язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Квоталаш ва лицензиялаш. Товарларни сертификатлаштириш. Экспорт назорати/ Ўзбекистон Республикасининг 20.06.2006 й. ЎРҚ-34-сон "Экспорт назорати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасига қўшимча киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 09.06.2006 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 10.06.2006 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

20.06.2006 й.

N ЎРҚ-34



"ЭКСПОРТ НАЗОРАТИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ

9-МОДДАСИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2006 йил 9 июнда қабул қилинган

Сенат томонидан 2006 йил июнда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган "Экспорт назорати тўғрисида"ги 658-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, N 9, 158-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 410-модда) 9-моддаси қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ялпи қирғин қуролини ишлаб чиқаришда компонентлар сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ядровий, кимёвий ва бактериологик (биологик) материалларни, шу жумладан ўта хавфли инфекцияларнинг патогенлари ва штаммларини олиб чиқиш қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан келишувга биноан амалга оширилади".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                      И. Каримов



"Халқ сўзи", 2006 йил 21 июнь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 25-26-сон, 223-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 6-сон, 258-модда