Юрист Предприятия
Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Ташқи иқтисодий фаолият /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.12.2012 й. 379-сон "Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиботларни либераллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
30.12.2012 й.
N 379
ТАШҚИ САВДО ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ АМАЛГА
ОШИРИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ТАРТИБОТЛАРНИ
ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 2013 йил 1 январдан бошлаб:
товарларни декларациялаш механизмини жорий этиш уларнинг амалда божхона ҳудудига олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки декларация тақдим этиш йўли билан амалга оширилади;
импорт контрактларни божхона органларида ҳисобга қўйиш бекор қилинади.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Марказий банки, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг, кўрсатиб ўтилган вазирликлар ва идораларнинг ягона электрон маълумотлар базасини шакллантирган ҳолда 2013 йил 1 январдан бошлаб экспорт операцияларини божхонада "он-лайн" режимида расмийлаштиришнинг интеграциялашган тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси бир ой муддатда:
товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларацияси тақдим этиш тартибини;
импорт қилинадиган товарларни божхонада расмийлаштиришда даврий божхона декларацияси тақдим этиш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар
...