язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Хорижий инвестициялар. Хориждан маблағ жалб қилиш/ Ўзбекистон Республикасининг 07.04.2008 й. ЎРҚ-143-сон "Божхона имтиёзларининг қўлланилиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 21.02.2008 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 27.03.2008 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

07.04.2008 й.

N ЎРҚ-143



БОЖХОНА ИМТИЁЗЛАРИНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШ

ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАҚСАДИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2008 йил 21 февралда қабул қилинган

Сенат томонидан 2008 йил 27 мартда маъқулланган

2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган "Чет эл инвестициялари тўғрисида"ги 609-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 5-6, 91-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда) 12-моддасининг олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Чет эллик инвесторлар ва устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши камида ўттиз уч фоиз бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган мол-мулк бож ундиришдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда озод қилинади. Чет эллик инвесторларнинг ва чет эллик инвесторлар билан тузилган меҳнат шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида турган чет давлатлар фуқароларининг шахсий эҳтиёжлари учун олиб кириладиган мол-мулкдан бож ундирилмайди".


3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов



"Халқ сўзи", 2008 йил 8 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 14-15-сон, 86-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 4-сон, 179-модда