Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўгрисида (ЎзР 19.08.1999 й. 813-I-сон Конуни)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

19.08.1999 й.

N 813-I



ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ

ВА ПСИХОТРОП МОДДАЛАР

ТЎҒРИСИДА


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонун гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлишига оид ижтимоий муносабатларни тартибга солади ҳамда уларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишига монелик қилиш, фуқаролар соғлиғини сақлаш ҳамда давлат хавфсизлигини таъминлашни мақсад қилиб қўяди.



2-модда. Ўзбекистон Республикасининг гиёҳвандлик

воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар

тўғрисидаги қонунчилик

Ўзбекистон Республикасининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборат.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


гиёҳвандлик (наркотик) воситалари - гиёҳвандлик воситалари рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар, таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган препаратлар ва ўсимликлар;

психотроп моддалар - психотроп моддалар рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар;

прекурсорлар - прекурсорлар рўйхатига киритилган ва Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган, гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ва психотроп моддаларни тайёрлаш учун фойдаланиладиган моддалар;

гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг аналоглари - кимёвий тузилиши ва хоссаларига кўра гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларга ўхшаш, улар сингари руҳиятга фаол таъсир этувчи, келиб чиқиши синтетик ёки табиий моддалар;


препарат - моддаларнинг ҳар қандай физик ҳолатдаги, таркибида битта ёки бир нечта гиёҳвандлик воситалари ёхуд психотроп моддалар бўлган аралашмаси;


гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши - гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш), транзит тарзида ўтказиш, сақлаш, бериш, реализация қилиш, тақсимлаш, олиш, ташиш, жўнатиш, ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, улардан фойдаланиш ва уларни йўқ қилиш, шунингдек таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликларни етиштириш;


гиёҳвандлик (наркомания) - гиёҳвандлик воситаларига руҳий-жисмоний қарамлик билан боғлиқ касаллик;


заҳарвандлик (токсикомания) - психотроп моддаларга, шунингдек дорилик хусусиятига эга бўлмаган, келиб чиқиши синтетик ёки табиий, гиёҳвандлик воситаларига ўхшаш руҳиятга фаол таъсир этувчи моддаларга руҳий-жисмоний қарамлик билан боғлиқ касаллик;


махсус ваколатли органлар - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ваколатларга мувофиқ гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги бошқарув ва назоратни амалга оширувчи органлар.


4-модда. Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар

ва прекурсорлар

Ўзбекистон Республикасида назоратга олинадиган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар қуйидаги рўйхатларга киритилади:

Муомалада бўлиши Ўзбекистон Республикасида тақиқланган гиёҳвандлик воситалари рўйхати (бундан буён матнда I рўйхат деб юритилади);

Муомалада бўлиши Ўзбекистон Республикасида чекланган гиёҳвандлик воситалари рўйхати (бундан буён матнда II рўйхат деб юритилади);

Муомалада бўлиши Ўзбекистон Республикасида чекланган психотроп моддалар рўйхати (бундан буён матнда III рўйхат деб юритилади);

Муомалада бўлиши Ўзбекистон Республикасида чекланган прекурсорлар рўйхати (бундан буён матнда IV рўйхат деб юритилади).

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар рўйхатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади ва матбуотда эълон қилинади.


II. ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, ПСИХОТРОП

МОДДАЛАР ВА ПРЕКУРСОРЛАРНИНГ МУОМАЛАДА

БЎЛИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ ФАОЛИЯТ

5-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар

ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши

Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлишига ушбу Қонунда белгиланган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади.

Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар аналогларининг муомалада бўлиши тақиқланади.



6-модда. Гиёҳвандлик воситаларининг муомалада бўлиши

билан боғлиқ фаолиятнинг асосий турларига бўлган

давлат монополияси

Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситаларининг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятнинг асосий турлари: гиёҳвандлик воситаларини олиб кириш (олиб чиқиш), тақсимлаш, ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, йўқ қилиш, шунингдек таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликларни етиштириш давлат монополияси ҳисобланади, ушбу Қонуннинг 21-1-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.



7-модда. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар

ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан

боғлиқ фаолиятни лицензиялаш

Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.


8-модда. Лицензия беришни рад этиш асослари

Қуйидагилар лицензия беришни рад этиш учун асос бўлади:

юридик шахснинг лицензия олиш пайтида ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятнинг хавфсизлигини таъминлаш учун шароитлар йўқлиги;

сурункали руҳий ҳолатининг бузилганлиги, гиёҳвандлик, заҳарвандлик, алкоголизм туфайли диспансер ҳисобида турувчи ходимлар мавжуд бўлса ва улар ўз хизмат вазифаси тақозосига кўра гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалардан эркин фойдаланиш имконига эга бўлса;

қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган ходимлар мавжуд бўлса ва улар ўз хизмат вазифаси тақозосига кўра гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалардан эркин фойдаланиш имконига эга бўлса;

юридик шахс лицензия олиш пайтида тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;

лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига номувофиқлиги.

Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, лицензия бериш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.


9-модда. Лицензиянинг амал қилишини

тўхтатиб қўйиш, бекор қилиш

Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:

лицензиат лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларини бузганлиги аниқланганда;

лицензияловчи органларнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини лицензиат зиммасига юкловчи қарорлари лицензиат томонидан бажарилмаганда.

Лицензиянинг амал қилишини лицензияловчи орган ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга, суд эса ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриши мумкин.

Лицензияловчи орган ёки суд лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиши учун муддат белгилаши шарт. Бунда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этиши учун суд қарорида белгиланган муддат олти ойдан кўп бўлиши мумкин эмас.

...
Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск