Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология /

Ўзбекистон Республикасининг 28.12.1993 й. 1006-XII-сон "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

28.12.1993 й.

N 1006-XII



МАҲСУЛОТЛАР ВА ХИЗМАТЛАРНИ

СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасида маҳсулотлар, хизматлар ва бошқа объектларни шу жумладан ишлаб чиқариш жараёнларини, менежмент тизимларини, мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходимлар сифатида иштирок этишга талабгор мутахассисларни (матнда бундан кейин "маҳсулотлар" деб юритилади) сертификатлаштиришнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини, шунингдек сертификатлаштириш иштирокчиларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилаб беради.


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Асосий тушунчалар

Мазкур Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар ишлатилмоқда:


"сертификатлаштириш миллий тизими" - давлат миқёсида амал қиладиган, сертификатлаштириш ўтказишда ўз тартиб ва бошқарув қоидаларига эга бўлган тизим;


"маҳсулотларни сертификатлаштириш" (матнда бундан кейин "сертификатлаштириш" деб юритилади) - маҳсулотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлашга оид фаолият;


"мувофиқлик сертификати" - сертификатланган маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган ҳужжат;


"мувофиқлик белгиси" - муайян маҳсулот ёхуд хизмат аниқ стандартга ёки бошқа норматив ҳужжатга мос эканлигини кўрсатиш учун маҳсулотга ёхуд кўрсатилган хизматга доир ҳужжатга қўйиладиган, белгиланган тартибда рўйхатга олинган белги;


"маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) сертификатлаштириш тизими" - айни бир хил стандартлар ва қоидалар қўлланиладиган муайян маҳсулотлар, ишлар ёки хизматларга тааллуқли сертификатлаштириш тизими;

"сифат бўйича эксперт-аудитор" - қонунчиликда белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилган, мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ишларни олиб бориш учун тегишли малакага эга бўлган мутахассис;

"сертификатлаштириш бўйича инспекция органи" - қонунчиликда белгиланган тартибда аккредитация қилинган, сертификатлаштирилган маҳсулотлар устидан сертификатлаштириш органларининг топшириғига кўра инспекция назоратини амалга оширувчи юридик шахс;

"сертификатлаштирилган маҳсулотлар устидан инспекция назорати" - сертификатлаштирилган маҳсулотларнинг сертификатлаштирилаётганда белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида амалга ошириладиган сертификатлаштирилган маҳсулотларни даврий такрорий баҳолаш тартиб-таомили.


2-модда. Сертификатлаштиришнинг мақсад ва вазифалари

Сертификатлаштириш:

одамларнинг ҳаёти, соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ҳамда атроф-муҳит учун хавфли бўлган маҳсулотлар реализация қилинишини назорат этиб бориш;

маҳсулотларнинг жаҳон бозорида рақобат қила олишини таъминлаш;

мамлакат корхоналари, қўшма корхоналар ва тадбиркорлар халқаро миқёсдаги иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорликда ва халқаро савдо-сотиқда иштирок этишлари учун шароит яратиш;

истеъмолчини тайёрловчининг (сотувчининг, ижрочининг) виждонсизлигидан ҳимоя қилиш;

маҳсулот тайёрловчиси (сотувчиси, ижрочиси) таъкидлаган сифат кўрсаткичларини тасдиқлаш мақсадларида амалга оширилади.

Сертификатлаштириш мажбурий ва ихтиёрий тусда бўлади.


3-модда. Сертификатлаштириш тўғрисидаги қонунчилик

Сертификатлаштириш соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонун ва унга мувофиқ чиқариладиган Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан, Қорақалпоғистон Республикасида эса - Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилиги билан ҳам тартибга солинади.


4-модда. Халқаро шартномалар ва битимлар

Башарти, халқаро шартнома ёки битимда сертификатлаштириш тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилганидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, у ҳолда халқаро шартнома ёки битимнинг қоидалари қўлланилади.


5-модда. Ўзбекистон

...
Время: 0.0541
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск