ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.11.2002 й. 378-сон "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг бошқариш тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
05.11.2002 й.
N 378
"ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ" ДАВЛАТ-
АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИНИНГ
БОШҚАРИШ ТУЗИЛМАСИНИ ЯНАДА
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Темир йўл транспортани ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш, уни бошқаришда функционал ва ҳудудий ёндашувларнинг янада мустаҳкам ўзаро боғлиқлигини таъминлаш, юк ташишларни бошқариш тизимини марказлаштиришдан чиқариш даражасини ошириш, шунингдек темир йўл транспорти техника воситаларини сақлаш ва уларга хизмат кўрсатиш тизимини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг тугатилаётган "Ўзтемирйўлюктранс" юк ташиш бошқармаси хамда унинг минтақавий марказлари, шунингдек компаниянинг таркибий бўлинмаларидан берилаётган йўл, электр таъминоти, сигнализация ва алоқа участкалари, шунингдек Тошкент, Қўқон, Бухоро, Қарши функционал-фойдаланиш вагон деполари негизида минтақавий (Тошкент, Қўқон, Бухоро, Қўнғирот, Қарши-Термиз) темир йўл узеллари ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар ташкил этилаётган минтақавий темир йўл узелларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
ташувлар минтақавий бозори конъюнктурасини ўрганиш, уларнинг инфратузилмасини шакллантириш, шунингдек темир йўл тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
темир йўл транспортининг хизмат кўрсатиладиган ҳудуд доирасида барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлаш, фойдаланувчиларга кенг кўламда темир йўл хизматлари кўрсатиш,
жойлардаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан биргаликда темир йўл транспорти бўлинмаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
хизмат кўрсатиладиган ҳудуддаги темир йўллар тармоқларининг барқарор ишлашини ҳамда ташувларни ўтказиш қувватини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш,
Ўзбекистон Республикаси чегаралари орқали юк ва йўловчи ташишларни амалга оширишда жойлардаги божхона ва солиқ органлари, чегара хизмати билан аниқ, мувофиқлаштирилган ҳолда ўзаро ҳамкорликни таъминлаш.
4. Белгилаб қўйилсинки:
ташкил этилаётган минтақавий темир йўл узеллари "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг юридик шахс мақомига эга бўлган шўъба корхоналари хисобланади;
минтақавий темир йўл узеллари фаолиятини маблағ билан таъминлаш хўжалик фаолияти даромадлари, шунингдек Компания кенгаши томонидан белгиланадиган тартибда "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг ташиш жараёни даромадлари ҳисобига амалга оширилади.
5. Вазирлар Махкамасининг 2001 йил 3 мартдаги 108-сон қарорига 1-илова ўз кучини йўқотган деб хисоблансин, шунингдек мазкур қарорга 2-иловадан 11-банд "Ўзтемирйўлюктранс" юк ташиш бошқармаси" сўзлари чиқариб ташлансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов