Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Монополистик фаолиятни чеклаш /

Ўзбекистон Республикасининг 06.01.2012 й. ЎРК-319-сон "Ракобат тўгрисида"ги Конуни (Конунчилик палатаси томонидан 14.11.2011 й. кабул килинган, Сенат томонидан 05.12.2011 й. маъкулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

06.01.2012 й.

N ЎРҚ-319



РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2011 йил 14 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2011 йил 5 декабрда маъқулланган


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади товар ва молия бозорларидаги рақобат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.



2-модда. Рақобат тўғрисидаги

қонунчилик

Рақобат тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг рақобат тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


3-модда. Ушбу Қонуннинг қўлланилиш соҳаси

Ушбу Қонун хўжалик юритувчи субъектлар, жисмоний шахслар, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва (ёки) ундан ташқарида содир этиладиган, Ўзбекистон Республикасидаги товар ва молия бозорларида рақобатнинг чекланишига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларига нисбатан татбиқ этилади.

Ушбу Қонун интеллектуал мулк объектларига бўлган мутлақ ҳуқуқлар билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди, бундан ушбу Қонуннинг 13-моддасида назарда тутилган ҳаракатлар мустасно.

Ушбу Қонуннинг қоидалари табиий монополиялар субъектларига нисбатан бу қоидаларнинг қўлланилиши мазкур субъектларнинг ўзига хос вазифалари бажарилишини чеклаб қўймайдиган ҳолатларда татбиқ этилади.


4-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


бир-бирининг ўрнини босадиган товарлар - ўзининг белгиланган вазифаси, қўлланилиши, сифат ва техник хусусиятлари, нархи ҳамда бошқа параметрлари бўйича таққосланиши мумкин бўлган шундай товарларки, уларни олувчи истеъмол қилиш чоғида бир товарни бошқасига ҳақиқатан ҳам алмаштиради ёки алмаштиришга тайёр бўлади;


инсофсиз рақобат - хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг иқтисодий фаолиятни амалга оширишда афзалликларга эга бўлишга қаратилган, қонунчиликка, иш муомаласи одатларига зид бўлган ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектларга (рақобатчиларга) зарар етказадиган ёки зарар етказиши мумкин бўлган ёхуд уларнинг ишчанлик обрўсига путур етказадиган ёки путур етказиши мумкин бўлган ҳаракатлари;

иқтисодий концентрация - хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устунлигига олиб келадиган, товар ёки молия бозоридаги рақобатнинг ҳолатига таъсир кўрсатадиган битимлар тузиш ва (ёки) бошқа ҳаракатларни содир этиш;


иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш - хўжалик юритувчи субъектлар ҳаракатларини бундай хўжалик юритувчи субъектлардан бирортаси билан ҳам бир шахслар гуруҳига кирмайдиган юридик ёки жисмоний шахс билан келишиб олиш;


камситувчи шартлар (шароитлар) - товар ёки молия бозорига кириш, товарни ишлаб чиқариш, истеъмол қилиш, олиш, реализация қилиш, ўзгача тарзда бошқа шахсга ўтказиш шартлари (шароитлари) бўлиб, улар бошқа тенг шартларда (шароитларда) битта ёки бир нечта хўжалик юритувчи субъектни ўзга хўжалик юритувчи субъект (рақобатчи) билан таққослаганда тенг бўлмаган ҳолатга солиб қўяди;


келишиб олинган ҳаракатлар - товар ёки молия бозорида икки ёки ундан ортиқ хўжалик юритувчи субъектнинг бозорнинг мазкур иштирокчиларидан ҳар бирининг манфаатларини қаноатлантирадиган ва улардан ҳар бирига олдиндан маълум бўлган, рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлари;


келишув - икки ва ундан ортиқ тарафларнинг рақобатни чеклашга олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган, ҳужжатда ёки бир нечта ҳужжатда акс этган ёзма шаклдаги шартлашуви, шунингдек оғзаки шаклдаги шартлашуви;

молия бозори - банклар ҳамда бошқа кредит, суғурта ва ўзга молия ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган молиявий хизматнинг, шунингдек қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари хизматларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ёки унинг бир қисмидаги муомала доираси бўлиб, у Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бўлинишига мос келмаслиги мумкин ва мазкур муомала доираси чегараларида бундай хизматни кўрсатиш имконияти мавжуд бўлади;


нотўғри таққослаш - рақобатчилар ёки бошқа шахслар томонидан тарқатиладиган, товар ёки молия бозорида айрим хўжалик юритувчи субъектга афзалликлар яратадиган ёхуд хўжалик юритувчи субъектни (рақобатчини) ёки рақобатчи ишлаб чиқарган товарни ёмонловчи ёлғон, ноаниқ ёки бузиб таққослаш;


рақобат - хўжалик юритувчи субъектларнинг (рақобатчиларнинг) мусобақалашуви бўлиб, бунда уларнинг мустақил ҳаракатлари улардан ҳар бирининг товар ёки молия бозоридаги товар муомаласининг умумий шарт-шароитларига бир томонлама тартибда таъсир кўрсатиш имкониятини истисно этади ёки чеклайди;


рақобатга қарши ҳаракатлар - рақобат тўғрисидаги қонунчиликда хўжалик юритувчи субъектлар учун ман этилган ҳаракатлар, шунингдек давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг рақобатни чеклашга қаратилган ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги);

товар - фаолиятнинг олиш ва реализация қилиш учун мўлжалланган маҳсули, шу жумладан, ишлар ва хизматлар;


товар бозори - товарнинг (шу жумладан, бир-бирининг ўрнини босадиган товарнинг) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ёки унинг бир қисмидаги муомала доираси бўлиб, у Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бўлинишига мос келмаслиги мумкин ва мазкур муомала доираси чегараларида товарни олиш ёки реализация қилиш имконияти мавжуд бўлади;


хўжалик юритувчи субъект - товарларни ишлаб чиқариш, олиш ва реализация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс, шу жумладан, чет эллик юридик шахс, хўжалик бошқаруви органи, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор.



5-модда. Шахслар гуруҳи

Ягона (умумий) иқтисодий манфаатга эга бўлган шахслар йиғиндиси шахслар гуруҳи деб эътироф этилиб, уларга татбиқан қуйидаги бир ёки бир нечта шарт бажарилади:

икки ва ундан ортиқ юридик шахснинг бири бевосита ёки билвосита, шунингдек ўзга шахслардан олган ваколатларига мувофиқ бошқа юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг) эллик фоизидан ортиғига эгалик қилади;

икки ва ундан ортиқ юридик шахсда айни бир жисмоний шахс, шунингдек унинг эри (хотини), ота-онаси (фарзандликка олувчилари), болалари (фарзандликка олинган болалари), туғишган ва ўгай ака-укалари ҳамда опа-сингиллари (бундан буён матнда яқин қариндошлари деб юритилади) ушбу юридик шахслардаги иштироки туфайли ёхуд бошқа шахслардан олган ваколатларига мувофиқ мазкур юридик шахслардан ҳар бирининг устав фондининг (устав капиталининг) эллик фоизидан ортиғига эга бўлади;

икки ва ундан ортиқ юридик шахсда айни бир юридик шахс ушбу юридик шахсларда ўзининг иштироки туфайли ёхуд бошқа шахслардан олган ваколатларига мувофиқ мазкур юридик шахслардан ҳар бирининг устав фондининг (устав капиталининг) эллик фоизидан ортиғига эга бўлади;

икки ва ундан ортиқ юридик шахснинг ижро этувчи органи таркибига айни бир жисмоний шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари киради;

икки ва ундан ортиқ юридик шахснинг коллегиал ижро этувчи органи ва (ёки) кузатув кенгаши сон таркибининг эллик фоизидан ортиғини айни бир жисмоний шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари ташкил этади;

икки ва ундан ортиқ юридик шахслардан бири қонунчиликка ёки ушбу юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларига ёхуд улар ўртасида тузилган шартномаларга асосан ушбу юридик шахсларга ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беришга ҳақли бўлади;

икки ва ундан ортиқ юридик шахсда айни бир жисмоний шахс ёки айни бир юридик шахс қонунчиликка ва ушбу юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларига ёхуд улар билан тузилган шартномаларга асосан уларга ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беришга ҳақли бўлади.

Ушбу Қонунда шахслар гуруҳига товар ёки молия бозорининг ягона субъекти сифатида қаралади.


6-модда. Устун мавқе

Устун мавқе товар ёки молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёхуд шахслар гуруҳининг рақобатлашувчи хўжалик юритувчи субъектларга боғлиқ бўлмаган ҳолда унга ўз фаолиятини амалга ошириш ва рақобатнинг ҳолатига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиш, тегишли бозорга бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг киришини қийинлаштириш ёхуд уларнинг иқтисодий фаолият эркинлигини бошқача тарзда чеклаш имкониятини берадиган ҳолатидир.

Товар бозорида қайси хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи товарининг улуши:

1) эллик ва ундан ортиқ фоизни ташкил этса;

2) ўттиз беш фоиздан эллик фоизгача ҳажмда бўлиб, бунда қуйидаги шартлар:

хўжалик юритувчи субъектнинг товар бозоридаги улуши камида бир йил мобайнида барқарор бўлиб туриши;

товар бозорида бошқа хўжалик юритувчи субъектларга (рақобатчиларга) тегишли улушларнинг нисбий миқдорда бўлиб туриши;

ушбу бозорга янги хўжалик юритувчи субъектларнинг (рақобатчиларнинг) киришига имконият бўлиши шартлари белгиланган бўлса, шу хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг мавқеи устун мавқе деб эътироф этилади.

Молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг устун мавқеини эътироф этиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


7-модда. Товарнинг монопол юқори нархи

Товарнинг товар бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект томонидан белгиланадиган нархи, агар ушбу нарх:

бундай товарни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш учун зарур бўлган харажатлар ҳамда фойда суммасидан юқори бўлса;

асоссиз харажатларнинг ўрнини қоплашга ёки товарнинг сифатини пасайтириш натижасида қўшимча фойда олишга йўналтирилган бўлса, монопол юқори нархдир.

Товарнинг нархи биржа савдолари якунларига кўра шаклланган тақдирда, у монопол юқори нарх деб эътироф этилмайди.

Товарнинг молия бозоридаги монопол юқори нархи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда аниқланади.


...
Время: 0.0608
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск