Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Тадбиркорлик фаолияти тўғрисида / Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология /

Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.07.2004 й. 318-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 6 июлдаги

318-сон қарорига

1-ИЛОВА


Маҳсулотларни сертификатлаштириш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган маҳсулотларни сертификатлаштириш (кейинги ўринларда матнда сертификатлаштириш деб аталади) тартибини белгилайди.

Маҳсулотларнинг ҳар бир тури бўйича сертификатлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказиладиган сертификатлаштиришнинг тегишли қоидалари билан белгиланади.

Сертификатлаштириш давомида илгари текширилган хавфсизлик бўйича тавсифга таъсир этмайдиган маҳсулотнинг дизайни ёки ташқи тавсифлари ўзгариши замонавийлаштирилган маҳсулотга қўшимча сертификатлаштириш ўтказилишига олиб келмайди. Маҳсулот хавфсизлиги бўйича мажбурий тавсифлар стандартлаштириш бўйича тегишли норматив ҳужжатларда белгиланади.

Транспорт воситаларини сертификатлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги 237-сон қарори билан тасдиқланган Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентига мувофиқ амалга оширилади.

2. Мазкур Низомнинг амал қилиши мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштиришга татбиқ этилади.

Мажбурий тартибда сертификатлаштириладиган, шунингдек уларнинг мувофиқлиги мувофиқлик декларацияси билан тасдиқланиши мумкин бўлган маҳсулотлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.


3. Сертификатлаштиришни амалга ошириш иловага мувофиқ схема бўйича, қоидага кўра, икки босқичда ўтказилади.

Биринчи босқич бир вақтнинг ўзида, заруратга кўра ветеринария ва фитосанитария хулосаларини тегишли равишда давлат ветеринария назорати ва ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизмати органларида расмийлаштирилган ҳолда аккредитация қилинган сертификатлаш органларига ариза беришни ўз ичига олади. Бунда тадбиркорлик фаолияти субъекти:

зарурат бўлганда тегишли хулосалар олиш учун ветеринария ва фитосанитария назорати органларига мустақил равишда мурожаат қилишга ҳақлидир.

Иккинчи босқич - сертификатлаштириш органлари томонидан мувофиқлик сертификати беришдир.


4. Сертификатлаштириш органлари тадбиркорлик субъектларининг ёзма аризасига мувофиқ давлат ветеринария назорати ва ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўйича давлат хизмати органларида, шунингдек экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат органларида сертификатлаштиришни ўтказиш ва барча зарур хулосаларни олиш юзасидан агентлик хизматлари кўрсатишга ҳақлидир.

Бунда намуналар танлаб олиниши, шунингдек улар тўғри танланганлиги ва улар тегишли давлат органларига тақдим этилиши учун сертификатлаш органлари жавоб берадилар.

Кўрсатиб ўтилган хизматларга ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида декларацияланган тарифлар бўйича амалга оширилади.


5. Маҳсулотнинг (транспорт воситаларидан ташқари) мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати барча зарур ҳужжатлар (синов протоколлари, тадқиқот далолатномалари, ветеринария, фитосанитария хулосалари, экологик экспертиза хулосаси) берилган вақтдан бошлаб уч иш кунидан ошмаслиги лозим.


II. САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИК,

ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ФИТОСАНИТАРИЯ

ХУЛОСАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА БЕРИШ ТАРТИБИ

6. Санитария-эпидемиологик, ветеринария, фитосанитария ва экология сертификатлари (хулосалар) сертификатлаштирилаётган маҳсулотларга норматив ҳужжатларда тегишли равишда санитария-эпидемиологик, ветеринария, фитосанитария ёки экологик нормалар ва талаблар мавжуд бўлган тақдирда расмийлаштирилади.

7. Санитария-эпидемиология хулосасини олиш учун ариза берувчи санитария-эпидемиология хизматининг ҳудудий органига қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.

Озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар аризага технологик йўриқнома ва рецептура илова қилади.

8. Ўзбекистон Республикаси илгари ишлаб чиқарилмаган ва илк бор олиб келинган озиқ-овқат қўшимчалари, махсус жорий этиладиган биологик актив моддалар ёки озиқ-овқат хомашёси ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологияларини қўллаш билан боғлиқ ишлаб чиқаришни ташкил этишда ёхуд маҳсулотларни четдан келтиришда ариза берувчи тегишли рухсатномани олиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги рухсатномани уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда беради. Лаборатория тадқиқотларини ўтказиш харажатларини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган тарифлар бўйича тўлов ундирилади.

9. Тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилгандан кейин санитария-эпидемиология хизматининг ҳудудий органи томонидан белгиланган тартибда жойнинг ўзига бориб лаборатория синовлари ўтказиш ва ишлаб чиқариш объектини сақлаш шарт-шароитларини текшириш учун маҳсулотларнинг намуналари танлаб олинади. Маҳсулотларни гигиеник кўрсаткичларни аниқлаш учун синаш Ўзбекистон Республикаси Миллий аккредитация тизимида аккредитация қилинган санитария-эпидемиология хизматининг ҳудудий органлари лабораториялари томонидан амалга оширилади.

10. Агар маҳсулот келиб чиқишига кўра ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсига тегишли бўлган тақдирда, санитария-эпидемиология хизматининг ҳудудий органи ариза берувчидан ҳужжатлар олинган санадан кейинги

...
Время: 0.0142
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск