Diqqat!

Hujjat o`z kuchini yo`qotgan.
Batafsil ma`lumotlar hujjat boshida.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Давлат божи / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Давлат божи ставкалари (ЎзР ВМ 03.11.1994 й. 533-сон қарори билан тасдиқланган)

Funksiyani amalga oshirishning imkoni yo`q

Mazkur funksiyadan faqat mijozlar (foqdalanuvchilar) foydalanishlari mumkin

Hujjatning to`liq matni pullik versiyada mavjud. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 3 ноябрдаги

533-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Давлат божи

СТАВКАЛАРИ

1. Фуқаролик ишлар бўйича судларга бериладиган:

а) мулкий тусдаги даъво аризаларидан:

- даъво баҳосининг 4 фоизи миқдорида, бироқ энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда;


б) давлат бошқарув органлари ва мансабдор шахсларнинг жисмоний шахсларнинг ҳақ-ҳуқуқларини камситувчи ғайриқонуний хатти-ҳаракатларидан қилинган шикоятлардан (суд қарори чиқарилаётганда айбдор томондан ундирилади)


- энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида;


Изоҳ. Кичик тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти доирасида судларга мурожаат қилишда ушбу банднинг "д" ва "з" кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўлайдилар.

в) никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан


- энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида;


такрорий никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан

- энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида;


никоҳ бекор қилинаётганда мол-мулк бўлинган ҳолда

бож 1-банднинг "а" кичик бандига мувофиқ даъво баҳоси бўйича белгиланади;


г) бедарак йўқолган ва рухий касаллиги ёхуд ақли заифлиги оқибатида белгиланган тартибда қобилиятсиз деб топилган ёки камида уч йилга озодликдан маҳрум этилган шахслар билан никоҳни бекор қилиш ҳақидаги даъво аризаларидан


- энг кам иш ҳақининг 2 фоизи миқдорида;

д) уй-жойларни ижарага олиш шартномасини ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаларидан, ворисликни қабул қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги, хатга олинган мулкни қайтариб бериш тўғрисидаги ва мулкка оид бўлмаган тусдаги (ёки баҳоланмайдиган) бошқа даъво аризаларидан


-энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида;

е) алоҳида кўриладиган ишлар бўйича ариза (шикоят)лардан


- энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида;

Изоҳ. Оталикни тан олиш (белгилаш), боланинг ёки бу онадан туғилганлиги, шунингдек туғилган вақти фактларини аниқлаш тўғрисидаги аризаларни кўрганлик учун давлат божи ундирилмайди.

ж) судларнинг қарорларига аппеляция, кассация ва назорат шикоятларидан


- даъво аризаси ёки бошқа аризалар, шикоятлар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи, мулкий низолар бўйича эса - ушбу банднинг "а" кичик бандига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ставкалар миқдорида;


жиноий иш бўйича фуқаролик даъволаридан


- даъво баҳосининг 10 фоизи миқдорида;

з) судларнинг қарорлари, ҳукмлар, ажримлари, судларнинг бошқа қарорларининг дубликатлари ва нусхаларини, шунингдек, томонларнинг ва ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг илтимосига кўра, судлар томонидан ишлардан бериладиган бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини берганлик учун


- ҳужжатнинг ҳар бир бети учун энг кам иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида;

и) ҳакамлик суди қарорларини мажбурий ижро этиш учун ижро варақасини бериш тўғрисидаги аризалардан, шунингдек, ҳакамлик суди қарорларини бекор қилиш тўғрисидаги аризалардан


- энг кам ойлик иш ҳакининг 2 баравари миқдорида.

2. Иқтисодий судларга бериладиган:

а) мулкий тусдаги даъво аризаларидан

- даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда;


б) мулкка оид бўлмаган тусдаги даъво аризаларидан


- энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида;


в) банкротлик тўғрисида иш қўзгатиш ҳақидаги аризалардан


- энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида;


г) хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларидан


- энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида;


д) апелляция, кассация ва назорат

...
Время: 0.0087
AVda ro`yxatga olingan raqami bo`yicha qat`iy muvofiqlik
  • Barchasi
  • amaldagi
  • kuchini yo`qotgan
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • istalgan sana
  • aniq sana
  • davr
  • -

Qidiruvni pastga tushirish