Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Табиатдан фойдаланиш. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш /

Радиоактив моддалар ва радиоактив чикиндилар айланишини давлат томонидан хисобга олиш ва назорат килиш тартиби тўгрисидаги Низом (ЎзР ВМ 13.08.2009 й. 231-сон карорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 13 августдаги

231-сон қарорига

1-ИЛОВА


Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар

айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва

назорат қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида ионлаштирувчи нурланиш манбаларини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимида (кейинги ўринларда - давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизими деб аталади) радиоактив моддалар (кейинги ўринларда РМ деб аталади) ва радиоактив чиқиндиларни (кейинги ўринларда РЧ деб аталади) давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини юритишни ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:


радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланишини республика даражасида давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган РМ ва РЧ айланиши субъектларида РМ ва РЧни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш;


радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланишини идоравий даражада давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига идоравий мансуб РМ ва РЧ айланиши субъектларида РМ ва РЧни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш;


РМ ва РЧ айланишини минтақавий даражада давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш - Ўзбекистон Республикасининг тегишли маъмурий-ҳудудий бирлиги ҳудудида жойлашган РМ ва РЧ айланиши субъектларида РМ ва РЧни давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига идоравий мансуб ташкилотлар бундан мустасно;


радиоактив моддалар - таркибида белгиланган радиациявий хавфсизлик нормалари ва қоидаларининг энг кам қийматидан ортиқ активликдаги радионуклидлар бўлган ҳар қандай агрегат ҳолатидаги ядровий материалларга тегишли бўлмаган моддалар;


радиоактив чиқиндилар - кейинчалик фойдаланиш учун мўлжалланмаган, таркибидаги радионуклидларнинг активлик даражаси қонун ҳужжатларида белгиланган кўрсаткичлардан юқори бўлган ҳар қандай агрегат ҳолатидаги моддалар;

РМ ва РЧ айланиши субъектлари - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда РМ ва РЧни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ҳосил қилиш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, шу жумладан, уларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилиши, зарарсизлантирилиши ва кўмиб ташланиши бўйича РМ ва РЧ айланиши соҳасидаги фаолиятни амалга оширадиган юридик шахслар;


ионлаштирувчи нурланиш манбаи (ИНМ) - ўзидан ионлаштирувчи нурланиш чиқарувчи ёки чиқаришга қодир бўлган қурилма ва (ёки) радиоактив модда, ядровий материаллар;


ионлаштирувчи нурланиш - радиоактив парчаланишда, ядровий эврилишларда, моддадаги зарядланган зарралар ҳаракатининг секинлашувида ҳосил бўладиган ҳамда муҳит билан ўзаро таъсир этиш чоғида ҳар хил қ

...
Время: 0.0353
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск