЗЗАХ" МИЗнинг БОШҚАРИШ

ТУЗИЛМАСИ ВА БЮДЖЕТИ


8. "Жиззах" МИЗ фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат томонидан тартибга солиш функцияси Маъмурий кенгаш томонидан амалга оширилади.


9. "Жиззах" МИЗ фаолиятини тезкор бошқариш Дирекция томонидан амалга оширилади.


10. Дирекция:

Маъмурий кенгашнинг қабул қилинган қарорларига мувофиқ "Жиззах" МИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказади;

"Жиззах" МИЗнинг Маъмурий кенгаши қарорларига мувофиқ инвесторлар билан "Жиззах" МИЗ ҳудудида инвестициялаш тўғрисида битимлар, давлат мулкини нолга тенг харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида "Жиззах" МИЗ қатнашчилари билан шартномалар тузади;

белгиланган тартибда танлаб олинган инвесторлар томонидан ўз зиммаларига қабул қилинган мажбуриятларнинг зарур тарзда бажарилишини тизимли назорат қилади, кейинчалик унинг натижаларини Маъмурий кенгашга тақдим этади;

"Жиззах" МИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектларини ўзига берилган ваколатлар доирасида бошқаради;

экологик ҳолатнинг яхшиланиши устидан назоратни таъминлайди, шунингдек тарихий-маданий бойликларнинг бут сақланиши учун жавобгар бўлади;

"Жиззах" МИЗ фаолиятини тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга оширади.


11. Дирекция Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, ҳар йили тегишли молиявий йил учун "Жиззах" МИЗнинг мустақил бюджети лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Маъмурий кенгашга тақдим этади.

"Жиззах" МИЗнинг мустақил бюджети:

давлат мулки бўлган ва "Жиззах" МИЗ ҳудудида жойлашган бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан тушумлар;

хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;

"Жиззах" МИЗ қатнашчиларининг Маъмурий кенгаш томонидан белгиланадиган миқдорлардаги ажратмалари;

инвестиция дастурида назарда тутилган мақсадли бюджет маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.


12. "Жиззах" МИЗ бюджети маблағларидан:

маблағлари "Жиззах" МИЗ инфратузилмасини ривожлантиришга ва унинг фаолият кўрсатиши самарадорлигини оширишга йўналтириладиган "Жиззах" МИЗни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш;

белгиланган тартибда "Жиззах" МИЗ дирекцияси таъминоти;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жиззах" махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида" 2013 йил 18 мартдаги ПФ-4516-сон Фармонини бажаришга йўналтирилган бошқа вазифалар амалга оширилишини молиялаштириш учун фойдаланилади.

"Жиззах" МИЗни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланади.


13. Дирекциянинг штат жадвали ва харажатлари сметаси Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланади.



IV. "ЖИЗЗАХ" МИЗ ҲУДУДИДА ХЎЖАЛИК

ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ


14. Қуйидагилар "Жиззах" МИЗ қатнашчиси мақомини бериш учун хўжалик юритувчи субъектларни танлаб олиш мезонлари ҳисобланади:

замонавий ишлаб чиқаришлар ташкил этиш ёки ишлаб турган корхоналарни чуқур модернизация қилиш, уларни, энг аввало, маҳаллий минерал хом ашё ресурсларини ва қишлоқ хўжалиги хом ашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича юқори технологик асбоб-ускуналар ва технологиялар билан жиҳозлаш;

стратегик табиий хом ашё ресурсларини қазиб олиш ва дастлабки қайта ишлаш корхоналаридан ташқари, фаолият соҳасининг "Жиззах" МИЗнинг асосий вазифаларига мувофиқлиги;

муассисларнинг ўз маблағлари ва улар томонидан Ўзбекистон Республикаси кафолатлари берилмаган жалб этилган кредитлар ҳисобига инвестицияларни амалга ошириш;

"Жиззах" МИЗда импортнинг ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича технологик боғлиқликни босқичма-босқич шакллантириш;

имтиёзлар амал қилиши мобайнида уларнинг қўлланилишидан олинган даромаднинг камида 50 фоизини ташкилотга қайта инвестициялаш бўйича инвесторлар томонидан мажбуриятлар қабул қилиниши.


15. "Жиззах" МИЗ қатнашчисига бериладиган гувоҳнома унинг "Жиззах" МИЗ ҳудудидаги фаолиятига нисбатан унинг алоҳида солиқ режими ва божхона имтиёзларини қўллаш ҳуқуқларининг тасдиғи ҳисобланади.


16. "Жиззах" МИЗ қатнашчисига, у белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилгандан кейин "Жиззах" МИЗ ҳудудидаги фаолиятга тегишли қисми юзасидан инвестициялаш тўғрисидаги тегишли битимда мустаҳкамланган мажбуриятлар юкланади.

"Жиззах" МИЗ қатнашчиси инвестициялаш тўғрисидаги битим бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа шахсга беришга ҳақли эмас.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жиззах" махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида" 2013 йил 18 мартдаги ПФ-4516-сон Фармонида белгиланган имтиёзлар ва устунликлар фақат Дирекция билан тузиладиган инвестициялаш тўғрисидаги битимда назарда тутилган "Жиззах" МИЗ қатнашчиси фаолияти турларига жорий этилади.


18. "Жиззах" МИЗ қатнашчилари бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар "Жиззах" МИЗ ҳудудида фаолиятни қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш ҳуқуқига эга.


19. "Жиззах" МИЗ қатнашчилари томонидан Ўзбекистон Республикасида "Жиззах" МИЗ ҳудудидан ташқарида ўз филиалларини ташкил этишга йўл қўйилмайди.


20. "Жиззах" МИЗ қатнашчиси мақомидан маҳрум этишга суд тартибида ёки "Жиззах" МИЗ Маъмурий кенгашининг қарори билан йўл қўйилади.


21. "Жиззах" МИЗ ҳудудидаги фаолият билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларига ва инвестициялаш тўғрисидаги битимларга мувофиқ ҳал этилади.



V. "ЖИЗЗАХ" МИЗнинг МАХСУС СОЛИҚ

РЕЖИМИ ВА БОЖХОНА ИМТИЁЗЛАРИ


22. Махсус солиқ режими ва божхона имтиёзларининг амал қилиши фақат қатнашчиларнинг "Жиззах" МИЗ ҳудудида амалга ошириладиган фаолиятига татбиқ этилади.


23. Қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ва устунликларнинг амал қилиш муддати хўжалик юритувчи субъект "Жиззах" МИЗ қатнашчилари реестрига киритилган санадан бошлаб ҳисобланади.


24. "Жиззах" МИЗ қатнашчиларининг Инвестициялаш тўғрисидаги битимда келишилмаган бошқа соҳалардаги фаолиятини тартибга солиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



VI. "ЖИЗЗАХ" МИЗ ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ


25. "Жиззах" МИЗ фаолияти уни ташкил этишнинг белгиланган муддати тамом бўлгандан кейин тўхтатилиши мумкин.


26. "Жиззах" МИЗ фаолиятининг муддатидан олдин тўхтатилишига Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлиги манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш зарур бўлганда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда йўл қўйилади.


27. "Жиззах" МИЗ фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 20 май, 20-сон, 256-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 5-сон, 30-модда



































Время: 0.1997
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск