Юрист Предприятия

Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Транспорт /

Ўзбекистон Республикасининг 29.08.1998 й. 674-I-сон "Автомобиль транспорти тўғрисида"ги Қонуни

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

29.08.1998 й.

N 674-I



АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ ТЎҒРИСИДА


1-модда. Мазкур Қонуннинг мақсади

Мазкур Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспорти фаолиятининг ҳуқуқий асосларини шакллантиришдан иборатдир.



2-модда. Асосий тушунчалар

Мазкур Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

автомобиль транспорти - таркибига юридик ва жисмоний шахслар кирувчи, иқтисодиёт ва аҳолининг йўловчилар, багаж ва юкларни, шу жумладан, почтани (бундан кейин - йўловчилар, багаж ва юклар деб юритилади) автомобилда ташишга бўлган эҳтиёжларини таъминловчи ишлаб чиқариш-технология мажмуи;

автотранспорт воситалари - йўловчилар, багаж, юклар ташишга ҳамда махсус ишларни бажаришга мўлжалланган автомобиллар, шатакчи автомобиллар, тиркама ва ярим тиркамалар;

ташувчи - мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида автотранспорт воситасига эга бўлган, тижорат асосида йўловчилар, багаж, юклар ташиш хизматини кўрсатадиган ҳамда бунга махсус рухсатномаси (лицензияси) бўлган юридик ёки жисмоний шахс;

мижоз (йўловчи, юк олувчи, юк жўнатувчи) - тузилган ташиш шартномасига мувофиқ ташувчининг хизматларидан фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс.



3-модда. Автомобиль транспорти тўғрисидаги қонунчилик

Автомобиль транспорти тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонундан ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.

Қорақалпоғистон Республикасида автомобиль транспорти соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилиги билан ҳам тартибга солинади.

Шаҳар йўловчиларини ташиш соҳасидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг "Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида"ги Қонуни билан ҳам тартибга солинади.

Йўловчилар, багаж ва юклар ташиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг автомобиль транспорти тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланади.


4-модда. Автомобиль транспортининг мулк шакллари

Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспорти хусусий ва оммавий мулк асосида фаолият кўрсатиши мумкин. Автомобиль транспортининг барча мулкдорлари тенг ҳуқуқларга эгадирлар ва қонун ҳимоясидан баб-баравар фойдаланадилар.



5-модда. Автомобиль транспорти ерлари

Автомобиль транспорти фаолиятини таъминлаш учун ерлар ер тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда доимий фойдаланишга берилади.


6-модда. Автотранспорт воситаларини таснифлаш

Автотранспорт воситалари йўловчилар автотранспорти, юк автотранспорти ва махсус автотранспорт воситаларига бўлинади.

Йўловчилар автотранспорти воситалари жумласига автобуслар, микроавтобуслар, енгил автомобиллар, йўловчилар ташиладиган тиркамалар ва ярим тиркамалар киради.

Юк автотранспорти воситалари жумласига юк автомобиллари, шатакчи автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамалар киради. Конструктив жиҳатларига ҳамда қай мақсадларда фойдаланилишига кўра юк автотранспорти воситалари умумий ва махсус транспорт воситаларига бўлинади.

Махсус автотранспорт воситалари жумласига турли махсус ишларни, кўпроқ нотранспорт ишларини бажаришга мўлжалланган автомобиллар, тиркамалар ва ярим тиркамалар (ўт ўчириш автомобиллари, компрессор қурилмали автомобиллар, автокранлар, супуриш-сидириш ҳамда чиқинди ташиш автомобиллари ва ҳоказолар) киради.



7-модда. Автомобилда ташиш турлари

Автомобилда ташишлар шаҳардаги, шаҳар атрофидаги, шаҳарлараро ва халқаро ташишга бўлинади.

Шаҳардаги ташишлар жумласига шаҳар ёки шаҳар посёлкаси чегаралари доирасида амалга ошириладиган ташишлар киради.

Шаҳар атрофидаги ташишлар жумласига шаҳар ёки шаҳар посёлкаси чегаралари доирасидан эллик километргача ташқарида амалга ошириладиган ташишлар киради.

Шаҳарлараро ташишлар жумласига шаҳар ёки ша

...
Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск