язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Хорижий инвестициялар. Хориждан маблағ жалб қилиш/ Ўзбекистон Республикасининг 25.12.2012 й. ЎРҚ-343-сон "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2013 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги, шунингдек солиқ ҳисоботини тақдим этиш даврийлиги қисқартирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 28.112012 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 06.12.2012 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

25.12.2012 й.

N ЎРҚ-343



СОЛИҚ ВА БЮДЖЕТ СИЁСАТИНИНГ 2013 ЙИЛГА

МЎЛЖАЛЛАНГАН    АСОСИЙ    ЙЎНАЛИШЛАРИ

ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИ, ШУНИНГДЕК СОЛИҚ

ҲИСОБОТИНИ  ТАҚДИМ  ЭТИШ  ДАВРИЙЛИГИ

ҚИСҚАРТИРИЛИШИ   МУНОСАБАТИ   БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ

ҚОНУН  ҲУЖЖАТЛАРИГА  ЎЗГАРТИШ  ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 28 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2012 йил 6 декабрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган "Банкротлик тўғрисида"ги 1054-ХII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган 474-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 5, 63-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 414-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 133-модда, N 9, 330-модда; 2010 йил, N 9, 337-модда; 2011 йил, N 10, 270-модда) 125-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:

биринчи қисм қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек аввал ҳисобланган ва ундирилмаган мажбурий тўловлар бўйича пеня ва жарималар ҳисоблаш тўхтатиб турилади";

бешинчи - еттинчи хатбошилар тегишинча олтинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

иккинчи қисмдаги "еттинчи хатбошисига" деган сўзлар "саккизинчи хатбошисига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Чет эл инвестициялари тўғрисида"ги 609-I-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 91-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 4, 179-модда, N 12, 640-модда) 12-моддаси олтинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши камида ўттиз уч фоиз бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил давомида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган мол-мулк бож ундиришдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда озод қилинади".


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, N 12, 639-модда; 2009 йил, N 9, 330, 331-моддалар, N 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, N 5, 178-модда, N 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 474-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 9, 248-модда, N 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, N 4, 106-модда, N 9/1, 238-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 23-модда иккинчи қисмининг 10-бандидаги "жисмоний шахслардан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 50-модда қуйидаги мазмундаги еттинчи - тўққизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Юридик шахс хўжалик суди томонидан банкрот деб топилган тақдирда, тугатишга доир иш юритишнинг бутун даврида мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек аввал ҳисобланган ва ундирилмаган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеня ва жарималар ҳисоблаш тўхтатиб турилади.

Хўжалик судининг юридик шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарори мол-мулк солиғи, ер солиғи, шунингдек аввал ҳисобланган ва ундирилмаган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеня ва жарималар ҳисоблашни тўхтатиш учун асос бўлади.

Юридик шахс банкротлиги тўғрисидаги ишни юритиш тугатилган ва унинг тўлов қобилияти тикланган тақдирда, хўжалик судининг банкротлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатиш ҳақидаги қарори қабул қилинган санадан эътиборан, ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш амалга оширилади";


3) 61-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик шахс солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани олган кундан эътиборан ўттиз кун ичида солиқ қарзини узмаган тақдирда ва агар ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган чораларни қўллаш натижасида мол-мулкка қаратиш учун, қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан кўп бўлган суммадаги солиқ қарзи узилмай қолса, давлат солиқ хизмати органлари ундирувни ушбу Кодекснинг 65-моддасида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратади.

Жисмоний шахс солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани олган кундан эътиборан ўн кун ичида уни бажармаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органлари жисмоний шахсдан солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги ариза билан белгиланган тартибда судга мурожаат қилади, солиқ қарзи суммаси мол-мулкка қаратиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан оз бўлган ҳоллар бундан мустасно";


4) 123-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига ёки судга шикоят бериш тегишинча шикоят бўйича давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органи томонидан қарор қабул қилингунига ёки суднинг қарори қонуний кучга киргунига қадар шикоят қилинаётган қарорни ёки ҳаракатни ижро этишни, шу жумладан, қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундиришни, шунингдек молиявий санкциялар қўлланилишини тўхтатиб туради. Солиқ тўловчи қайси давлат солиқ хизмати органининг қарори ёки мансабдор шахсининг ҳаракатлари устидан шикоят қилаётган бўлса, ўша органни давлат солиқ хизматининг юқори турувчи органига ёки судга шикоят берганлиги тўғрисида тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабардор қилиши шарт";


5) 186-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини, шунингдек энг кам иш ҳақининг каррали миқдорларида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқариш учун энг кам иш ҳақи миқдорининг жорий йилнинг 1 январидаги ҳолати инобатга олинади";

тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;

бешинчи - ўн иккинчи қисмлари тегишинча тўртинчи - ўн биринчи қисмлар деб ҳисоблансин;

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жисмоний шахснинг асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан совға, моддий ёрдам ва бошқа турлардаги ёрдам олган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини қайта ҳисоб-китоб қилиш жисмоний шахс даромадлари тўғрисида декларация топширганда, давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади";


6) 192-модданинг еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мол-мулкини ижарага беришдан даромад олаётган жисмоний шахс, агар ушбу даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг тўлов манбаида солиқ солинмаса, белгиланган муддатларда жами йиллик даромад тўғрисида декларация тақдим этиш билан бир қаторда ижарадан даромадлар пайдо бўлган кундан эътиборан биринчи ой тугаганидан кейин беш кунлик муддатда дастлабки тарздаги декларация ҳам тақдим этади";


7) 193-модданинг учинчи қисмидаги "15 мартигача" деган сўзлар "1 июнидан кечиктирмай" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 209-модда қуйидаги мазмундаги 17-банд билан тўлдирилсин:

"17) мижозларнинг ҳисоб рақамларига банклар томонидан электрон масофали хизмат кўрсатиш бўйича хизматлар";


9) 223-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Йил чораги ҳисобот давридир";


10) 225-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қўшилган қиймат солиғининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади";

иккинчи қисми биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ тўловчилар, бундан кредит ва суғурта ташкилотлари мустасно, қўшилган қиймат солиғининг ҳисоб-китоби билан бир вақтда солиқ даври мобайнида олинган ва реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестрларини тақдим этади";


11) 226-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қўшилган қиймат солиғини тўлаш қуйидагича амалга оширилади:

қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - ушбу Кодекс 225-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш учун белгиланган кундан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан - ҳар ойда, кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай";


12) 238-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Йил чораги солиқ давридир";


13) 239-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Акциз солиғининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига йилнинг ҳар чорагида, солиқ давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади";


14) 246-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисобот даври қуйидагилардир:

юридик шахслар учун - йил чораги;

жисмоний шахслар учун - календарь йили";


15) 247-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

юридик шахслар томонидан - ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда;

жисмонмй шахслар томонидан - йилига бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 февралидан кечиктирмай.

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш қуйидагича амалга оширилади:

микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек жисмоний шахслар томонидан - ҳисоб-китоб тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган юридик шахслар томонидан - ҳар ойда, кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай";


16) 260-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ тўловчилар ер усти ва ер ости манбаларидан олиб фойдаланилган сув ресурслари ҳажмларининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритади. Сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан сув келадиган водопровод тармоғидаги сувдан фойдаланилган тақдирда, солиқ солинадиган база манбанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида-алоҳида аниқланади. Сув етказиб берувчи юридик шахслар водопровод тармоғига сув ресурсларининг ер усти ва ер ости манбаларидан келадиган сув ҳажмларининг нисбати тўғрисидаги маълумотларни давлат солиқ хизмати органларига жорий солиқ даврининг 15 январига қадар тақдим этишлари керак. Давлат солиқ хизмати органлари беш кун ичида ушбу маълумотларни солиқ тўловчилар эътиборига етказиши лозим";


17) 262-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"262-модда. Солиқ даври


Календарь йил солиқ давридир";


18) 263-модданинг:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китоби сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойидаги давлат солиқ хизмати органларига қуйидагилар томонидан йилига бир марта тақдим этилади:

юридик шахслар томонидан (қишлоқ хўжалиги корхоналари бундан мустасно) - йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда;

ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан - жорий солиқ даврининг 15 декабригача;

Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан - солиқ давридан кейинги йилнинг 25 январигача";

тўртинчи қисмидаги "ҳисобот давридан кейинги" деган сўзлар "солиқ давридан кейинги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


19) 264-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Солиқ даври мобайнида солиқ тўловчилар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни тўлайдилар, бундан ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари, Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари, шунингдек юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари мустасно.

Жорий тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилар жорий солиқ даврининг 25 январигача, янги ташкил қилинганлари эса - давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай, сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойидаги давлат солиқ хизмати органларига мўлжалланаётган солиқ солинадиган базадан (фойдаланиладиган сув ҳажмидан) ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун белгиланган солиқ ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган жорий солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этадилар.

Ушбу модданинг иккинчи қисмига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган жорий тўловлар қуйидагича тўланади:

солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан кўпни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно) - ҳар ойнинг 25-кунидан кечиктирмай сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ йиллик суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида;

солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси энг кам иш ҳақининг икки юз бараваридан камни ташкил этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган юридик шахслар, шунингдек микрофирмалар, кичик корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан - йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 25-кунидан кечиктирмай сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ йиллик суммасининг тўртдан бир қисми миқдорида.

Солиқ даври мобайнида мўлжалланаётган солиқ солинадиган база ўзгарган тақдирда, солиқ тўловчи сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этишга ҳақли. Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун жорий тўловларга сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ўзгариш суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади.

Солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш жорий тўловлар ҳисобга олинган ҳолда солиқ тўловчилар томонидан, сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли жойида, ҳисоб-китоб тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай амалга оширилади, бундан юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари мустасно.

Солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловлар суммаси ҳисоб-китобга кўра бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасига нисбатан 10 фоиздан ортиқ миқдорга камайтирилган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жорий тўловларни сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайтадан ҳисоблаб чиқади.

Юридик шахс ташкил этган ва ташкил этмаган ҳолда тузилган деҳқон хўжаликлари томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш йилига бир марта, солиқ давридан кейинги йилнинг 1 майигача амалга оширилади";


20) 266-модданинг:

биринчи қисми 2-банди чиқариб ташлансин;

тўртинчи қисмидаги "ва (ёки) номоддий активлар таркибида ҳисобга олинадиган улардан фойдаланиш ҳуқуқи" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


21) 267-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"асосий воситалар бўйича - асосий воситаларнинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати. Асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати ушбу мол-мулкнинг бошланғич (тикланиш) қиймати билан солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсатида белгиланган усуллардан фойдаланилган ҳолда ҳисоблаб чиқилган амортизация ҳажми ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади";


22) 268-модданинг биринчи қисмидаги "ҳисобот давридаги" деган сўзлар "солиқ давридаги" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


23) 270-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"270-модда. Солиқ даври


Календарь йил солиқ давридир";


24) 271-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ушбу Кодекс 267-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда солиқ тўловчи - Ўзбекистон Республикасининг резиденти томонидан амалга оширилади.

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига йилда бир марта, йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

Солиқ даври мобайнида солиқ тўловчилар юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловлар тўлайдилар.

Жорий тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун солиқ тўловчилар жорий солиқ даврининг 10 январигача, янги ташкил қилинганлари эса - давлат рўйхатидан ўтказилган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай, солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига мўлжалланаётган солиқ солинадиган базадан (тегишли йил учун мол-мулкнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматидан (ўртача йиллик қийматидан) ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган жорий солиқ даври учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этадилар.

Ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган жорий тўловлар қуйидагича тўланади:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ йиллик суммасининг тўртдан бир қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 25-кунидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан - юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ йиллик суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида ҳар ойнинг 10-кунидан кечиктирмай.

Солиқ даври мобайнида мўлжалланаётган солиқ солинадиган база ўзгарган тақдирда, солиқ тўловчи юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотнома тақдим этишга ҳақли. Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун жорий тўловларга юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг ўзгариш суммасига тенг улушларда тузатиш киритилади.

Солиқ даврида тўланиши лозим бўлган юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси жорий тўловлар ҳисобга олинган ҳолда, ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай бюджетга ўтказилади.

Солиқ даврида юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловлар суммаси ҳисоб-китобга кўра бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасига нисбатан 10 фоиздан ортиқ камайтирилган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жорий тўловларни юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, пеня ҳисоблаган ҳолда қайтадан ҳисоблаб чиқади.

Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда давлат солиқ хизмати органлари томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезиденти доимий муассасанинг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига солиқ солинадиган мавжуд мол-мулк тўғрисидаги маълумотномани ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январидан кечиктирмай тақдим этиши шарт. Тақдим этилган маълумотнома асосида давлат солиқ хизмати органи юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси ҳисоб-китобини ўн кун ичида амалга оширади ва тўлов хабарномасини ёзиб беради;

Ўзбекистон Республикасининг кўчмас мулкка эга бўлган норезидентларига кўчмас мулк жойлашган ердаги Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчининг ёки кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг маълумотлари асосида тўлов хабарномасини ёзиб беради.

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан йилда бир марта, солиқ ҳисоботи давридан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тўланиши керак";


25) 280-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"коммунал-маиший аҳамиятга молик ерлар (дафн этиш жойлари, маиший чиқиндиларни йиғиш, қайтадан ортиш ва саралаш жойлари, шунингдек чиқиндиларни зарарсизлантириш ҳамда утилизация қилиш жойлари ва бошқа шу каби жойлар)";


26) 284-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"284-модда. Солиқ даври


Календарь йил солиқ давридир";


27) 286-модданинг иккинчи қисмидаги "Ҳисобот даври учун" деган сўзлар "Солиқ даври мобайнида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


28) 296-модданинг биринчи жумласидаги "бундан ушбу Кодекснинг 297-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


29) 297-модда чиқариб ташлансин;


30) 300-модданинг:

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

учинчи - саккизинчи қисмлари тегишинча иккинчи - еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

иккинчи қисмидаги "олтинчи" деган сўз "бешинчи" деган сўз билан алмаштирилсин;

тўртинчи қисмидаги "тўртинчи" деган сўз "учинчи" деган сўз билан алмаштирилсин;

бешинчи қисми учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


31) XIV бўлимнинг номидаги "ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРДАН" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


32) 301-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик ва жисмоний шахсларга транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газни автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслар транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўловчилардир.

Ушбу бўлимни қўллаш мақсадида автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари деганда автомобилларга компрессор воситасида газ тўлдириш, автомобилларга ёқилғи қуйиш ва автомобилларга газ қуйиш шохобчалари тушунилади";


33) 302-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилиш солиқ солиш объектидир";

иккинчи қисмидаги "Жисмоний шахсларга" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


34) 303-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Йил чораги солиқ давридир";


35) 304-модданинг:

биринчи қисмидаги "Жисмоний шахслардан" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи - тўртинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ суммаси транспорт воситалари учун ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали реализация қилинадиган бензин, дизель ёқилғиси ва газнинг нархида ҳисобга олинади.

Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқнинг ҳисоб-китоби жорий ўн кунлик тўловлар ҳисобга олинган ҳолда ёқилғи қуйиш шохобчалари жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига ҳар чоракда, солиқ давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

Транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўлаш транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилинган ойнинг ўн кунлиги тугаганидан кейинги учинчи кундан кечиктирмай, ёқилғи қуйиш шохобчалари жойлашган ерда ҳар ўн кунда амалга оширилади";


36) 309-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Йил чораги ҳисобот давридир";


37) 310-модданинг:

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига солиқ тўловчи томонидан ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади";

тўртинчи қисми чиқариб ташлансин;

бешинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;


38) 312-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"умумбелгиланган солиқларни тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналар, бундан акциз тўланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни қазиб олувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар мустасно";


39) 313-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қуйидагиларга солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди:

ушбу Кодекснинг 132-моддасига мувофиқ бошқа даромадлар;

ҳаётни суғурталаш соҳасига тааллуқли шартномалар бўйича суғурта мукофотлари (бадаллари), қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича топширилган тўловлар суммалари, шунингдек ушбу Кодекс 150-моддасининг 2 ва 4-бандларида кўрсатилган даромадлар";


40) 314-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Йил чораги ҳисобот давридир";


41) 315-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар қуйидагича тўланади:

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар тўловчи бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан - ҳар ойда, кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай";


42) 316-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"умумбелгиланган солиқларни тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналар, бундан акциз тўланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни қазиб олувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар мустасно";


43) 317-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қуйидагиларга солиқ солиш объекти сифатида қаралмайди:

ушбу Кодекснинг 132-моддасига мувофиқ бошқа даромадлар;

ҳаётни суғурталаш соҳасига тааллуқли шартномалар бўйича суғурта мукофотлари (бадаллари), қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича топширилган тўловлар суммалари, шунингдек ушбу Кодекс 150-моддасининг 2 ва 4-бандларида кўрсатилган даромадлар";


44) 318-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Йил чораги ҳисобот давридир";


45) 319-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатдан кечиктирмай тақдим этилади.

Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар қуйидагича тўланади:

Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўловчи бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан - ҳар ойда, кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай";


46) 352-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги учинчи - олтинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Агар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ягона солиқ тўлови тўловчиларда жорий солиқ даврининг кетма-кет келувчи икки чораги давомида савдо фаолияти ва умумий овқатланиш соҳасидаги фаолият асосий фаолият тури бўлмаса, улар ушбу Кодекс 348-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган тартибга мувофиқ умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтишга ҳақли.

Агар юридик шахслар ҳисобот йили якунлари бўйича ушбу Кодекс 350-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган шартларга жавоб бермасалар, улар келгуси йил бошидан эътиборан умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтиши керак, бундан солиқ солиш тартибини танлаш ҳуқуқи сақлаб қолинадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар мустасно.

Ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган юридик шахслар, бундан микрофирмалар ва кичик корхоналар мустасно, ягона солиқ тўловини тўлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлган ўтган ҳисобот йили учун умумбелгиланган солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар асосида ягона солиқ тўлови юзасидан ушбу Кодекснинг 351-моддасида белгиланган тартибда қайта ҳисоб-китобни амалга оширади.

Ҳисобот йили тугаганидан кейин ушбу Кодекс 350-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган шартларга жавоб бермай қолган микрофирмалар ва кичик корхоналар 1 февралдан кечиктирмай солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига солиқ солиш тартиби танланганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган шакл бўйича ёзма билдириш тақдим этиши шарт. Солиқ тўловчи томонидан ёзма билдиришнинг белгиланган муддатда тақдим этилмаганлиги унинг умумбелгиланган солиқларни тўлашга берилган розилиги деб ҳисобланади";


47) 356-модда иккинчи кисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ тўловчилар - юридик шахслар учун - транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ суммасига";


48) 359-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Йил чораги ҳисобот давридир";


49) 360-модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

Ягона солиқ тўлови қуйидагича тўланади:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан - ҳар ойда, кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса - йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатдан кечиктирмай";


50) 372-модданинг олтинчи қисмидаги "ва иш ҳақининг энг кам миқдори" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


6-модда. Ушбу Қонун 2013 йилнинг 1 январидан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2012 йил 26 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 52-сон, 584-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2012 йил, 12-сон, 334-модда