ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар / Якка тартибдаги хусусиятга эга бўлган имтиёзлар / Фаолият турлари ва субъектлар бўйича / Нотижорат ташкилотлар, грантлар бўйича фаолият / Алоҳида ташкилотлар бўйича имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.01.1999 й. ПФ-2171-сон "Ибн Сино халқаро жамғармасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

06.01.1999 й.

N ПФ-2171



ИБН СИНО ХАЛҚАРО ЖАМҒАРМАСИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ТЎҒРИСИДА



Дунё тиббиётига улкан ҳисса қўшган шифокор, олим ва файласуф Абу Али ибн Синонинг башариятга қолдирган бой меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, хусусан унинг маънавий-маърифий мероси асосида ватандошларимизни, айниқса ёшларни тарбиялаш, бу умумбашарий меросдан чет эл фуқароларини хабардор этиш, инсонпарварлик хайрия ишларини амалга ошириш ва соғлиқни сақлаш тизими ислоҳотида фаол иштирок этиш мақсадида;


1. Ибн Сино халқаро жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон врачлар ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан киритилган таклиф қабул қилинсин.


2. Жамғарманинг асосий вазифаси қуйидагилардан иборат деб ҳисоблансин:

соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни тезлаштиришга кўмаклашиш;

соғлиқни сақлаш тизимини тузилиш жиҳатидан қайта қуришда, тиббий-ижтимоий хайрия ташкилотларини, нуронийлар учун геронтология (гериатрия) марказларини очиш ва Ибн Сино таълимоти ҳамда замонавий тиббиёт илму фани асосида Шарқ табобатини (халқ табобатини) ривожлантириб бориш;

Абу Али ибн Синонинг ижодий меросини чуқур ўрганиш ишларини ташкил этиш, мактаблар ва олий ўқув юртлари учун ўқув дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, буюк олим асарларини тартибга солиш ва уларни нашр этишга кўмаклашиш, Ибн Сино кутубхонасини очиш;

буюк олим асарлари асосида соғлом турмуш тарздни тарғиб қилиш, китоблар, рисолалар, журнал нашр этиш, телевидение ва радиода доимий ишлаб турадиган дастурлар очиш, Ибн Сино музейини барпо этиш;

Ибн Синонинг тиббий ва илмий-маънавий меросига оид тадқиқотлар олиб боришга, унинг фандаги мактабларини ўрганишга кўмаклашиш, хусусан олимларнинг бу борадаги илмий фаолиятини рағбатлантириш ва мувофиқлаштириш;

тиббиёт ва доришунослик сохасидаги энг яхши ишлар учун Ибн Сино номидаги мукофот таъсис этиш ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш;

чет эл олимлари билан алоқалар ўрнатиш, Ибн Синонинг илмий меросига бағишланган халқаро симпозиумлар, конференциялар, конгресслар ўтказиш;

мамлакатнинг барча вилоятларида ва хорижий ўлкаларда Жамғарма бўлинмаларини ташкил этиш, буюк ватандошимиз таваллуд топган тупроқ - Бухоро шаҳрида ҳар йили Ибн Сино халқаро ўқишларини ўтказиб туриш;

ЮНЕСКО билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилиб бориш, Жамғарманинг равнақ топиб бориши учун моддий асос яратиш мақсадида хорижий инвестицияларни жалб этиш.


3. Ибн Сино халқаро жамғармаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги, Вазирлар Маҳкамасининг заҳира жамғармасидан 10 миллион сўм миқдорида маблағ ажратсин.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари, хорижий юридик ва жисмоний шахслар ҳамда халқаро ташкилотлар томонидан бериладиган хайрия маблағлари учун Жамғарманинг ҳисоб рақами доимо очиқ ҳисобланади.

Ибн Сино халқаро жамғармаси ва унинг бўлимлари давлат бюджетига тўланадиган ҳамма турдаги, солиқлар, бож тўловидан беш йил муддатга озод қилинсин ва булар Низомда кўзда тутилган фаолиятларни амалга ошириш учун сарфлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма фаолиятини маблағлар билан таъминлашнинг асосий манбалари қуйидагилар бўлиб ҳисобланади: давлат грантлари, Ўзбекистонлик ва хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, халқаро инвестициялар, хайрия бадаллари ва ўз фаолиятидан тушадиган даромад маблағлари.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кунлик муддат ичида мазкур Фармоннинг бажарилиши юзасидан қарор қабул қилсин.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 31-модда







































Время: 0.1268
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск